Тошкент молия институти «Молия» кафедраси


-мавзу. Маҳаллий бюджетлар харажатлари тизими (4 соат)



Download 1,45 Mb.
bet20/39
Sana26.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#469755
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   39
Bog'liq
MAHALLIY BUDJETLAR

9-мавзу. Маҳаллий бюджетлар харажатлари тизими (4 соат)


Режа:



  1. Маҳаллий бюджетлар харажатлари, уларнинг таркиби ва турлари.

  2. Маҳаллий бюджетлар харажатларининг туркумлаштирилиши.

  3. Давлат бюджети харажатлари тизимида маҳаллий бюджетлар улуши ва динамикаси.

  4. Маҳаллий бюджетлар харажатларининг улар мажбуриятларига мос тарзда қзгаришининг таҳлили.

  5. Маҳаллий бюджетлар харажатларини оператив ва стратегик бошқариш асослари.

  6. Маҳаллий бюджетлар харажатларини бошқариш тизимини такомиллаштириш йқналишлари.

  7. Қзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15 январ 2002 йилдаги «Аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламларини ижтимоий муҳофаза этишнинг 2002-2003 йилларга мқлжалланган Давлат Дастури ҳақида»ги 33-сонли қарорининг аҳамияти.

  8. Бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш ва бошқаришнинг ҳозирги босқичида маҳаллий бюджетлар харажатларини тақсимлаш сиёсатини аҳамияти ва вазифалари.

  9. Маҳаллий бюджетлар харажатларининг ижроси юзасидан молиявий назоратнинг зарурлиги, вазифалари ва усуллари.



Таянч сўз ва иборалар:

  • Маҳаллий бюджетлар харажатлари таркиби ва турлари;

  • Маҳаллий бюджетлар харажатлари динамикаси ва улуши;

  • Маҳаллий бюджетлар мажбуриятлари;

  • Харажатларни оператив бошқариш;

  • Харажатларни стратегик бошқариш;

  • Харажат ваколатлари тақсимотида маҳаллий бюджетлар иштироки;

  • Маҳаллий бюджетлар харажатларини мукаммаллаштириш;

  • Харажатлар таркибини самарали бошқариш;

  • Баланслиликни таъминлаш асосида харажатлар молиявий таъминоти.




  1. Маҳаллий бюджетлар харажатлари, уларнинг таркиби ва турлари.

Маћаллий бюджетнинг харажатлари бу маћаллий ћокимиятнинг ўз функциялари билан боѓлиќ, равишда юзага келадиган сарф-харажатларни акс эггирувчи иќтисодий муносабатлар бўлиб, улар асосида маћаллий регион пул маблаѓлари жамѓармасини таќсимлайди.
Жамиятнинг иќтисодий ћаётида ижтимоий ислоћотларни амалга оширишда давлат ролининг ошиши бюджет харажатларининг турли-туман кўринишларда бўлишини асослайди. Бу ўз навбатида бир ќатор омиллар билан боѓлиќдир. Булар жумласига ќуйидаги асосий омилларни кўрсатиш мумкин:

  • давлатнинг функиялари ва географик жойлашиши;

  • мамлакатнинг ижтимоий-иќтисодий тараќќиёт даражаси;

  • давлатнинг маъмурий-худудий тузилиши;

  • бюджет маблаѓларини беришнинг шакллари ва шу кабилар.

Ушбу омилларни мувофиќлаштириш давлат ривожланишининг хар бир босќичида иќтисодиёт эћтиёжлари, иќтисодиётни бошќариш даражаси ва кўринишларига мос келувчи харажатлар тизимини келтириб чиќаради. Бюджет харажатларини ишлаб чиќариш жараёнига таъсир этишига кўра жорий ва капитал бюджет харажатларига ажратилади. Жорий бюджет харажатлари юридик шахсларга ўзларини саќлаш ва кундалик эћтиёжларини ќоплаш учун бериладиган молиявий маблаѓларни ифодалайди. Бу харажатлар давлат истеъмол учун харажатларни, хукуматнинг ќуйи ташкилотларига, давлат ва бошќа мулк шаклидаги корхоналарга бериладиган жорий субсидияларни транспорт туловларини, давлат ќарзи бўйича фоизларини тўлаш ва бошќа харажатларни ўз ичига олади.
Капитал харажатлар бу асосан капиталга ќўйилмалар ва захираларнинг кўпайиши билан боѓлиќ пул сарфларини ўзида акс эттиради. Бу харажатлар халќ хўжалигининг турли тармоќларига бюджет ћисобидан капитал ќўйилмаларни, инвестиция субсидияларини ва давлат тасарруфидан ташќаридаги корхоналар ћамда хукуматининг маћаллий корхоналарига узок муддатли бюджет кредитларини ўз ичига олади. Ижтимоий йўналишига кўра бюджет харажатларининг гурухланиши давлатнинг бажарадиган иќтисодий, ижтимоий, мудофаа ва бошќа функцияларини акс эттиради. Бунга мувофиќ бюджет харажатлари тўрт гурућга бўлинади:

  • ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштириш;

  • марказлашган инвестиция харажатлари;

  • бошќарув харажатларини молиялаштириш;

  • мудофаа.

Тармоќларга кўра бюджет харажатларининг гурућланиш иќтисодиётни умумий равишда ќабул ќилинган тармоќлар ва фаолият турларига бўлинишига асосланган. Шунга кўра, ишлаб чиќариш соћасига харажатлар халќ хўжалиги тармоќлари бўйича саноатни ќишлоќ хўжалигини, капитал ќурилишни, транспорт, алоќа, савдо ва бошќа тармоќларни ривожлантиришга, ноишлаб чиќаришга, маориф, соѓлиќни саќлаш, ижтимоий таъминот, спорт, ваќтли матбуот, давлат бошќаруви ва ћоказоларга бўлинади.
Харажатларни тармоќлар бўйича бўлиниши бюджет маблаѓларини таќсимлашда мутаносибликларни аниќлаш ва уларни ўзгартириш орќали ижгимоий ишлаб чиќаришнинг тармоќ тузилишида зарур силжишларга эришиш имконни беради.
Мамлакат иќтсодиётини ривожлантиришда бюджет харажатлари маќсадга кўра ћам сарфланади. Ћозирги ваќтда Ўзбекистон Республикасида харажатларни куйидаги йўналишлар бўйича гурућларга ажратиб ќўлланилади:

  • иш ћаќи;

  • иш ћаќидан ажратмалар;

  • канцелярия ва хўжалик харажатлари;

  • хизмат сафари харажатлари;

  • ўќув харажатлари;

  • стипендия;

  • озиќ-овќат харажатлари;

  • дори-дармон ва боѓловчи воситаларни сотиб олиш харажатлари;

  • юмшоќ анжомлар ва махсус кийимларни сотиб олиш;

  • бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш харажатлари;

  • давлат капитал ќўйилмалари;

  • бошќа харажатлар.

Маћаллий бюджет харажатларининг йўналишларига тўхталадиган бўлсак улар ќуйидагилардан иборатдир:

  • халќ хўжалигини молиялаштириш харажатлари;

  • капитал ќўйилмаларни молиялаштириш харажатлари;

  • ижтимоий маданий тадбирлар харажатлари;

  • аћолини ижтимоий ћимоялаш харажатлари;

  • бошќарув органларини саќлаш харажатлари;

Сўнгги даврларгача бюджет харажатларининг асосий ќисми халќ хўжалигини молиялаштиришга сарфланиб келган. ћозир бозор муносабатларининг шаклланиб бориши эса бюджет маблаѓларини сарфлаш тизимини ўзгартиришни талаб этади. Шунинг учун ћам халќ хўжалигини молиялаштириш бўйича маћаллий бюджетдан молиялаштириш харажатлари ћажми ќисќартирилди. Бунинг асосий сабаби куйидагилардан иборат, яъни:

  • мулкчилик шаклларининг кўпайиб бориши, хўжалик субъектларининг ўз мулкига тўла эгалик хукуќини берилиши муносабати билан корхоналарга дотаќиялар бериш аста-секин тўхтатилди;

  • нархларни эркинлаштириш туфайли озиќ-овќат ва саноат махсулотларининг кўплаб турлари бўйича нархлар ўртасидаги фарќни ќоплашга ажратиладиган дотациялар бекор ќилинди;

  • давлат мулкини хусусийлаштириш дастурини кетма-кет амалга ошириш ва давлат бўѓинининг кескин ќисќариши;

  • бюджет маблаѓларини сарфлашда ќаттиќ тежамга эришиш.

Бунда иќтисодиётни барќарорлаштириш ва унинг ривожланиши учун шароитларни яратиш билан бевосита боѓлиќ бўлган ћар ќандай сарфларни бюджет харажатлари таркибидан чиќариш ћамда ажратилган бюджет маблаѓларини тўѓри ишлатишни назорат ќилиш йўлини ќўллаш зарур.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish