Солиқ иқтисодий категория сифатида соф даромаднинг бир қисмини бюджетга жалб қилиш шакли бўлиб, молиявий муносабатларнинг таркибий қисмини ташкил қилади.
Солиқ ёрдамида миллий даромаднинг тегишли қисми тақсимланади ва қайта тақсимланади. Давлат томонидан олинадиган солиқлар ҳамда уларнинг ташкил қилиниш шакл ва усуллари биргаликда солиқ тизимини ташкил қилади.Турли хил даромадлар, мол-мулк товар ва хизматлар солиқ солиш объектлари бўлиши мумкин.
Миллий иқтисодиётда солиқлар қуйидаги учта муҳим вазифани бажаради:
Давлат харажатларини молиялаштириш (фиксал вазифани);
Ижтимоий тенгликни ушлаб туриш (ижтимоий вазифани);
Давлат барча солиқ тўловчилардан олинган солиқ тушумларининг бир қисмини аҳолининг маълум қатлами ўртасида ишсизлик бўйича нафақага, ижтимоий суғурта ва таъминот бўйича тўлов, уруш ва меҳнат фахрийларига нафақа каби шаклларда қайта тақсимлайди. Бошқа қисми ҳисобига давлат сарфлари молиялаштирилади.
Давлат сарфлари солиқ тушумлари ҳисобига амалга ошсада, давлат сарфлари миқёсининг ўсиши ўз навбатида солиқларнинг ўсишини тақозо қилади ва унинг даражасини белгилаб беради.
Ҳозирги даврда умумий тенденция бўлган давлат сафларининг ва шунга мос равишда солиқ ҳажмининг ошиб боришига қуйидаги омиллар тақозо қилади:
Аҳоли сонининг ўсиши. Аҳоли жон бошига давлат сарфлари даражаси ўзгармай қолган тақдирда ҳам, аҳолининг ўсган қисмини ижтимоий неъматлар ва хизматлар билан таъминлаш қўшимча маблағлар зарур қилиб қўяди.
Ижтимоий соҳа хизматлари сифатига талабнинг ортиши ва урбанизация. Кишилар турмуш даражасини ортиши ижтимоий соҳа хизматлари ҳажмига ва сифатига талабни оширади.
Аҳоли сонини ўсиши билан бирга урбанизациянинг кучайиши кўчалар, ва умумий транспорт, қўриқлаш, ёнғин хизмати, канализация ва шу кабиларга жуда катта сарфларни зарур қилиб қўяди.
Атроф муҳитнинг ифлосланиши аҳоли сонининг ўсиши ва урбаниза- циянинг кучайиши атроф муҳитнинг сифати муаммосини кескинлашти- ради. Жуда кўп миқдордаги моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва исъте- мол қилиш ҳаво, сув ва ернинг ифлосланиши шаклидаги қўшимча харажатларнинг ўсишини келтириб чиқаради.Атроф муҳит муаммосини ҳал қилишда асосий рол давлат зиммасига тушади.
Қашшоқлик ва даромадлар тенгсизлигини қисқартириш дастур- ларини амалга ошириш. Буларга хусусан ижтимоий суғуртани ривожланти-
риш, ишсизлик бўйича нафақалар, ижтимоий таъминот, бепул медицина ёрдамлари давлат дастури, озиқ-овқат маҳсулотларига дотациялар, давлат уй-жой қурилиши киради.
Миллий мудофаа, давлат хавфсизлилигини таъминлаш ҳаракатлари ҳажмининг ўсиши.
Ҳозирги даврда солиқ сиёсати Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ва унинг жойлардаги (вилоят, шаҳар, туман) муассасалари амалга оширади. Республика ҳудудида амал қилувчи солиқлар, унинг тўловлари солиқ ундиришнинг объектлари, солиқ тўлаш тартиби, солиқ тўлаш бўйича имтиёзлар, солиқ тўлаш билан боғлиқ равишда келиб чиқадиган мунозараларни ҳал қилишнинг умумий тартиби Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонунлари билан аниқланади.
Корхоналар фаолиятида солиқни тартибга солиш қуйидагилар асосида амалга оширилади:
Барча даромадлардан, уларнинг манбаларига боғлиқ бўламаган ҳолда солиқ ундиришнинг мажбурийлиги;
Солиқ ундиришда барча учун ягона умумдавлат сиёсати;
Солиқ тўлови бўйича барча субъектлар мажбурияти устидан молиявий назорат.
Солиқ солиш ва унинг ставкасини белгилаш бир қатор принципларга асосланади. Солиқ солиш тартиб (принцип)лари жуда оддий, шу билан бирга уларнинг амалиётга жорий қилиш анча мураккаб. Солиқ тизими ривожланган мамлакатларда одатда солиқлар даражасини белгилашнинг қуйидаги принциплари ажратиб кўрсатилади.
Нафлилик принципи - ҳар хил кишилардан, уларнинг солиқлар ҳисобига молиялаштириладиган дастурлардан фойдаланиши даражасига қараб турлича солиқлар ундирилиши керак.
Тўловга лаёқатлилик принципи - солиқ миқдори солиқ тўлов- чининг бойлиги ва даромадлари даражасига мос келиши зарур.
Адолатлилик принципи - даромадлари ва ҳукумат дастурларидан фойдаланиш даражаси бўйича тенг бўлган кишилар тенг миқдорда солиқ тўлаши зарур.
Агар ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан тенг бўлган солиқ тўловчилар тенг миқдорда солиқ тўласа, тенг бўлмаганлар тенг бўлмаган миқдорда солиқ тўлаши зарур. Ҳозирги ижтимоий иқтисодий ҳаёт мураккаб бўлган жамиятда, солиқ солишнинг барча принципларига аниқ амал қилиш, табиийки мумкин бўлмаган масала. Шу сабабли ҳозирги давр солиқ тизими
— бу ҳар доим юқоридаги принциплар билан сиёсий ҳокимият ўртасида осон бўлмаган келишувдан иборат.
“Нафлилик принципи” амалиётда ҳар хил ижтимоий дастурларни молиялаштирувчи солиқларни ҳар бир дастур амал қилувчи даража билан ва солиқ ундиришнинг тегишли объектларини аниқлаб, у билан мослаштириш орқали амалга оширилади. Масалан, Ғарб давлатларида маҳаллий йўллар, полиция ва ўт ўчириш хизмати, ахлат ва кўчаларни йиғиштириш, ўрта
таълим кабилар маҳаллий солиқ тўловчилар ҳисобига қопланади. Маҳаллий бюджетнинг асосий даромади мулк солиғи ва қисман савдодан (сотишдан) олинадиган солиқ ҳисобланади.
Солиқ солишнинг қолган икки принципи солиқ ундиришни шаклланти- риш ва солиқ солинадиган даромад таркибини аниқлаш натижасида амалга оширилади.Тўловга лаёқатлилик ва олинган даромаддан солиқ ундириш принципларининг ҳар қандай мунозараси охир оқибатда солиқ ставкасининг у ёки бу даромад миқдорининг ўсиб бориши билан ў згариш усули ҳақидаги масалага олиб келади.
Солиқ бўйича имтиёзлар қонунчилик битимларида белгиланган тартиб ва шароитлар асосида ўрнатилади. Солиқ имтиёзларининг амалиётда қуйида- ги турлари кенг тарқалган: