Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Ўзбекистонда солиқ тизимини такомиллаштириш масалалари



Download 1,06 Mb.
bet39/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Ўзбекистонда солиқ тизимини такомиллаштириш масалалари


Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида умумиқтисодий барқарорликка эришиш молиявий барқарорликни таъминлаш вазифасини ўз ичга олади.
Молиявий аҳволни мустаҳкамлаш орқали иқтисодиётни барқарор- лаштиришга эришишда солиқ сиёсатини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунда солиқ тизими ўзига хос вазифаларни, хазинани тўлдириш қайта тақсимлаш ва рағбатлантириш вазифаларни тўла даражада бажариши зарур. Солиқларнинг биринчи вазифаси давлат бюджети даромад қисмининг энг муҳим умумдавлат, халқ хўжалиги вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган миқдорда шакилланишини таъминлашга қаратилиши лозим. Унинг иккинчи вазифаси, ЯММнинг бир қисмини қайта тақсимлаш ва шу иқтисодиёт тузилишини ўзгартириш, аҳоли ижтимоий ҳимоялаш кафолати- ни таъминлашда бевосита иштирок этишидан иборат. Солиқларнинг учинчи вазифаси ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом ашё, молиявий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатишдир. Бу вазифаларни реал бажариши учун амалдаги солиқ тизимини анчагина ислоҳ қилиш талаб қилинади.
Солиқ тизимини ислоҳ қилиб олишга асос қилиниб олинган асосий тамойил - корхоналар зиммасидаги солиқ юкини камайтириш. Бу уларнинг ўз маблағларини ишлаб чиқаришини ривожлантириш, техника билан қайта қуроллантириш ва айланма маблағларини тўлдиришга сарфлаш имконият- ларини беради. Бу эса натижада ишлаб чиқаришнинг юксалишига олиб келади.
Корхоналар зиммасидаги солиқ юкини камайтиришда даромад солиғи- дан фойдадан ундириладиган солиққа ўтиш кўзда тутиладики, бу ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини кучайтириш имкониятини беради. Фойданинг ишлаб чиқаришини кенгайтиришга қаратилган умумий миқдорни кўпайиши билан бирга айни вақтда меҳнаткашлар иш ҳақини кўпайтириш имконияти ҳам яратилади. Натижада фаол меҳнатни фаол рағбатлан- тирувчи иқтисодий муҳит яратилади.
Корхоналар зиммасидаги солиқ юкини енгиллаштиришга эришишда қўшилган қийматдан олинадиган солиқ ставкасини камайтиришга ҳам эътибор қаратилмоқда.
Республикада солиқ тизимини ислоҳ қилишда унинг таркиби тубдан ўзгартириш, ресурслар, мол-мулк солиғининг ролини ошириш, жисмоний шахслардан солиқ ундиришнинг прогрессив тизимини жорий этиш вазифаси қўйилади.
Табиий ресурсларни қайта тиклаш имкониятини яратиш ва улардан эҳтиёткорона фойдаланиш мақсадини амалга ошириш учун ер, ер ости бойликлари, сув ва қайта тикланмайдиган бошқа ресурсларга тўлов ўрнатиш солиқ сиёсатининг навбатдаги йўналишидир.
Республика ахамиятига эга бўлган солиқлар билан махаллий солиқ ўртасида аниқ чегарани белгилаш солиқ тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишидир. Бунда давлат бюджети даромадининг катта қисмини жойларга бериш, махаллий бюджетларни мустаҳкамлашга асосий эътибор қаратилади.
Давлат бюджети мутаносиблигини кучайтириш мақсадида, солиқ тизимини такомиллаштириш билан бир қаторда, корхоналарнинг молия интизомини мустаҳкамлаш тўлов мажбуриятларини бир меъёрга келтириш, қарзларнинг салбий оқибатларини тугатиш муҳим ахамиятга эга бўлади.
2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстуридa ҳам кичик бизнeсни ривoжлaнтиришни рaғбaтлaнтиришда сoлиқ имтиёзлaри- дан кенг фойдаланиш белгилаб олинган.
«Жумлaдaн, янги тaшкил этилaётгaн кичик вa xусусий кoрxoнaлaрни қўллaб-қуввaтлaш мaқсaдидa Имтиёзли крeдит жaмғaрмaсининг рeсурс бaзaсини икки бaрoбaр oшириш кўздa тутилгaн. Шу билaн биргa, бeрилгaн имтиёзлaрнинг aмaл қилиш муддaти узaйтирилди, aйлaнмa мaблaғлaрни тўлдириш учун бeрилaдигaн крeдитлaрнинг энг узoқ муддaти 12 oйдaн 18 oйгa oширилди. 2009 йилнинг 1 янвaридaн сaнoaт сoҳaсидa фaoлият кўрсaтaётгaн кичик кoрxoнaлaр учун ягoнa сoлиқ тўлoв стaвкaси 8 фoиздaн

  1. фoизгa 2011 йилдан эса 6 фоизга кaмaйтирилди, мoлиявий, мaиший вa бoшқa xизмaтлaрни кўрсaтaётгaн микрoфирмaлaр вa кичик кoрxoнaлaр ягoнa сoлиқ тўлoвидaн 3 йил муддaтгa oзoд этилди. Бундa микрoфирмaлaр вa кичик кoрxoнaлaр, нoдaвлaт xўжaлик юритувчи субъeктлaрни oлaдигaн дивидeндлaрининг инвeстициялaргa, aввaл oлингaн крeдитлaр учун ҳисoб- китoб қилишгa йўнaлтирилaдигaн қисми 5 йил муддaтгa сoлиқдaн oзoд этилди. Шунингдeк, Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстуридa 2009 йилдa xўжaлик юритувчи субъeктлaрни тeкширишлaр сoни 30 фoизгa кaмaйтирил- ди. Хуллас 2011 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун ягона солиқ тўловининг базавий ставкасини амалдаги 7 фоиздан 6 фоизга камайтириш назарда тутилмоқда. Бу микрофирма ва кичик корхоналарда 50 млрд. сўмдан ортиқ маблағни тежаб қолиш имконини беради.

Ўз навбатида, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солиқ шкаласининг энг кам ва ўрта ставкаларини бир фоизга камайтириш мўлжалланмоқда.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish