Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
Шаҳар транспорти тармоғи таркиби?
Шаҳар шакли ва шаҳар транспорт тизимининг ҳудудий тузилиши ва унда жойлашган инфраструктура ўртасидаги асосий боғлиқлик нималардан иборат?
Шаҳарлар шаклланиш эволюцияси транспорт тизимининг таъсирини баҳоланг!
Шаҳарларда ер транспортидан фойдаланиш моделини изоҳланг.
Транспорт ва ердан фойдаланиш ўртасидаги нисбатни таъминлашда Бургес концентрик модели ва Сектор модели ўртасида қандай фарқли жиҳатлар мавжуд?
Транспорт тизими фаолиятини тартибга солишнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини тавсифланг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш соҳасидаги ваколатлари?
Республика иқтисодиётида коммунал хизматни ривожлантириш
Республиканинг кўп тармоқли коммунал хўжалиги таркибида уй-жой хўжалигига хизмат кўрсатиш ва уни асраш, сув таъминоти ва канализация, иссиқлик ва газ таъминоти, аҳоли яшайдиган жойларни тозалаш билан шуғулланувчи техника ташкилотлари, шаҳар йўловчилар ташиш электр транспорти (трамвай, тролейбус, метрополитен), электр, газ ва тақсимловчи тармоқлар, шаҳар хўжалиги ободонлаштириш, саноат, таъмирлаш-қурилиш, лойиҳалаш корхоналари, ташкилотлари ва бошқалар мавжуд.
Республикада коммунал хизмат кўрсатиш агентлиги ва унинг тегишли вилоят, шаҳар, туман бўғинлари амалга оширади. Уларнинг фаолият доираси шаҳар ва шаҳарчалар, туман марказлари билан чегараланади. Айрим шаҳар ва шаҳарчаларда, қишлоқ жойларда коммунал хизмат кўрсатишни қишлоқ хўжалиги, йирик саноат корхоналари ва ташкилотлари ҳам амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси коммунал хўжалигида умумий қуввати бирлиги кеча кундуз 7,0 млн. иншоотлар, 17 минг км узунлик сув ўтказгич шоҳобчалари ва сув ўтказгичлар, бир кеча кундузда умумий қувватга 3,5 млн.м3 чиқинди сувларни тозалаш кучига эга бўлган иншоотлар 5,2 минг км коллективлар ва канализация шохобчалари, бир соатда 5,6 минг Гкал иссиқлиқ бериш қувватига эга бўлган иситиш қозонхоналари 3,6 минг км иссиқлик тармоғи, 17 газ тўлдирувчи станция ва 75 минг км дан ортиқ газ шахобчаларидан фойдаланилмоқда. Йилига истеъмолчиларга 2,3 млрд. м3
ичимлик сув, 22 млн. Гкал иссиқлик қувват, 36,5 млрд м3 зиёд табий газ етказиб берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан 2003 октябрь ойда республикада газ таъминотини такомиллаштиришга қаратилган Қарор қабул қилинди.
Республикада шаҳар, шаҳарча ва туман марказларида аҳолини сув билан таъминлаш, шунингдек ичимлик сувининг сифатини яхшилаш мақсадида мустақиллик (2003-2005) йилларда суткасига 381 мин м3 ичимлик суви етказиб бериладиган водопровод шохобчалари қуриб ишга тушурилди. Булар Самарқанд, Ургенч, Нукус, Жиззах, Термиз ва бошқа шаҳарларни Туямўйин Урганч, Туямўйин-Нукус, Учқўрғон-Наманган, Дамхўжа ва бошқа сув қувирлари фойдаланишга топшириш асосида эришилди.
Оқибатда республикада водопровод системасининг умумий қуввати бир кеча-кундузда 12,0 млн м3 жон бошига водопровод тармоғи узунлиги 26,3 минг км. га етди. Бошқача қилиб айтганда республикамизда мустақиллик йилларида бу соҳада қилинган ишлар натижасида аҳолини жон боши ҳисобига бир кеча-кундузи истеъмол учун сув шаҳарларда 536,6 л. ва қишлоқларда 240,4 л. ни ташкил этди.
4-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |