Одатда, шаҳарда йўллар учун ажратилган майдоннинг ҳажми шаҳарда инсонларнинг бир манзилдан бошқасига кўчишига сарфлаган вақтига ҳам таъсир қилади. Автомобил ишлаб чиқарилгунча бўлган даврда, транспорт тизими учун шаҳар майдонининг тахминан 10 фоизи ажратилган эди. Йўловчи ва юк ташиш ҳажми ортганидан кейин эса, шаҳар майдонларининг янада кўпроқ қисми транспорт ва транспорт тизимига ёрдам берувчи инфраструктура учун ажратила бошланди. Шаҳар транспортидаги фарқ нафақат турли шаҳарлар ўртасида, балки бир шаҳарнинг турли қисмлари ўртасида ҳам фарқ қила бошлади (масалан, шаҳарнинг маркази ва чети). Шаҳар транспортининг асосий компонентлари қуйидагилардан иборат:
Пиёдалар йўлаклари. Бу йўллар фақатгина пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган. Кўпинча бу йўллар асосий йўлларга қўшилиб кетган бўлади, бунда пиёдалар йўлаги асосий йўлнинг ўнг тарафида 10-20 фоиз жойни эгаллайди. Марказий ҳудудларда пиёдалар йўлаги кўпроқ қисмни банд қилади, баъзида йўлларнинг тўлиқлигича пиёдалар учун ажратилган бўлади. Шунга қарамай, асосан моторли транспорт воситалари фойдаланиладиган шаҳарларда пиёдалар йўлагининг асосий вазифаси автомобил олдига етказиб қўйишдир.
Йўллар ва автомобил турар жойлари. Автомобиллар учун мўлжалланган майдонлар иккита вазифадан бирини бажаради: автомобил ҳаракатланиши ёки парковка қилиниши. Моторли транспорт воситалари кенг тарқалган шаҳарларда йўлларнинг 30 фоизи автомашиналарнинг ҳаракатланиши учун ажратилган бўлса, 20 фоизи парковка қилиш учун ажратилади. Бу эса тахминан бир машина учун 2 та парковка жойини англатади. Шимолий Америка шаҳарларида, йўллар ва автомобиллар турар жойлари жами йўлларнинг 30 ва 60 фоизини ташкил қилади.
Велосипед учун ҳаракатланиш йўлаклари. Тартибсиз шаклда, велосипедлар одатда асосий йўлларда ҳаракатланишади. Шунга қарамай,
велосипедлар учун махсус йўлаклар ва парковка жойларини ташкил қилиш учун кўпгина уринишлар бўлган.
Транзит тизимлари. Кўпгина транзит тизимлари, масалан, автобуслар ва трамвайлар, автомобиллар билан бир йўлдан ҳаракатланишади ва кўпинча бундай бўлишиш уларнинг самарадорлигини камайтиради. Тирбандликни камайтириш учун қаратилган ҳаракатлар йўлларда автобуслар учун махсус йўллар ажратилиши билан якун топди. Бошқа транзит тизимлари эса, масалан метро тизими ўзининг махсус инфраструктурасига эга ва, табиийки, уларнинг ҳаракатланиши бошқа транспорт тизимларига ҳалақит бермайди.
Транспорт терминаллари. Бунга терминалларга ажратилган жойлар киради, масалан, портлар, аэропортлар, транзит станциялари, темир йўл станциялари ва тарқатиш марказлари киради. Глобализация йўловчилар ва юк ҳаракатланишини жуда тезлаштириб юборди ва натижада шаҳарларда бундай инфраструктар учун жойларга эҳтиёж орта борди. Кўпинча, асосий транзит тизимлари шаҳарнинг четида жойлашган бўлади, чунки айнан шаҳарнинг четида уларнинг ҳудуди учун етарлича жой мавжуд.
Транспорт турларининг муҳимлик даражаси бир қанча факторларга боғлиқдир, уларнинг энг биринчиси эса аҳолининг зичлигидир. Агар зичлик сезиларсиз ўзгариб турса, унда ҳар бир транспорт тизимининг аҳамияти ҳам шаҳарнинг жойларига қараб ўзгариб туради. Кейинги фактор эса, ҳар бир транспортнинг ўзига хослиги ва жой учун талабидир. Бунга яққол мисол автомобиллардир. Автомобилларнинг ҳаракатланиши учун ҳам махсус йўллар керак, аммо улар ўзларининг 98 фоиз вақтининг парковкада ўтказишади. Натижада эса, автомобилнинг ҳаракатланмаётган пайти учун, яъни иқтисодий ва социал жиҳатдан фойдасиз бўлган даври учун майдон топиш учун эҳтиёж ортади. Ўртача олиб қарасак, автомобиллар учун ажратилаётган майдонлар ҳажми жуда каттадир. Масалан, Қўшма Штатларда автомобиллар учун уйларга ажратилгандан кўра кўпроқ майдон ажратилган. Европа шаҳарларида эса, шаҳар ҳудудининг 15-20 фоизи автомобиллар учун ажратилган бўлса, ривожланаётган мамлакатларда бу кўрсаткич 10 фоизга тенгдир (Хитой шаҳарларида эса 6 фоиз).
Do'stlaringiz bilan baham: |