Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Шаҳарларда ер транспортидан фойдаланиш модели



Download 1,06 Mb.
bet61/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Шаҳарларда ер транспортидан фойдаланиш модели


Шаҳарларда ердан фойдаланиш икки элементни ўз ичига олади: ердан нима мақсадда фойдаланиш ва шу ер атрофидаги тирбандлик даражаси. Кўпинча, иқтисодий, ижтимоий ва маданий фаолият бир қатор функциялар, масалан, ишлаб чиқариш, истеъмол кабилар мавжуд эканлигини кўрсатади. Бу функциялар маълум бир жойда амалга ошади ва фаолият тизимининг бир қисмидир. Бундай фаолиятнинг баъзилари шаҳар ичида қатновдир, бу фаолият мунтазам равишда рўй беради ва уни тахмин қилиш мумкин. Бошқалари эса институционал фаолиятга алоқадор бўлиб, инсоннинг ҳаёт тарзига (спорт, дам олиш) ёки махсус эҳтиёжларига (саломатлик) боғлиқдир. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш фаолияти ҳам мавжудки, у мануфактура ва етказиб бериш хизматларига боғлиқдир, уларни боғловчи тизимлар эса махаллий, регионал ёки глобал бўлиши мумкин. Индивидуал шахслар, институтлар ва фирмаларнинг хатти-ҳаракатлари ердан фойдаланишга таъсир қилади. Буни тасвирлаш учун эса ердан фойдаланишнинг типология- си керак бўлади. Типология икки хил бўлиши мумкин: формал ёки функци- онал.

    • Формал типология ер майдонининг миқдорий хусусиятларини ўз ичига олади ва уларни тасвирлаб айтиб бериш мумкин.

    • Функционал типология – ердан қандай мақсадда фойдаланилаётганлигини (ишлаб чиқариш, истеъмол, турар жой ёки транспорт) ижтимоий-иқтисодий таърифдир.

Формал ёки функционал бўлишидан қатъий назар, ердан фойдаланиш бошқа турдаги фойдаланиш билан ўзаро муносабатларни кўрсатади. Масалан, ердан савдо мақсадида фойдаланиш етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади. Етказиб берувчилар билан муносабат юк ташиш транспортига алоқадор бўлса, харидорлар билан муносабат йўловчи ташиш хизматига боғлиқдир. Ердан фойдаланиш ва транспорт хизмати ўртасидаги боғлиқлик ўзига яраша “товуқ ва тухум”
муаммосига ўхшайди ва бунда қайси бири бошқасига биринчи бўлиб таъсир қилишини айтиш қийин.
Шаҳар транспорти шаҳардаги фаолиятнинг турлилигига қараб транспортга бўлган талабни қондиришга қаратилган. Шунинг учун ҳам, шаҳар тушунчаси ундаги транспорт ва ердан фойдаланиш механизмига жудаям боғлиқдир. Бу тизим чудаям чалкашдир ва транспорт тизими, ҳудудий кесишмалар ва ердан фойдаланиш ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади.
Транспорт тизими ва иқтисодий фаолиятнинг ўзига хос умумий жиҳатлари бор. Бошқача айтганда, транспортга бўлган талаб ва таклиф бир- бирига узвий боғлиқдир. Масалан, асосий йўлларнинг кесишиши савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятининг тўпланишига олиб келади, бу эса транспортга бўлган талабни янада оширади, натижада бу марказда янги фаолият соҳаларининг тўпланиши ва ҳудудий структуранинг ўзгаришига олиб келади. Транспорт/ердан фойдаланиш тизими учта субкатегорияга бўлинади:

  1. Ердан фойдаланиш макро ва микро компонентларнинг ҳудудий структурасига боғлиқ бўлиб, бу компонентлар транспортга бўлган талаб билан боғлиқдир. Масалан, аҳоли ва истеъмол даражасини ҳисоблаш орқали, биз мана шу ҳудудга қанча харидор ва юк ҳажми келишини ҳисоблашимиз мумкин.

  2. Ҳудудий тўқнашув моделлари кўпинча қатновнинг ҳудудий тақсимланишига, ердан фойдаланиш функциясига (талабга) ва трансфорт инфраструктурасига (таклифга) боғлиқдир. Улар қатновлар ўртасидаги оқимни транспорт тизими ва куннинг қисмига қараб тахмин қилишда ёрдам беради.

  3. Транспорт тармоғи модели қатновлар (кўпинча индивидуал ва оммавий транспорт) мазкур тармоқда қандай тақсимланганлигини аниқлашга ҳаракат қилади. Улар ҳар қандай транспорт тармоғи учун тирбандликни тахмин қилишга ёрдам беради.

Шаҳарда ердан фойдаланишнинг бир қатор тавсифловчи ва таҳлилий моделлари ишлаб чиқилган. Уларнинг барчаси ердан фойдаланиш структурасида транспорт факторини ўз ичига олади:

    • Фон Туненнинг регионал ердан фойдаланиш модели транспорт, шаҳар ҳудуди ва регионал ердан фойдаланиш ўртасидаги аниқланган энг биринчи боғлиқликлардан биридир.

Бу ўн саккизинчи асрнинг бошларида (1826) Германияда ердан қишлоқ хўжалик мақсадида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. Бунда ердан фойдаланиш учун рақобатлашаётган қишлоқ хўжалик фаолияти шароитида ҳудудий ташкиллаштиришни иқтисодий рента мисолида тушунтиришга ҳаракат қилган. Бу моделни шаҳарда ердан фойдаланишга алоқаси кам бўлсада, моделнинг асосий принциплари иқтисодий тадқиқотлар, ер рентаси ва ердан фойдаланиш моделларида асос бўлган. Бу моделдаги асосий фикр шундан иборатки, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш бозор атрофида


тўпланади. Бу моделнинг реал ҳаётдаги талқини, асосан, Шимолий Америка


шаҳарларида ўз талқинини топган.



  1. Download 1,06 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish