Осма иситувчи камерали буғлатгич. Ушбу турдаги қурилмаларда иситувчи камера 1 ўз обечайкасига эга бўлиб, қобиқ 2 нинг пастки қисмига эркин, қўзғалувчан қилиб ўрнатилган. Иситувчи буғ труба 3 орқали узатилади ва камера 1 нинг трубалараро бўшлиғига юборилади. Иссиқлигини берган буғ конденсат ҳолида ҳамда иситувчи камеранинг пастки қисмидан чиқарилади. Исиган эритма эса, қайнаш трубаларидан юқорига кўтарилади ва эркин циркуляция таъсирида буғлатиш жараёни содир бўлади (10.2-расм). - Осма иситувчи камерали буғлатгич. Ушбу турдаги қурилмаларда иситувчи камера 1 ўз обечайкасига эга бўлиб, қобиқ 2 нинг пастки қисмига эркин, қўзғалувчан қилиб ўрнатилган. Иситувчи буғ труба 3 орқали узатилади ва камера 1 нинг трубалараро бўшлиғига юборилади. Иссиқлигини берган буғ конденсат ҳолида ҳамда иситувчи камеранинг пастки қисмидан чиқарилади. Исиган эритма эса, қайнаш трубаларидан юқорига кўтарилади ва эркин циркуляция таъсирида буғлатиш жараёни содир бўлади (10.2-расм).
- Иккиламчи буғ томчи ушлагич 4 дан ўтиб қурилманинг тепасидан чиқиб кетади. Иккиламчи буғдан ажратиб олинган суюқлик труба 5 орқали пастга оқизиб туширилади. Қурилманинг қайнаш трубаларининг ички ва ташқи юзаларида ҳосил бўлувчи ковакли қатлам (накипь) вақти – вақти билан сув билан ювилиб турилади.
- Бу қурилмада марказий циркуляцион труба иситувчи камера ташқарисида ўрнатилган бўлиб, катта кўндаланг кесимга эга. Шунинг учун ҳам эритма циркуляциясияга ижобий таъсир этади.
10.2-расм. Осма иситувчи камерали буғлатиш қурилмаси.
1 - иситувчи камера; 2 - қобиқ; 3 – буғ трубаси; 4 - томчи ушлагич; 5 – тўкиш трубаси; 6 - ювиш учун тешикли труба.
Эркин циркуляцияли буғлаткичлар тузилиши содда ва кристалланмайдиган, ўртача қовушоқлик суюқликларни буғлатиш учун қўлланилади (10.3-расм). - Эркин циркуляцияли буғлаткичлар тузилиши содда ва кристалланмайдиган, ўртача қовушоқлик суюқликларни буғлатиш учун қўлланилади (10.3-расм).
- Буғлатиш қурилмаси сепаратор, иситувчи камера ва циркуляцион трубадан ташкил топган. Сепаратор эллиптик қопқоқли цилиндрик қобиқдан иборат бўлиб, иситувчи камерага болтлар ёрдамида бирлаштирилган. Унда, иккиламчи буғни томчилардан ажратиш учун турли конструкцияли қайтаргичлар ўрнатилади (10.3а-расм), Иситувчи камера эса, вертикал қобиқ-трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаси типида ясалган бўлиб, трубалараро бўшлиғига буғ юборилади ва трубалар ичида эритма қайнатилади.
- Сепаратор ва иситувчи камералар пастки қисмлари циркуляцион труба билан бирлаштирилган. Циркуляцион ва қайнатиш трубаларидан таркиб топган туташган системада табиий циркуляция ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |