TOSHKENT KIMYO-TEXNOLOGIYA INSTITUTI M21-03 KTJ magistratura guruhi talabasi Abulxayev shodmon MUSTAQIL ISHI
Буғлаткичлар турлари ва қурилмалари конструкциялари.
Буғлаткичлар турлари ва қурилмалари конструкциялари.
Буғлатиш қурилмаларини классификациялаш усуллари кўп. Лекин, буғлатиш қурилмаларини ишлаш интенсивлигини характерловчи эритма циркуляциясининг тури ва карралиги классификациялашнинг асосий белгилари деб ҳисоблаш мумкин. Кимё ва озиқ-овқат саноатларида уч хил буғлатиш қурилмалари кенг тарқалган:
Буғлатиш қурилмаларини классификациялаш усуллари кўп. Лекин, буғлатиш қурилмаларини ишлаш интенсивлигини характерловчи эритма циркуляциясининг тури ва карралиги классификациялашнинг асосий белгилари деб ҳисоблаш мумкин. Кимё ва озиқ-овқат саноатларида уч хил буғлатиш қурилмалари кенг тарқалган:
1. Эркин (табиий) циркуляцияли буғлатиш қурилмалари;
2. Мажбурий циркуляцияли буғлатиш қурилмалари;
3. Юпқа қатламли (плёнкали) буғлатиш қурилмалари.
Замонавий буғлатиш қурилмаларининг иситиш юзалари 10...1800 м2. Буғлаткичлар конструкцияларини танлашда эритмаларнинг физик ва иссиқлик хоссалари, кристаллинишга мойиллиги, юқори температураларга чидамлилиги, ҳар бир корпусдаги фойдали температуралар фарқи, иссиқлик алмашиниш қурилмасининг юзаси, технологик хусусиятлари ҳисобга олиниши зарур.
Буғлатиш қурилмалари углеродли, легирланган ва икки қатламли пўлатлардан тайёрланади.
Қуйида, саноатда энг кенг тарқалган, типик буғлаткичлар конструкциялари келтирилади.
Ички иситувчи камерали ва марказий циркуляцион трубали буғлаткич. Вертикал қобиқ 1 нинг пастки қисмида иситиш камераси 2 жойлашган. Ўз навбатида иситиш камераси иккита тешикли панжара ва унга развальцовка усулида маҳкамланган қайнаш трубалари 3 дан таркиб топган. Иситиш камерасининг ўртасига қайнаш трубаларига қараганда диаметри каттароқ циркуляцион труба 4 ўрнатилган бўлади (10.1 - расм).
Иситиш камерасининг трубалараро бўшлиғига иссиқлик элткич, яъни сув буғи юборилади.
Эритма эса қурилманинг тешикли труба панжараси устига узатилади ва циркуляцион труба орқали пастга оқиб тушади. Сўнгра, иситиш натижасида зичлиги камайиб, қайнаш трубалари бўйлаб тепага кўтарилади ва труба ичидан маълум бир масофада қайнайди. Ҳосил бўлган иккиламчи буғ сепарацион бўшлиқ 5 га кўтарилади ва томчи ушлагич 6 да инерцион куч таъсирида майда эритма томчиларидан ажратилади. Ундан кейин, иккиламчи буғ қурилмадан чиқиб кетади.
Қуюқлаштирилган эритма конуссимон тубдаги штуцер орқали оралиқ ёки тайёр маҳсулот сифатида чиқарилади.