10.4-расм. Эритма мажбурий циркуляция қиладиган буғлаткичлар. а- иситувчи камера ажратилган буғлаткич; б- иситувчи камераси ташқарида ўрнатилган буғлаткич; 1 - иситувчи камера; 2 - сепаратор; 3 - циркуляцион труба; 4 - насос. - Мажбурий циркуляцияли буғлаткичлар афзалликлари: иссиқлик ўтказиш коэффициенти жуда катта (эркин циркуляциялиги қараганда 3...4 марта кўп), шунинг учун иситиш юзаси кам бўлса ҳам бўлади; кичик температуралар фарқида (3...5°С) ҳам самарали ишлайди; кристалланишга мойил эритмалар буғлатилганда, иссиқлик алмашиниш юзаларида ифлосликлар ёпишиб қолмайди.
- Бундай қурималарнинг камчилиги шундаки, насосни ишлатиш туфайли энергия сарфи кўпаяди.
Юпқа қатламли (плёнкали) буғлаткичлар юқори температурага чидамсиз эритмаларни қуюқлаштириш учун қўлланилади. Қурилма трубалари орқали эритманинг бир марта ўтиши натижасида буғлатиш жараёни содир бўлади. - Юпқа қатламли (плёнкали) буғлаткичлар юқори температурага чидамсиз эритмаларни қуюқлаштириш учун қўлланилади. Қурилма трубалари орқали эритманинг бир марта ўтиши натижасида буғлатиш жараёни содир бўлади.
- Эритманинг ҳаракат йўналишига қараб, кўтарилувчи ва пастка оқиб тушувчи юпқа қатламли буғлаткичларга бўлинади.
- .Юпқа қатламли буғлаткичлар иситувчи камера ва сепаратордан таркиб топган бўлади (10.5-расм). Иситувчи камера трубалари 7...9 м узунликда бўлиб, сув буғи ёрдамида иситилади.
- 10.5а-расмда кўтарилувчи қатламли буғлаткич кўрсатилган. Бошланғич эритма узлуксиз равишда иситувчи камеранинг пастки қисмига юборилади ва трубаларнинг 20..25% узунлигини тўлдириб туради. Трубаларнинг қолган қисми буғ - суюқлик аралашмаси билан банд бўлади.
- Ушбу аралашма труба деворида юпқа қатламли суюқликка ва унинг ўқида буғ агрегат ҳолатига ажралган бўлади. Буғ оқими ҳаракати пайтида суюқлик қатламига ишқаланиш оқибатида юпқа қатлам турбулизацияга учрайди ва унинг юзаси жадал равишда янгиланиб туради. Шу омиллар ҳисобига юқори иссиқлик ўтказиш коэффициенти ва катта буғлатиш юзасига эришилади.
- 10.5б-расмда пастга оқиб тушувчи қатламли буғлаткич тузилиши келтирилган. Бундай қурилмада бошланғич эритма иситувчи камеранинг юқори қисмига узатилади.
- Қуюқлаштирилган эритма, сепараторнинг пастки қисмидан чиқарилади.
- Юпқа қатламли буғлатқичларнинг иссиқлик алмашиниш юзаси 63...2500 м2 бўлиб, 38 ва 57 мм ли трубалардан ясалади.
- Иситувчи камерадаги ортиқча босим 0,3...1,0 МПа, сепаратордаги вакуум эса - 93 кПа.
- Камчиликлари; иситувчи буғ босими тебраниб турган ҳолларда ишлаши бир текисда эмас. Агар, иш режими бузилса, қурилмани циркуляцияли ишлаш режимига ўтказиш мумкин.
- Ротор – юпқа қатламли буғлаткичлар юқори температурага чидамсиз, қовушоқ ва пастасимон материалларни, ҳамда суспензияларни буғлатиш учун ишлатилади (10.6-расм) .Бундай буғлаткичлар цилиндрсимон ёки конуссимон қобиқ 5 дан иборат бўлиб, ташқариси
Do'stlaringiz bilan baham: |