Тўйинмаган спиртларни тўйинган спиртларни олиш усулларидан фойдаланиб олинади. Масалан. аллил спиртини саноатда аллилхлоридни гидролизлаш орқали олинади:
Пропаргил спирти эса ацетиленга катализатор иштирокида чумоли альдегиди бириктириб олинади:
Бу жараённи шу босқичда тўхтатиб қолиш қийин. Бу жараёнда асосий маҳсулот сифатида бутиндиол ҳосил бўлади.
Тўйинмаган спиртлар кимёвий хоссалари жиҳатдан этилен ёки ацетилен бирикмаларни ҳамда спиртларнинг хоссаларини намоён қиладилар. Масалан, аллил спирти гидроксил гуруҳи ҳисобига оддий ва мураккаб эфир ҳосил қилиши, гидроксил гуруҳи галогенга алмашиниши мумкин. Қўшбоғнинг ҳисобига эса бирикиш жараёнларига киришиши мумкин:
Тўйинмаган спиртлар орасида аллил ва пропаргил спиртининг аҳамияти катта. Улар саноатда турли қимматли бирикмаларни олишда хом ашё сифатида ишлатилади.
Масала ечиш намуналари
1. Куйидаги моддаларни халкаро номенклатурада номланг:
а) диметилизопропилкарбинол; б) пропилизопропил карбинол
в) этилбутил изобутилхлоркарбинол г) метил- иккиламчи
бутил-учламчи бутилкарбинол
Ечиш:
2,3-диметил бутанол-2 2- метил гексанол-3
2-метил, 3-этилгептанол-3 2,2,3,4 тетраметилгексанол-3
2. Этил спиртини этилен ва ацетилендан олиш реакциясини ёзинг.
Ечиш:
3. Эльтеков коидасини винил спиртининг изомерланиши мисолида тушунтиринг.
Ечиш: Эльтеков коидаси: туйинмаган спиртларда углерод атоми бир вактда куш бог ва гидроксил группаси билан богланса, жудаям бекарор булади.
У дархол изомерланади:
винил
спирти сирка альдегиди
4. Куйидаги узгаришларни амалга оширинг ва моддаларни номланг.
Ечиш:
1,2-диметилоксиэтан ёки этиленгликолнинг диметил эфири
5. Кислоталик мухитда иккита молекула спиртдан эфир хосил булиш реакциясининг механизмини курсатинг.
Ечиш:
1) Протон спиртидаги кислороднинг жуфтлашган электронлари билан оксоний ионини хосил килади.
2) Хосил булган карбкатион иккиси спирт молекуласи билан иккиламчи оксоний ионини хосил килади.
Машклар
1. Куйидаги спиртларнинг формулаларини ёзинг ва Женева номенклатураси буйича номини айтинг: метилкарбинол; метилэтил-изопропилкарбинол;диизопропил-карбинол;ди-иккиламчи-бутилкарбинол; этиленгликоль.
2.Сирка кислотанинг куйидаги
спиртлар билан узаро
таъсир реакциялари тенгламаларини ёзинг пропанол-1 пропантриол; 3-метил-2-бутанол.
Куйидаги спиртларнинг оксидланиш реакцияси тенгламасини ёзинг: этанол; прпанол-2; пентанол-2.
Аллил спиртнинг куйидаги моддалар: Na, HBr, СН3СООН билан реакциялари тенгламасини ёзинг.
Ушбу моддалар орасидаги реакциялар тенгламасини ёзинг ва олинган спиртларнинг номини айтинг:
СНз—CH Br+KOH (сувдаги эритмаси)
СН
2Вг—CH
2Br+KOH (сувдаги эритмаси)
2-метил-4 хлорпентан + КОН (сувдаги эритмаси)
1,2,3-трихлорпропан + КОН (сувдаги эритмаси)
Глюкозадан этил спирт олиш реакцияси тенгламасини ёзинг.
Куйидаги куп атомли спиртларнинг формулаларини ёзинг: 1,2-пропандиол; 1,2,4-бутантриол; 1,3,5-пентантриол.
Этандиолнинг оксидланиш реакциялари тенгламасини ёзинг. Хосил буладиган махсулотларнинг номини айтинг.
9. Гриньяр реактиви ёрдамида
бирламчи, иккиламчи
ва учламчи спиртдарни синтез килннг.
10.
Глицериннинг сирка кислота, нитрат кислота ва уювчи натрий билан узаро таъсир реакциялари тенгламаларини ёзинг.