Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети


 Иморатбоп ёғоч материалларнинг асосий турлари. Уларни сақлаш ва



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

3. Иморатбоп ёғоч материалларнинг асосий турлари. Уларни сақлаш ва 
та шиш шартлари 
Иморатсозликда 
ишлатиладиган 
ёғоч-тахталар 
ходалар, 
ёғоч-тахта,
иморатбоп деталлар ва ашёларга бўлинади Турли ёғоч материалларнинг мажмуи 
сортиментларни ташкил қилади. Улар нави, улчами ва вазифалари билан 
бирбиридан фарқ қилади.
Шох-шаббаси кесилган пустлокли ёки пустлсти ши-линган дарахт таналари 
гула ёғоч материаллар бўлади. Учининг йугонлиги камида 14 см келадиган тана 
булокларига хода дейилади, 8 см дан 23 см гача борадиганлари ходача 
(подтоварник) ва 3 см дан 7 см гача борадиганлари поя (жердь) бўлади. Ходалар 
вазифасига кура иморатбоп ва аррабоп бўлади. Иморатбоп ходалардан уй-жой, 
жамоат ва саноат бинолари учун юк тушадиган конструкциялар, электр ва алока 


линиялари-нинг устунлари, темир йул шпаллари тайёрлашда, гидротехника 
иншоотларида хамда кўприклар қуришда, аррабопларидан эса — ёғоч-тахталар 
тилишда фойдалани-лади. Қурилиш ишларида асосан игнабарг навларнинг, 
камданкам холларда япрокли навларнинг ходаларидан фойдаланилади, электр ва 
алока линияларининг устунлари учун йугонлиги 20—32 см, узунлиги 6,5—18 м га 
борадиган ходалар ишлатилади; темир йул шпалларини тайёрлаш учун йугонлиги 
камида 24 см ва узунлиги 2,7—5,4 м га борадиган нинабарг ва япрокли зот 
ходалар ишлатилади; гидротехника иншоотларини тиклаш ва кўприклар қуришда 
йугонлиги 22—34 см ва узунлиги 6,5—8,5 м га борадиган нинабарг дарахтларнинг 
ходалари ишлатилади. Ходалар ёғочининг сифатига кура уч категорияга 
бўлинади: чириш ва қурт еганликдан иборат нуксонлари булмаган, лекин 
чекланган холдаги бошқа хил шикастлари бўлган ходалар биринчи ва иккинчи 
категорияларга киради, чиришдан ташкари хар хил шикастликлари бўлган 
ходалар учинчи категорияга киради.
Ёғоч-тахта ходаларни у зал а арралаш натижасида хрсил қилинади. Ёғоч-
тахта материаллар шакли ва улчамлари жиҳатидан (62-расм) тахталарга (эни икки 
баравар калинлигидан сербарроқ бўлади), брусларга (эни икки карра калинлигига 
баравар ёки ундан камроқ бўлади) ва брусьяларга (эни ёки қалинлиги 100 мм дан 
ошади) бўлинади. Нинабарг зот ёғочдан тилинадиган тахталар 13, 16, 19, 22, 25, 
32, 40, 45, 50, 60, 70, 75 ва 100мм, брусьялар — 130, 150, 180, 200, 220 ва 250 мм 
дан бўлади. Ёғоч-тахта материалларнинг эни 80—250 мм, узунлиги 1—6,5 м 
бўлади. Япрокли дарахт зотларидан 62-расм. Бинокорлик материалларининг 
турлари- а б, в-бруслар; г - зихи олинмаган тахта; д - зихи олинган тахта; и—юзи, 
2—зихи, 3—тореци — кундаланг сирти, 4—кирраси); е — бир ен зихи тумток 
тахқ; ж - бир ён зиЛи уткир тахта; з - брус; и-пушта; к - бир учи порсу килинган; л 
- зихи олинмаган шпал; м -зиҳи олинган шпал. тилинган ёғоч-тахталарнинг 
қалинлиги 13—100 мм, эни 60—200 мм ва узунлиги 0,5 дан 6,5 м гача боради.
Иморатбоп деталлар ва ашёлар дурадгорлик плиталари, фанер, паркет, 
рандаланган узала ашёлар, елимланган дурадгорлик ашёлари, ёғоч киринди ва 
ёғочтола плиталар ва хрказолар хрлида тайёрлаб чиқарилади. Дурадгорлик 
плиталари ораларига рейка қуйилган иккала томонидан ёғоч шпон (пластинка) 
ёпиштирилган учкават шчитдан иборат бўлади. Плиталар энини 1220, 1270 ва 
1525 мм, узунлигини 1800, 2120 ва 2500 мм ва калинлигини 16, 19, 22, 25 ва 30 мм 
қилиб нинабарг дарахтлар ва юмшоқ япрокли дарахтларнинг ёғочларидан 
тайёрлаб чиқарилади.
Иморатбоп фанера — к_айин, дуб, зирқ шумтол, заранг, тогтерақ карагай, 
крракарагай ва бошқа хил ёғочдан ишланган бир неча хил шпонни фенол-
формальдегидли елим ва казеин-цемент елим билан ёпиштириб хрсил қилинади. 
Икки кушни шпон толаларининг йуналиши бир-бирига тик булмоги керақ Шпон 
катламларининг сони 3 тадан 13 тагача боради. Фанераларнинг калинлиги 1,5; 2; 


3; 4; 5; 6; 7; 8; 9; 10; 12; 15 ва 18 мм бўлгани хрлда формата 2440x1525, 2440x1220, 
2135x1525, 1830x1220, 1525x1525, 1525x1220, 1525x750, 1220x750 мм бўлади. 
Иморатбоп фанер биноларнинг ташки ва ички деворларига крплашда, говловчи 
конструкциялар ва ички тусиклар, деворлар куришда, муваккат ва ёрдамчи 
иморатлар учун пушиш материал сифатида ишлатилади.
Паркет полларнинг бетига крплашда ишлатилади ва планка паркет хамда 
шчит паркетларга бўлинади. Планка паркет четлари профилланган турли улчам ва 
шакллар-даги тахтачалардан иборат бўлади; шчит паркет негизида рейка бўлиб 
устидан планка паркет ёпиштирилган бўлади. Паркет дуб, крракайин (бук), 
шумтол, карагай каби каттиқ ёғочлардан тайёрланади. Полга ёткизиладиган 
тахталар, дераза рафлари, рандаланган брус ва брусьялар, плинтус ва часпак 
(чорчуп)лар, мувакдат биноларга аталган пушиш плиталар рандаланган узала 
ашёларга, эшиқ дераза ва говдевор элементлари елимланган дурадгорлик 
ашёларига, погонаж (узала) ашёлар, томга ёпиладиган материаллар учун остидан 
куйиладиган (синтетик смола ва оқсил елимлар билан ёпиштирилган) шчитлар, 
рандаланган погонаж ашёларга киради. Ёғоч киринди ва ёғоч тола плиталар 
нокондицион ёғоч материаллардан хамда ёғочсозлик саноатининг чикитларидан, 
Ёғоч зарраларини иссиқ хрлда ёки ёғоч тола массани богловчи фенол ёҳуд 
карбамид смолалар билан пресслаб тайёрланади. Плиталар крпламасиз хамда 
шпон ва синтетик пленка билан крпланган хрлда чиқарилади.
Ёғоч киринди плиталар бинокорликда полларга тушашда, девор ва шипларни 
крплашда, турли гов деворлар куришда, мебель ва радиотехника саноатида, 
машинасозликда ва бошқа тармоқларда, ёғочтола плиталар эса биноларнинг ичида 
деворлар, шиплар ва полларга крплама хамда термоизоляцион материал сифатида 
кенг кўламда қулланади. Ёғоч материаллар ва улардан тайёрланган ашёларнинг 
сифатига материал ва ашёлар-нинг вазифаси, улчамлари ва намлигига қараб йул 
қуйиш мумкин бўлган қусур турларини х.исобга олган хрлда бахр берилади. Ёғоч 
материаллар омборларда сакланаёт-ганда уларнинг ёгин-сочин тушиб 
бузилишига, замбуруг ва хашаротлар воситасида бузилишига, механик шикаст-
ланишлар ва ёрилиб кетишга имкон бермайдиган шароитлар яратиш зарур. Барча 
ёғоч материаллар тури, нави ва улчамларига кура хилланган зқолда сакланади. 
Жиқка х.ул ходалар ва ёғоч-тахталар ёғочнинг табиий шамоллаб туриши ва бир " 
маромда қуриши учун шароитлар вужудга келтириладиган тарзда тахланади. қаво 
бузилганида тах устидан брезент, толь ва бошқа материаллар ёпилади.
Нотекис куриш натижасида ёрилиб кетишдан сақлаш учун ходалар ва ёғоч-
тахта учларининг кундаланг сиртига намлик чиқишини секинлаштирувчи озқак 
эритмалари, нефть битумлари ва эмульсиялари суртиб қуйилади. Ёғоч 
материалларни уйиб сақлаш тақикланади. Иморатбоп деталлар ва ашёлар ёпик; 
биноларда ораларига кистир-малар қуйиб сакланади. Шундай қилинганда 
уларнинг қийшайиши ва шикастланишига, шунингдек уларга сизот сув тегишига 
имкон берилмайди. Сақлаш учун келти-рилган хода материалларнинг пустлоги 


шилиб олиниб, ходалар ёки темир-бетон балкалардан тузиладиган махсус заминга 
тахланмогиқ лозим. Ходалар билан тахнинг биринчи горизонтал катори орасидаги 
масофа 300—400 мм, кейинги қаторлардаги масофа эса камида 50 мм булиши 
керақ Ходалар механизмлар воситасида тахланса, тах баландлиги 6—8 м бўлади; 
тахнинг мустаҳкамлигини ошириш учун ташки томонидан ерга крқилган устун ва 
тиргаклар билан мах.камлаб қуйилади.
Ҳавойи-қуруқ намликдаги олий ва биринчи нав ёғоч-тахталар бостирмалар 
остида тури, зоти ва улчамларига қараб алох.ида-алох.ида сакланади, колган 
навлар эса очиқ омбор майдонларида табиий қуришини таъминлайдиган зич тах 
қилиб сакланади. Ёғоч-тахта тахлари ту>рибурчак ёки квадрат шаклда булиши 
мумкин; тахнинг буйи тахлаш усулига боглиқ бўлади: қулда тахлаганда 2—3 м, 
механизмлар воситасида тахлаганда 6 м дан 8 м гача боради. Тахларни тик офтоб 
нури ва ёгинсочиндан сақлаш учун устига 10—15° бурчак билан жойлаштирилган 
тахталардан бир ёклама нишабли том қилинади. Иморатбоп деталлар ва ашёлар 
ёпиқ биноларда тури, нави ва улчамларига кура хилланган холда тагликларга 
тахлаб сакланади; шу билан бирга уларни тик офтоб нуридан ёгин-сочин ва сизот 
сувдан асраш кўзда тутилган бўлади. Ёғоч материаллар ҳамма турлардаги 
транспорт билан ташилади. Темир-йул орқали ташилаётганида кўпинча очиқ 
платформалардан, камдан-кам холларда усти ёпиқ вагонлардан фойдаланилади. 
Ёғоч материалларни маҳкамлаш учун платформалардаги козиқ уяларига тиқиб 
қуйиладиган махсус устун-козиклар, шунингдек сим ва стандарт боглар 
ишлатилади. Думалоқ ёғоч материаллар вагонлар буйлаб учма-уч тахлаб 
ташилади. Узун улчов ходалар ташилаётганида икки жуфт кундаланг қистирмалар 
қуйилади. Ёғоч-тахталар бири-бирига такаладиган қилиб зич тахланади ва 
козиклар билан маҳкамлаб қуйилади. Ёғоч-тахталар сурилиб кетишига йул 
қуймаслик учун узала ва кундаланг йуналишларида планка ва хомўтлар, 
шунингдек торцевой шчитлар ёрдамида яна мах.камлаб қуйилади. Ҳар бир 
вагонга бир хил зот, бир хил нав ва бирдай узунликдаги ёғоч-тахталар ортилади. 
Ёғоч-тахта хомўтлар билан ураб богланган устки ва қуйи ёғоч бруслардан иборат 
пакетларга тахланган холда ҳам ташилади. Иморатбоп ёғоч деталлар ва ашёлар 
блок қилиб йигилган ҳолда ташилади ва ёгин-сочиндан, офтоб нуридан ва 
механик шикастланишлардан муҳофаза этилмоги лозим.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish