Сифатнита‟минловчи элементлар Ишлаб чиқариш корхонасида ―Сифатни таъминловчи тизим‖ ни ташкил этишда бир қанча асосий мажбурий элементлар иштирок этади. Қуйида ушбу элементларни кўриб чиқамиз.
Сифат бўйича сиёсат
―Сифатни таъминловчи тизим‖ ни ташкил этиш корхонада сифат бўйича сиёсатни шакллантиришдан бошланади. Корхона раҳбарияти, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини таъминлаш мақсадида асосий йуналиши ва мақсадни олдиндан режалаштириши лозим. Ушбу ҳужжат катта тарбиявий аҳамиятга эга, шу сабабли уни шиор каби барча кўриши учун осиб қўйиш лозим. Сифат борасидаги корхона сиёсати бутун корхона ишчиларига тушунарли бўлиши керак. Раҳбарият ва ходимлар ушбу сиёсат билан танишган ва қўллаб- қуввқтланган бўлиши керак.
Корхонанинг ишчи ходимлари ―Сифатни таъминловчи тизим‖ ни ташкил этиш ва амалга оширишда асосий бош бўғинлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун
―Сифатни таъминловчи тизим‖ ни корхонада жорий этишда сифатни ошириш бўйича қўйиладиган талаблар барчага тушунарли бўлиши ушбу тизимни ижобий ўзлаштирилиши гаровидир. ―Сифатни таъминловчи тизим‖ ни самарали ишлашида бир фикрга эга жамоа бўлиши ва ўзгаришлар ҳам жиҳатликда ўзтказилиши керак.
Ходимлар жавобгарлиги ва ваколатлари
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини таъминлашда ишчи ходимларнинг жавобгарлиги, ваколати ва бир-бири билан иш юзасидан мулоқотга киришиши аниқбўлиши, корхонадаги ходимлар ваколати ва жавобгарлиги ташкилий чизма (схема) ва ходимларнинг лавозим йуриқномалари асосида белгиланган ва ҳужжат орқали тасдиқланган бўлиши керак.3 Корхонанинг ташкилий чизмаси (схемаси) ни қандай тушуниш лозим?
Сифатни таъминлаш тамоилларини аниқлаш учун ишлаб чиқаришда қайси фаолият маҳсулот сифатига бевосита таълуқлигини аниқлаш керак.
Албатта, бу дастлаб – умумий раҳбарият (директор) маҳсулот сифатига жавоб берувчи шахс; ишлаб чиқариш бўлими ёки бўлимлари ва омборхона, сифат назорати бўлимлари, ҳужжатларни юритиш бўлими, савдо бўлими – хом ашё ва материалларни ҳамда асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун меъёрий бўлим, тайёр маҳсулотни сотувга чиқаришга масъул – логистика бўлими – инженерлик хизмати – инженерлик ва асбоб – ускуналарни ўлчов – назорати учун масъул бўлим, маркетинг бўлими – исъемолчи билан ишлаш бўлими. Бу рўйҳатни янада давом эттириш мумкин. Масалан, илмий – ишлаб чиқариш корхонаси бўлса, унда албатта илмий текшириш бўлимлари бўлади ва ҳоказо. Корхона раҳбарияти албатта ҳар бир бўлимлардан қай бири ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатига кўпроқ таъсир кўрсатишини билади ва шу сабабли ўзи ташкилий чизманинг таркибини (елементларини) белгилайди. Чизмада бўлимларни бир-бири билан боғланиши ва уларни бир-бирига бўйсиниши кўрсатилиши керак.
Кейинги босқич - бошқарув бўлимлари бошлиқлари учун лавозим йуриқномасини тузиш ва тасдиқлашдир. Лавозим йуриқномаларини тузишда ҳар бир раҳбарнинг этарли ваколатлар билан таъминланганлигига эътибор бериш керак. Масалан, 1-жадвалда ишлаб чиқаришга жавобгар шахс мажбуриятларининг энг минимал рўйҳати келтирилган. Агар ходим ушбу рўйҳатда келтирилган вазифаларга кўра кўпроқ ваколатга эга бўлса, унда рўйҳат тўлдирилиши лозим.
Айрим холларда лавозим йуриқномасига тўлиқ амал қилиш – корхонада сифатсиз муҳсулот ишлаб чиқрилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда корхона раҳбарияти ушбу масалага эчим топиши зарур ва бунда бўлим бошлиғи ваколатига путур этмаслиги керак.
1-жадвал
Ишлаб чиқаришга масъул шахснинг ваколати ва мажбуриятлари