Тошкент ирригация ва
3524KFKa9pfNqg7HUMfJD89VZ5p1mmwmVcxtdbvQ (1)
сув сарфи,л/с 3 4,5 6 8 9 10,5 12 13,5 15 16,5 18 19,5 21 22,5 24 26,5 28 29 сув сарфи,л/с Сув ташлама турини ҳамда ўлчовларини танлаш Фараз қилайлик каналда сув сарфининг максимал миқдори сув оқимининг чуқурлиги 20 см сув ташлама остонасининг қуйи бъефидаги сув сатҳидан 4-5 см юқори бўлиши керак, демак бизнинг мисолда Р=25см ташкил қилади. Сув ташлама экин оқиб тушаётган сув оқимининг баландлиги махаллий шароит би- лан чегараланган ва 10см ни ташкил қилади. Ушбу 10см ли қалинлик учун 1 ва 2 жадваллар сув сарфи ВЧ-50 сув ташлама -45 л\с ВЧ-75 сув ташлама 46л\с , ВТ-90 сув ташлама -4,5 л\с ВИ-25 сув ташлама 19л\с ва ниҳоят ВИ-50 сув ташлама 34л\с. Демак биз учун керак бўлган 34л\с максимал сув сарфини ўл- чаш ВЧ-75 (46л\с) Чиполетти сув ташлама ВИ-50 (34л\с) Иванов сув ташлама ёрдамида таъминланиши мумкин. Металлни иқтисод қилиш нуқтаи назардан эса ВЧ-75 сув ташламасидан фойдаланиш лозим. Сув ташламаларни ишлатиш Вақти - вақти билан сув ташламани текшириб туриш керак: остонанинг го- ризанталлиги, сув ташлама деворларининг вертикаллиги, рейкалар ноллари- нинг сув ташлама остонаси белгиси билан мослигини. Юқори бъефда лойқа йиғилиб қолган бўлса, уни лойқадан тозалаш керак. Сув ташлама остонасининг пастки бъеф томонидан сув босишга йўл қўймаслик керак. Ўзгармас ўзан Ўзгармас ўзан очиқ канал ва ариқлардаги сув сарфини даврий ва мунтазам ўлчашда, агарда бошқа воситаларни ишлатишни иложи бўлмаса ҳамда сув оқиш режими ўзгарувчан-димланишли бўлганда ишлатилади. Канал ёки ариқнинг кўндаланг кесимини (туби ва ён бағирлари бирон қат- тиқ материал билан ўзгармайдиган қилиб) мустаҳкамланган қисмдан иборат. Ўтаётган сувнинг сарфи Q= f (H) ифодаси f функцияси ёрдамида олдиндан «тезлик х юза» усули билан сув сарфининг Qмин дан Qмax гача бўлган оралиқда бир нечта нуқта (қиймат ) да ўлчаб тузилган эгри чизиқ ёки сарф жадвалидан фойдаланган ҳолда, сув оқими сатхининг қиймати орқали аниқланади. Сув оқими танланган гидрометрик створдаги сатхининг қиймати ярим см дан даражаланган рейка ёки нивелир ёрдамида ўлчанади. Бу ерда рейканинг нол белгиси ЎЎ туби белгиси бир хил бўлиши лозим. Ўзгармас ўзанни қуришни асосий вазифалари. Канал ёки ариқ туби ва ён багирларини қоплашда ювилишда хамда бузи- лишга чидамли материаллар монолит бетон, бетон тахталар, махаллий тошлар ва ҳақозалардан фойдаланилади; Қоплашни лойихалаштириш ва амалга оширишда шундай иншоотлар учун шарт булган барча техник оидаларга буйсунган ҳолда олиб борилади; Ўзгармас қилиб мустаҳкамланган узан остининг профили ариқ ёки канал узунасининг уртача профили мос келиши, кундаланг кесими эса сув оқимига кўушимча қаршилик кўрсатмаслиги керак; Канал ёки ариқнинг ЎЎ ли Қисми улчаш створида сув оқимининг равон- лигини таъминлаш керак; Сув оқиминг чуқурлиги (Н) 0,2 м дан кам булмаслиги керак; Сув оқимининг тезлиги (в) 0,3 м\с дан кам булмаслиги Керак. Ўзаннинг ўзгармас қисмининг узунлиги Л ≥ 5б шартга асосланиб белгиланади. Бу ерда б – каналнинг сув сатхи буйича кенглиги, м Канал тубининг нишаблиги каналнинг ўртача нишаблиги билан бир хил булиб, сув оқимининг сокинлигини хамда лойқани чуктирмайдиган тезлигини таъминлаш керакк. Каналнинг тубидан Р = (0.05…0.2)Нмax га тенг баландликка кутарилган булиши тавсия қилинади. Ён багирларининг қиялиги каналникиси билан бир хилда булиши керакк. Ўзаннинг сув оқими билан туташган кисми ункир-чункирликларсиз ва текис булиши керак. Индивидуал градиуровкаланган сабабли уларнинг улчамларига муаян та- лаблар куйилмайди. Бир йилда бир марта куздан кечирилади (кўриқдан ўтказилади ) ва агарда лозим топилса тозаланади, таъмирланади. Ўлчаш рейкалари зангламайдиган материалдан ясалади ; кўрсаткич дара- жали ва ракамлари учмайдиган буёк билан буялади. Сув сарфи ёки сатхини улчаш ракамларининг курсаткич даражалари ±1 дан ошмайдиган хатоликда аниқлашни таъминлайдиган катталик (масштабда) да даражаланади. Масалан 0,5 м гача узунликдаги рейкаларнинг хар бир булинма- си 0,5 дан, 1,0 м гачалари эса 1 см дан. Сув сарфи рейкалари хам шу тарзда сарф формуласи асосида даражалана- ди.Канал ёки ариқнинг ушбу кисмининг тузилиши ВТР-М-1-80 нинг талабла- рига мос булиши керакк. Ўзгармас ўзанли гидропостни градуировкалаш Гидропостни куйидагича градуировкаланади, ертикалдаги сув оқими тез- ликлари икки нуктали услубда икки нуктада сув оқими сатхидан 0,2 н ва 0,8 н тенг булган чуқурликларда ўлчанади. Икки нуктали усулда хар бир вертикалдаги уртача тезлик иккала ўртача арифметик киймати каби аниқланади. Вўр = (В0.2х + В0.8х) / 2 Ўлчаш асбобининг ўлчамлари туфайли 0,8 н га тенг чуқурликда улчаш мумкин булмаган саёз вертикалларда эса, вертикалдаги тезликни 0,6 х чуқур- ликда ўлчанади ва у ўртача тезликда тенг деб қабул қилинади, яъни Вўр = В0.6х Юқори аниқликда улчаш талаб этилганда беш нуктали услубдан фойдала- нилади. Бунда уртача тезлик Вўр = (Всатх +3В0.2х +3В0.6х +2В0.8х + Втуб) :10 ифодаси орқали ҳисобланади. Тезликни хар бир нуктада улчаш давомийлиги 100 секунддан кам бўл- маслиги керак. Вертикаллар оралигидаги сув сарфи кам бўлмаслиги керак. Вертикаллар оралигидаги сув сарфи хамда сув оқимининг кесими бўйича умумий сарф ҳисоблаб чиқарилгандан сўнг, сув сарфининг шу киймати учун рейканинг кўрсатгичи белгилаб куйилади. Шундан сўнг сув сарфининг бошқа қийматлари хам ўлчаб ҳисобланади ва Ққф (В) ёки Ққф (Н) эгри чизиги тузи- лади. Ушбу эгри чизиқ ёрдамида сув сатхининг хар бир CМ узгариши учун ко- ординатлар жадвали тузилади. Сув оқимига хеч кандай тусик хосил килмаслиги ва курилиш монтаж ишларининг нисбатан оддий хамда арзонлиги УУ нинг афзаллиги ҳисобланади. Градуировкалаш ва текшириш ишларининг кўп мехнат талаб килиниши хамда сувнинг узгарувчан-димланиши тартибда оқиши шароитида сув сарфини улчаш хатолигининг катталиги унинг асосий камчилигидир. Сув ўлчаш насадкалари Насадкаларнинг турлари ва ўларни қўллаш шартлари Сув ўлчаш насадкалари расм-7.5) Расм 7.5 сув улчаш насадкаоари Уларнинг кириш ва чиқиш кесимларининг шаклига караб доиравий, тўғрибурчакли ва квадратли бўлади. Сув сарфи 0,6-1,0 м3\с гача булган Хўжалик каналларида фойдаланилади ва сув улчаш иншоитидан димланиш 0,3 дан ошмайдиган, Қам нишабли, водо- сливларни ишлатиш мумкин булмаган ҳолатлар учун тавсия килинади. Сув сарфининг узгариш диапазони 4 дан куп булмаганда, яъни 4 Q max Q min шарти бажарилганда ишлатилади. Сув сарфи 40л\с гача булган кичик каналлар учун ВН 10х20турдаги сув ул- чаш насадкаси тавсия килинади. Сув улчаш насадкаси калинлиги 3-4 мм ясси металдан ясалади ва тўғри туртбурчак кесимли, торайиб борувчи деворлардан юқори хамда паст томони- дан чок белгилари бир хил булган хамда насадканинг чиқиш кесими юқори кисмининг белгиси билан мос булган улчаш рейкаларидан иборат. Насадкалар билан сув сарфини ўлчаш. Насадкалардан ўтаётган сув сарфи (м3/с) -доиравий кесимлар учун Q= 3,3 d2 -тўғрибўрчакли кесим учун Q= 4,1 ab -квадрат кесим учун Q= 4,1 а2 Ифода орқали аниқланади Бу ерда а, b – насадка чиқиш тешигининг баландлиги ва кенглиги, м b = 2а; А = 1,92а; В = 2,9а; Л= 3а; Z = сув сатхларининг айирмаси, м Сув ўлчаш насадкаи дан утаётган сув сарфи ўлчаш айриси ёрдамида қўйидагича ўлчанади. Ўлчаш айриси, унинг учлари юқори ва куйи бъефлардаги сув сатхларига етгунча туширилади хамда Z ёки Q ларнинг Қийматлари аниқланади. Улчаш айриси булмаса, юқори ва куйи бъефлардаги сув сатхларининг айирмаси 𝑍 = 𝐻 − ℎ нинг киймати аниқланади. Z нинг аниқланган киймати буйича сув сарфи жадвали ёрдамида сув сарфи аниқланади 7.2-жадвал Сув ўлчаш насадкалари учун сув сарфи жадвали
Download 4,29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |