Тошкент ирригация ва


Ирригaция вa мeлиорaтсия тaрмоқлaридaн фойдaлaнишни вa бошқaришни тaкомиллaштириш



Download 4,29 Mb.
bet21/113
Sana21.06.2022
Hajmi4,29 Mb.
#689275
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   113
Bog'liq
3524KFKa9pfNqg7HUMfJD89VZ5p1mmwmVcxtdbvQ (1)

6.2. Ирригaция вa мeлиорaтсия тaрмоқлaридaн фойдaлaнишни вa бошқaришни тaкомиллaштириш.
Ирригация ва мелиорация тизимлари такомиллаштиришда кибернетика чизмаси асосида бошқариш ва фойдаланиш бугунги куннинг асосий талабларидан хисобланади. Суғориш тизимини бошқариш ва улардан фойдаланишда қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар олиб борилиши керак:

  1. Суғориш тизимини техникавий бошқариш

  2. Сув ресурсларини бошқариш

  3. Суғориг тизимларини биологик бошқариш бу тушунча юқори хосилдорликка эга бўлган экинларни экиш, чорвачиликда хам кўп махсулот берадиган молларни етказиш

  4. Мелиоратив бошқаришда суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини бошқариш ва сув ресурсларини сифатини яхшилаш учун чора тадбирлар бажариш

  5. Экологик ва санитар бошқариш

  6. Иқтисодий бошқариш

Кибернетикада тизимларни умумий бошқариш йўллари ўрганилади. У ти- зимларнинг тузилишини, таркибий қисмини текшириб, аниқлаб уларни ишла- шини, моделлаштирилади. Кибернетиканинг асосий ҳолатларига қараб сув тар- моқларини мураккаб ва катта тизимларга бўлиш мумкин.
Суғориш тармоқлари техник ҳолатларга қараб бир-бири билан боғлиқ ҳаракатдаги қисмларга бўлинади: манбдан сув олувчи ҳўжаликлараро каналлар; қулоқлардан сув олиб ҳўжаликларга тарқатадиган каналлар; ҳўжалик ички ка- наллари, новлар, қувирлар; суғориш усули /қурилмалар, суғориш машиналари/ маълум вақтда керакли миқдорда /ражага асосан/ суғориладиган ерларга, май- донларга сув тарқатади, яни етказиб беради.
Системаларни бошқариш учта ерархик тартибда /кетма-кет/ олиб бори- лади. Хўжаликлар ички сув тармоқларини бошқариш ва ишлатиш фойдаланиш техник хизматчилари орқали бажарилиб, уларнинг қарамоғида хўжалик сув тармоқлари ва суғариш техникаси бўлади: хўжаликлар аро сув тармоқларини бошқариш ва ишлатиш техник хизматчилар орқали амалга оширилиб, уларнинг қарамоғида манбадан сув оладиган бош қисм ва хўжаликлараро каналлар бўла- ди, сув хавзалари /дарё, кўл/ сув билан таъминланганига қараб бош каналлар, тизимлар орқали сув тарқатилади.
Суғориш тизимларини бошқариш ишларини такомиллаштиришда кибер- нетик усули самарали хисобланади /2-чизма/. Чизмада М.Ф.Наталъчук тавсияси келтирилган: тизимга кириш Х-бу сув ҳажми, манбадан олинадиган, яни 1 га режа бо;йича олинадиган сув мбр , тизимдан чиқиш Y-бу МHсув хажми, далага режа бўйича бериладиган сув миқдори олиш учун далага бериладиган сувнинг
хажмини /Мнет/, манбадан олинган сувнинг хажмига /Мбрут/ нисбати ўзгариш коеффитсенти деб аталади. Ўзгариш коеффитсенти /нўзг / ўзг/ бу тизимнинг умумий фойдали иш коеффитсентини /ФИК/ , яни каналларда бефойда йўқа- тилган сув хажмини шимирилишига ва бошқа йўқотишларга кетган сув сарфи- ни хисобга олади:
𝒎нет
𝜼узг = 𝒎брут

Мавжуд эски суғориш тармоқларида бу кўрасаткич 0,4..0,5 ва бази ерларда ундан хам кам бўлади. Янги системалар каналларни бетонлаштириш суг;оришни қувурлар ёрдамида илиб бориш ва суғоришда янги техникани қўллаш хисобига бу коеффитсентига 0,75 … 0,8 га етказилади. Умуман янги теникани кўллаш ва такомоллаштириш асосида кўрсаткични энг камида 0,85…0,9 га етказиш керак.



6.11-расм. Пахтачилик зонасидаги хўжаликлараро суғориш тизимларнинг чизмаси. Шартли белгилар: А-бош Иншоот, Б-магистрал канал, И-б-суғорилган майдонлар
6.12-расм. Тизимларнинг кибернатик чизмаси. Шартли баелгилар: 1- бошланғич қисм. 2-хўжаликлараро тармоқлар ва Иншоотлар, 3- хўжалик тар- моқлари ва Иншоотлар. 4-даладагисуғориш техникаси: 1-дарё хавзалари бошқармаси. 2-суғориш тизимларни бошқариш, 3-хўжалик суғориш тизими. P1, P2-суғориш тизимлари захиралари, Х-тизимларга кириш, Y-чиқиши, -------
алоқа, ўзаро тасири.
Суғориш тармоқларида кибернетика қурилмаларини , автоматика ва те- лемеханика тизимларини қўллаш асосида такомиллаштириш учун қуйида қандай чора талаблар қўйилиши хақида тўхтаб ўтамиз.

    1. Сугориш тармоқлари бўлимлари ва таркибий қисмларини ўзаро боғланишлар /звенода/ ўзгариш бошқа бўлимларни хам ўзаро озгартириш ва бошқа жихатдан бошқарилишига олиб келсин.

Тизимларни боwқаришдан боғлама усул Иншоотларни бошқаришда яни сув сатхини малум баландликда ушлаб туриш учун қисмлрнинг ораси 10- 30 км, сув тарқтиш боғламарининг ораси 3-5 км ва Хўжаликларга берадиган қулоқларнинг сони 1000 га га 1…2 та бўлиши керак. Боғламалар бўйича сув тарқатиш, тизимларни диспетчирлик ва автоматика асосида такомилаштириш- нинг бошланғич йўлидир.
Тизимни асосий усулда бошқаришда Иншоотларда алоқа симлари, сув ўчовчи қурилмалар, электр қуввати, техник хизматчлар учун турар жойлар ва бошқа иморатлар бўлиши керак. Асосий усулда суғориладиган сувда фойдала- ниш кўсаткичлари яхши жихозланмаган сва сув тарқатишни бошқариш қийин бўлган тизимларда 10-15 фоиз кўпроқ бўлади.
Юзаки қараганда сувни манбадан олиб далагача етказиш ва уни тарқа- тиш жуда оддий бўлиб кўринади. Экинлар сувга талаб бўлга вақтда каналларда сув олдига дарвозаларни очиб юборилса в экинлар суғорилиб бўганда қийин уларни яна бектиб қўйилса иш билан хамма иш битиб қоладигандек туйилади.
Аммо каналлар жуда узун бўлади, базан уларнинг узунлиги ўнлаб ва юзлаб киломатрга етади. Бундай каналлар кўплаб хўжаликларга сув беради. Шунинг учун ҳам каналнинг юқори қисмида жойлашган хўжаликлар сувни ўзларига хохлаганча олаверсалар ёки боғиб қўйсалар, у холда каналнинг этак қисмига сув етмай қолади.
Маълумки, агар далага/екинга/ ўз вақтида ва керакли миқдорда сув бериб турилмаса ҳосил нобуд бўлиши ва сарфланган инсон меҳнати бекор кетиши мумкин.
Бундан ташқари, ҳеч ким сувнинг бефойда кетишини ҳоҳламайди. Чунки шу сув билан унумдор ерларнинг қўшимча майдонлари суғорилиши мумкин. Ниҳоят агар далаларга сув ортиқча оқизиб юборилса бу ҳол ерларнинг ботқоқланишига, шўрҳокланишига ва ҳосилдорликни камайиб кетишига сабаб бўлади.

    1. суғориш тармоқларида айланма алоқани мавжудлиги, диспетчирдан бошқариш жараёнига бажарилган ишларни ва маълумотларни ўз вақтида қабул қилиш, ўзгаришлар киритиш ҳамда керакли жойларга- Иншоотларга, каналлар- га ўз вақтида етказиш талаб этилади. Алоқа ёрдамида суғорилган ерлар майдо- ни, сув билан таминланганлиги тўғрисида текширилган ва солиштирилган маълумотлар бўлимлар бўйича тез ва аниқ олинади. Суғоришга берилган сувлар ва суғорилган ерлар сувдан фойдаланувчи бошқармаларнинг ҳизматчи- лари томонидан хисобга олиб борилади. Сувдан фойдаланиш даврида далага

берилган сув миқдори билан ҳисобланган суғориш майдонларига бериладиган маълумотлар билан солиштириб ва текшириб турилади. Сув тарқатишда авто- матикани қўллаш самарали бўлади. Бунинг учун эски суғориш тармоқларида мувоққат /вақтинчалик/ ариқлардан сув тарқатишда 1000 га суғориладиган ерга 6-8та сув ўлчагич, хожаликлараро каналларда 10-15 та сув ўлчагичлар ўрнатиш керак. Бу ўзаро алоқани бўлимлар бўйича амалга ошириш ва каналларни ўз вақтида ишончли ишлашига мустаҳкам шароит яратади.

    1. Тасодуфий ўзгаришларни, камчиликларни тез ва ҳеч қандай қийинчи- ликсиз бартараф қилиш учун тизим қўшимча манбаларга эга бўлиши керак. Ка- налларга , қулоқларга бериладиган сув режадагидан камайиб кетса ва кечаси- кундузи баробар суғариш қийин бўлиб қолганда, заҳирада сув омборидан, кўллардан фойдаланиш мумкин бўлсин.

    2. Суғориш тармоқларининг бўлимларини/қисмларини/ бир-бирига боғлиқлиги кетма-кет ва узликсиз афтоматлаштирилган ҳолдаишлашини та- минлайди. Тизимларда режа бўйича сув тарқатишни, қулоқлар ва хўжаликларга ҳар беш кунликда ўзларига керакли миқдорда бериш бир кеча кундузда 8-20 га ерни суғоришни таминлаш керак. Беш кунликда қулоқларга сувни тарқатиш суғоришни яҳши ташкил қилишни, суғориш техникасидан унумли фойдала- нишни ва ерга ишлов беришни боғлашни, режадаги 48 соат ичида олиб бориш- ни таминлайди. Маълумки, қиймат бўйича, яни маълумот сув сарфи билан маълум майдонни суг;ориш ва суғоришнинг давомийлиги сув тарқатишни аф- томатлаштириш билан эришилади.

    3. Системанинг ҳар қайси бўлимларнинг хисобланганга нисбатан қийма- тининг ўзгариши бўлимларнинг техник жиҳозлар билан таминланганлигига боғлиқ. Ҳатонинг кам-кўплига хисобланган қийматнинг тўғрилигига боғлиқ. Сув тарқатишда ва суғоришда яҳши такомиллашган тармоқларда ва Иншоот- ларда сув миқдорининг ҳатоси 5% дан ошмаслиги керак. Сув тарқатишни қатъий режа бўйича ташкил қилиш учун тизим мустаҳкам ишлайдиган афто- матлар билан жиҳозланади. Шунда ҳисобланган қийматига нисбатан қилинаёт- ган ҳатоларни тез тўғирлаш мумкин бўлади.

    4. Ҳар қайси тизимнинг ишлашини такомиллаштириш ва яхшилаш учун уларни бўлимларида, таркибий қисмларида ишлаб чиқариш ва амалий тажри- баларни ўтказиш, суғориш техникасини амалий текшириш, қўллаш учун маълум майдонлар ва бўлимларни ажратиш керак. Бу ерларда сув ўлчовчи Ин- шоотлар, қурилмалар ва афтоматлар суғориш техникаларини амалий текши- рилгандан сўнггинақўллаш тавсия этилади. Тизимлар бошқармасининг ин- жинер-техник ходимлари ана шу ўтказилган амалий ишлаб чиқариш тажриба- ларга асосан ўзининг суғориш тармоқларини такомиллаштириш режасини ишлаб чиқадилар.

Тизимнинг ишлашини кибернетика асослари бўйича баҳолашда қуйдаги кўрсаткичларга қаралади, қайсики булар суғориш тармоқларида ҳам қўлланиши мумкин. Тизимнинг техник ҳолати қуйдаги баллар бўйича баҳоланади: яхши /4/
, қониқарли /3/, етарли қониқарли эмас /2/, қониқарсиз /1/.
Тизим бўлакларини бир-бири билан боғлиқлиги, жипслашганлиги ҳақида маълумот бериш энтропияси формуласи билан баҳоланади.
𝑛
𝐻 = ∑ 𝑃𝑖 ∗ 𝑙𝑜𝑔2 ∗ 𝑃𝑖
𝑖
Буерда: 𝑯 −ентропия; 𝑷𝒊 −тизимнингҳаракатҳолати; 𝒏 −ҳаракатнинг- мумкинбўгансони.
Тизимнингбўлимларитопшириқниқандайюқорибажаришқобиляти- гаэгабўлсаэнтропояшунчакам. Энтропоябубошқаришдақилинганҳатониуму- мийқандайишлашқобилятини, бўлимларниташкилқилувчиларниишинилўрсата- ди.
Тизимни бошқариш қуйдагиларни ўз ичига олади:
Бошқариш дабомида қуйдаги масалалар ишлаб чиқилади:

  1. Нима қилмоқ керак? /ҳажми ва ишлаш вақти. Ишлаб чиқариш река- си. Ҳар қайси бўлим учун топшириқни аниқлаш/.

  2. Нима билан бажариш керак? /қурилмаларни, жиҳозларни танлаш, машина, бажарувчиларни ва техникани таёрлаш.

  3. Қандай билиш керак? /бажарувчиларни жой-жойига қўйиш, техник чизмаларни аниқлаш, ишлаш жараёнини аниқлаш, тайинлаш/.

  4. Ҳисоблаш ва тиклаш ишларини қандай бошқариш керак? /иш бошқаришни ҳисобга олиш, ўрганиш, жорий тиклаш ишларини бажариш/.

  5. Ишни бажаришни қандай яҳшилаш керак? /маълумотларни со- лиштириш, ҳақиқий олинган маълумотларни солиштириш, ишлаш жараёнида ишнинг таркибий қисмини аниқлаш/.

  6. Тизимни қандай қилиб такомиллаштириш керак? /ўзининг амалий тажрибаларига асосланиб тизимни қандай тиклаш,жиҳозлаш, камчиликни тўғр- лашчораларини ишлаб чиқиш/.

  1. Бир жойдан /диспетчирдан/ бошқариш тизимини асосий ҳисобга олинадиган қийматлар ўлчашни афтоматлаштириш асосида амалга оширилади. Бир жойдан бошқариш /диспетчерлаштириш/ - бу марказлашган, тез, ҳар доим ташқаридан бўладиган ҳар ҳил таъсирларни ҳисобга олган ҳолда бошқаришдир.

  2. Бўлимлар бўйича бошқариш танланган /сигналлар ёрдамида олиб борилади, ҳар қайси болимларга ҳисобланган миқдордан маълум ҳатоларга руҳсат берилади. Агар ҳато руҳсатетилгандан кўп бўлса, у ҳолда бошқариш тўғирланади. Сигналлар – бу ҳақиқий руҳсат берилган чегараларига берилади.

Ҳисобий қийматини танлаш қўшимча маблағлар ва техникани яхшилаб бошқариш ҳисобига амалга оширилади. Сигналлар сони техникаларнинг ҳола- тига ва ташқи муҳитининг таъсирига боғлиқ бўлади.

  1. Тизимлар ишлашжараёнини бошқариш, маълум ҳисобий қий- матларни аниқ мустаҳкам амалга ошириш ҳаракатини текшириб бориш учун уларни афтоматлаштириш яхши натижа беради.

Суғориш тармоқларида сув сарфи ва сатҳини ҳисобга олиш ҳар 4-6 соатда масофадан афтоматлаштирилган қулилмада амалга оширилиши керак. Суғори- ладиган майдонлар ҳар беш кунликда қулоқлар бўйича ҳисобга олинади. Бир м3/с сув миқдориниг суғориш қобиляти суғориш даврининг маълум вақтларида аниқланади / бир кунлик, беш кунлик, ўн кунлик ва х. к ./.

  1. Тизимларнинг ҳар қайси бўлимидаги мавжуд ва ҳаракатдаги қий- матларини ўзгаришини, уларни бир-бири билан боғлиқлигини, киритилган ва чиқаётган қийматларни бир бирларига боғлиқлигига қараб белгиланади. Олин- ган маълумотларни таққослаб маълум вақт учун ҳисобланган ва йўл қўйилган ҳатолар аниқланади.

Олинган маълумотларни солиштириб, таққослаб математик моделлар ту- зилади, биринчи марта мавжуд формуладан фойдаланиб, сўнгра олинган маълумотларга асосланиб янги формула ишлаб чиқилади. Тизимнинг ҳарқайси бўлаги учун аниқланган нормалар инструктсиялар /қўлланмалар/ ишланиб, меҳнатни илмий асосда бошқариш ишлаб чиқилади.

  1. Янги техникани ишлатиш, текшириш ва уларни ичидаги энг яхши- ларини қўллашучун тажриба ўтказиш майдонлари, текшириш бўлимлари ажра- тилиб дала илмий текширувлари амалга оширилади.

Тизим бошқармасининг /бошқарувчининг/ асосий вазифаси келажакда тизимни ривожлантириш режасини тузиш ва энг яхши техникаларни олдиндан кўра билиш ва уларни қўллашдир.
Юқорида келтирилган такомиллаштирилган тизимларни бошқриш тўғри- сидаги маълумотларни суғориш тармоқлари учун ҳам тафсия этилади.

  1. СУҒОРИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ЭКСПЛУАТАЦИОН ГИДРОМЕТРИЯСИ ВА СУВНИ ХИСОБГА ОЛИШ.

Суғориш тизимларида сувни ҳисобга олиш ишларини гидрометрик хизмат гурухи амалга оширади ва унинг таркибига тизимни техник ҳолатига караб гидрометрлар, кузатувчилар ва бошқарувчилар кириши мумкин. Агарда тизимда сув ўлчаш ва сувни бошқариш автоматлаштирилса гидрометрик хизмат гурухини таркиби кескин узгаради.
Бу хизмат гурухининг асосий вазифаси гидропостларда тизимдаги сув сарф кийматини ўлчаш, гидропостлар ҳолатини назорат қилиш, маълумотлар тўплаш ва уларни қайта ишлаш, ҳисоботлар тўзиш, иншоот ва каналларда урнатилган постларда тарировка ишларини бажариш ҳисобланади.
Барча гидрометрик кузатув ишлари ва улчов натижалари маҳсус шаклдаги ҳужжатларда кайд этиб борилади. Бу ҳужжатлар туркумига дала журнали, мувозанат жадвали, суғориш тармоқларини ФИК кайдномаси, сув манбасини кузатиш бўйича жадвал ва х.к. киради.
Суғориш тизимида қуйидаги гидрометрик постлар урнатилади:
. таянч гидрометрик постлар: бундай гидрометрик постлар сув манбаидаги сувни ҳисобга олиш мақсадида тизимга сув олиш нуктасидан юкорида, манбада бошқа давлат гидрометрик пост йук бўлган ҳолатларда урнатилади;
бош гидрометрик пост: бу пост тизимга манбадан олинадиган сувни ҳисобга олиш мақсадида тизимни кулок бошида (сув иншоотида ёки канални бош қисмида) урнатилади;
- доимий ишловчи гидрометрик постлар: бу постлар тизимдаги хар бир сув тугунида, ҳамда сувдан фойдаланувчи хўжаликларни кулок бошларида, тақсимланган сувни ҳисобга олиш учун урнатилади.
Ташлама гидрометрик постлар: улар тизимга олинган аммо фойдаланил- май ташлаб юборилган сувни ҳисобга олиш мақсадида тизимни ташлама қисмларида урнатилади.
Мувозанат гидрометрик постлар: бу постлар мувозанат майдонларини че- гараларида суғориш, ташлама ва зах кочириш тармоқларида урнатилган бўлиб, асосан сув мувозанатини аниқлашда ва суғориш тизимларидан ҳақикий исроф сув миқдорини аниқлашда кулланилади.
Маҳсус гидрометрик постлар: бу постлар илмий текшириш ва қидирув тадқиқот ишларини амалга ошириш учун хизмат қилади.
Сув манбасига урнатилган пост сув сатхини кўрсатувчи рейкалар билан жихозланган гидрометрик створ кўринишида бўлиб ушбу таянч гидрометрик пост билан бош гидрометрик пост уртасида уларда бир вактда улчов ишларини бажариш орқали боғлиқлик урнатилади.
Мувозанат гидрометрик постлар сув сатхини, кўрсатувчи рейка ва маҳсус куприк билан жихозланади. Бу ерда сув сатх кийматини билган ҳолда тариров- ка графигидан сув сарф киймати аниқланади. Мабодо сув ўлчаш иншоотлари мавжуд булса гидрометрик створга хожат колмайди.
Бош ва мувозанат гидрометрик постларда кузатув ишлари ёзда кунига 3 махал- соат 7,13 ва 19, кишда 2 махал соат 7 ва 13 да амалга оширилади.
Доимий ишловчи гидрометрик постлар аксарият ҳолларда бошқарувчи сув улчагич (регулятор водомер) лар кўринишида бўлиб улар автоматик ра- вишда сувни тақсимлайди. Бу сув тугунини юкори ва пастки бъефлари сув сатхини кўрсатувчи рейкалар билан жихозланган булади. Бунда сув сарф кий- мати босим ва иншоотни сув чиқариш юзасини очилиш кийматига кўра аниқланади.
Сувдан фойдаланувчига бериладиган сув миқдорини унга борадиган канални узгармас кундаланг кесим юзасидан фойдаланган ҳолда аниқлаш мум- кин. Бунда сувнинг чуқурлиги рейкалар ёрдамида аниқланади. Табиийки бундай кундаланг кесим олдиндан тарировка қилинган булади. Сув миқдори кийматини аниқрок белгилаш учун маҳсус сув ўлчаш курулмалари урнатилади.
Гидромелиоратив тизимларда қуйидаги сувни ҳисобга олиш усуллари кулланилади: узанли, гидравлик, аралаш ва белги усуллари.
Узанли усул: сув оким узанини кундаланг кесим унсирлари ва оким тезлигига асосан сув сарфи ва ҳажмини аниқлашга асослангандир. Агарда куйилган талаблар тулик бажарилса, яъни узгармас узан ва керакли жихозлар мавжуд булса, бу усул оддийдир Аммо узан ювилса, ёки уни лойка босса узга- рувчан сатх таъсирида булса аниқлик 10 %гача фарк қилади. Бунда асосий услуб назорат гидростворда Q=f(H), боғлиқликдан фойдаланишдир.
Бу усулда узанни тўғри чизикли қисми (унинг узунлигининг камида узан сув сатхи энидан 5 маротаба узун бўлиши шарт) танланади. Сув сарф улчови маҳсус куприк ёрдамида амалга оширилади. Кузатув ишлариқаналда сув сатхи мукумлашганда бошланади. Сувни чуқурлиги сантиметрли булакчалар билан белгиланган рейка ёрдамида аниқланади. Рейка иншоот деворига, ёки маҳсус козикка бириктирилади.
Узан қуйидаги тартибда тарировка қилинади. Белгиланган кундаланг кесимда сув тезлигини ўлчаш тик кесимларини урни белгиланади. Агарда узан эни 5 м дан кам булса 3-4 тик кесим, узан эни 6-20 м булса 5-6 тик кесим, узан эни 20 м дан катта булса 7-8 тик кесим белгиланади. Каналда сув чуқурлик кийматига караб сув тезлигини ўлчаш 1-3 нуктада белгиланади 3 нукталида сув тезлиги сув сатхидан 0,2Н: 0,6Н: 0,8 чуқурликда, 2 нукталикда 0,2Н ва 0,8Н чуқурликда, 1 нукталикда 0,6Н чуқурликда улчанади. Уртача тезлик:
3 нуктали улчовда Vур=(V + 2V +V ) / 4:,
2 нуктали улчовда Vур= (V + V ) /2,

  1. нуктали улчовда Vур= V кўринишда аниқланади.

Тик кесимларни жойлашган урнига караб улар элементлар юзаларига (уч бурчак, турт бурчак, трапеция) ажратилиб хар бир юза бўйича сув сарф киймати аниқланади. Уларни йигиндиси кундаланг кесим юзани сув сарфини беради.
Сувни узандаги бир текис харакати учун хар кандай кундаланг кесимдаг сув сарфи Q=V𝜔 м/с формула орқали аниқланилиши сизга маълум.
Канал узанини турли сатх кийматлари учун сув сарф кийматлари аниқла- нилгач тарировка графиги тўзилади.
Мавсум давомида бу график бир икки маротаба сув ўлчаш орқали назорат қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Гидравлик усулда сувни чекланган кундаланг кесим юзасидан, ёки ин- шоот остонасидан окиб чиқишдаги гидравлик қонуниятларига асосланган ҳолда иншоотнинг узгармас ва аниқ кийматлари (остона узунлиги, сув чиқиш юзаси- нинг улчамлари) ҳамда узгарувчан кўрсаткичлар (таъсир килувчи босим, бъе- флардаги сатхлар фарки ва х.о.) ёрдамида каналнинг сув сарфи, ёки сув ҳажми аниқланади.
Бу иш сув ўлчаш иншоотлари, қурилмалари ёки тарировк қилинган гид- ротехник иншоотлар ёрдамида бажарилади.
Бизга маълумки, барча гидротехник иншоотлар бошқарилмайдиган (шаршара, тезокар ва х.о. яъни харакатдаги сув тускичи йук ва бошқариладиган (сув тусиш иншоотлари, сув чиқариш иншоотлари ва х.о.) яъни сув сатхи ва сарфини бошқарувчи харакатдаги тускич (шит) билан жихозланган иншоотлар- га фаркланади.
Бошқарилмайдиган иншоотларни тарировка (даражалаш) қилиш анча осон, чунки бу ҳолда бу иншоотлар устидан утадиган сув сарфи остона усти- даги сув босими кийматига боғлиқдир:

Q=𝜇v
2 3/ 2

Бу ерда: 𝜇 - сув сарфи коэффициенти v- остона эни, м:
Н-остона устидаги босим:
𝜇 -киймати аниқ бўлганда ушбу формула Q=qH3/2
кўринишда ифодаланади, бунда Q= 𝜇v ,
бу ерда: Q –ушбу иншоот учун доимий кўрсаткич ҳисобланади.
Тарировка қилишда узанли усул кулланилади. Бошқариладиган иншоот- ларни тарировка қилиш анча мураккаб, чунки бунда сув сарфини киймати икки ва ундан ортик узгарувчига боғлиқ булади. Масалан: эркин сув окиб утишда

сув сарф киймати Q= uav тиралган сув окиб утишда сув сарф киймати
Q= uav бу формулалардан кўриниб турибдики сув сарф киймати турли сув
босим кийматида (Н), ёки бъефлар сув сатхи фаркида (З) ва тусик эни (в) дои- мий бўлиши билан бирга тусикни (шитни) очилиш (а) кийматига боғлиқ ра- вишда аниқланилади. Бундай иншоотларни тарировка қилишда биратуласига уч (Q, Ha)ёки турт ( Q , Hю,Нк,а) узгарувчан кўрсаткичларни кийматларини ўл- чашга тўғри келади.
Айникса куп сув чиқариш ўринлари (многопролетный) бор иншоотлар- да уларни тарировка қилиш жуда мушкилдир. Шунинг учун хам хар бир ҳолат- да иншоотларни тарировка қилиш ишларини, уларни хусусиятларидан келиб чиккан ҳолда амалга оширилади.
Аралаштириш ва белги усули иншоотга сув кириш нуктасида киска вакт- да ёки мунтазам равишда турли хил тузлар, эритмалар, радиоактив элементлар, буёклар, ёритувчи ёки бошқа кушимчалар берилиб, уларни иншоотнинг сув чиқиш нуктасидан уларни чиқиши ҳисобга олинишига асослангандир.
Бу усуллар суғориш тармоқларидан фойдаланиш амалиётида асосан кул- ланилмайди.
Юкорида зикр этилган сувни ҳисобга олиш усуллари алоҳида, ёки бир- бири билан кушилган ҳолда кулланиши мумкин. Уларни танлаш сувни ҳисобга олиш мақсади, сувни ўлчаш кўриниши, сув сарф киймати, гидравлик имкони- ятлар, сув ўлчашдаги аниқлик ва тезлик каби омилларга боғлиқ.
Сувни ҳисобга олиш усулларини, гидромелиоратив тизимни маълум бир технологик қисми учун, танлаш бўйича тавсиялар (2) да батафсил берилган. Гидромелиоратив тизимдаги хар кандай сув ўлчаш куроли (сув ўлчаш иншооти, асбоби, қурилмаси) жуда мураккаб шароитда (очик хавода, юкори намлик ва чанг шароитда, сув ва хаво хароратини кескин ўзгаришида, аксарият ҳолларда электр таъминоти булмаган жойда ва х.о.) ишлайди. Улар қуйидаги асосий эксплуатацион қурилиш ва технико-иқтисодий талабларга жавоб бери-
шлари керак.

    1. Улчовларни талаб қилинган аниқлигини таъминлашлари солиштирма хатолик +5 % дан ошмаслиги керак.

    2. Назорат қилинадиган кўрсаткичларни улчов кийматларини уларни тур- ли ўзгаришларида хам улчай олиши, кичик босим ва бъефларни сув сатх кий- матларини кичик улчамларида хам ишлаши. Шу билан бирга тизимдаги нормал иш фаолияти бўзилмаслиги лойка ва калкувчисимон жисмларни ўзидан ўтказа олишлари керак.

    3. Кийин эксплуатацион шароитларда хам бўзилмасдан ишлаши.

    4. Автоматлаштирилган тизимларда сув ҳисобини автоматик равишда ҳисобга олишни таъминлаши.

    5. Содда ва кулай бўлиши, ишончли ишлаши, ташки акс таъсирлардан хи- мояланган бўлиши керак.

    6. Уларни гидротехник иншоотларда ва гидротехник створларда жойла- шиши келажакда тизимни автоматлаштириш жараёнига тусиклик килмаслиги керак.

    7. Гидромелиоратив тизимни эксплуатацион, конструктив қурилиш ва техник иқтисодий талабларига иложи борича туликрок жавоб бериши керак. Мелиоратив тизимларда хозирги кунга келиб куплаб сув улчов куроллари тав- сия этилган ва кулланилмокда.

Улар сувни ўлчаш услуби бўйича қуйидаги асосий гурухларга мансубдир:

  • сув ўлчаш регуляторлари – ўз таркибида сув ўлчаш қурилмаси бўлган бошқарилувчи гидротехник иншоотлар:,

  • транзит сув сарфини ҳисобга олувчи сув ўлчаш иншоотлари ва қурил- малари (водосливлар, даражаланган новлар,остоналар учлик урнатма (насад- ка)лар ва х.о.):,

  • тарировка қилинган иншоотлар:, улчов ва назорат асбоб ва қурилмалари.

Барча сув улчов қурилмалари сув ўлчаш аниқлиги бўйича синфланади.
Гидромелиоратив тизимларда уларни иш хусусиятидан келиб чиккан ҳолда сув улчов куроллари қуйидагича тақсимот қилиниши тавсия этилади:
-сув ўлчаш регуляторлари янги ва реконструкция қилинган мелиоратив объектларда, сув тақсимот тугунларида:
-доимий сув сарфига мулжалланган сув улчов автоматлари, хўжалик ички тармогида,
-сувни тинимсиз улчайдиган серияли сув улчов жихозлари босимли насос кувурларида, ёпик суғориш тизимларида, тик зовурларда қуллаш тавсия этила- ди.
Бир суғориш тизимида уни автоматлаштириш ва телемеханика билан жихозлаш мақсадида бир хил типдаги сув ўлчаш куролларини қуллаш тавсия этилади.
Бошқарилувчи гидротехник иншоотлардаги сув ўлчаш регуляторлари (СУР) сув иншоотини сувни ўлчаш мақсадида тарировка қилиш имкони булма- ган такдирда ларга урнатилади. Улар иншоотни конструктив имкониятидан ке- либ чиккан ҳолда унинг сув кириш ёки сув чиқиш қисмига урнатилади. Бу ре- гуляторларда сувни ҳисобга олиш иншоотни сув кириш ёки сув чиқиш қисми- да у ёки бу маҳсус қурилма (учлик, диафрагма ва х.о.) ёрдамида хосил қилинган
гидравлик қаршииликка асосланган. Бундай сув ўлчаш қурилмасидан утган сув сарф миқдори қуйидаги формуласидан аниқланади.
Q= уw ,м
Бу ерда у- cув ўлчаш қурилмасининг сув сарф коэффициенти:, w - қурилманинг кундаланг кесим улчами, м2
z- қаршииликдан хосил бўлган сув сатхлари фарки, м

Бу иншоотларда у w
юкоридаги формула Q= e
лар доимий бўлишини ҳисобга олган ҳолда
, кўринишда хам бўлиши мумкин.

Гидротехник иншоотларни сув кириш қисмида сув сарфини ўлчашга асо- сланган регуляторларга САНИИРИ, ВНИИГиМ институтларнинг сув ўлчаш урнатмаларини мисол келтириш мумкин. Уларни чизмалари кулланиш шартла- ри, устунликлари, камчиликлари билан батафсил (2) бўйича танишиш мумкин. Уларни бир-биридан фарки улар суъний хосил қиладиган гидравлик қаршии- ликларни узгарганлигидадир. Уларда гидравлик каришлик сув чиқиш тусикла- рини очилиш баландлиги ва кесим юзалари боғлиқлигидан хосил булади.
Бу регуляторларда сув қуйидагича аниқланади. а) тик тусикли эркин окиб утишда

Q= 2,66 М aв
ёки Q= 2,72 (0,9a / н)ав ;

б) тик тусикли тиралган окиб утишда
Q= (Q1+ Q2 (а/h)2) а ;
Q1 = 0,61b ; Q2 = 0,2b ;
бу ерда b – иншоотни сув окиб утиш эни киймати, м; Н – юкори беъфдаги сув босим киймати, м;
h –куйи беъфдаги сув босим киймати, м; а – тусикни очилиш киймати, м.
Бундай иншоотларда кувурли сув чиқаргичлар урнатилган булса унда w
=𝜋𝑑2/4 эканлигидан фойдаланиб сув сарфи киймати Q= 1,72 D2 З0,5 ёки унга ур- натилган учликни узунлиги (7-10) д бўлганда Q=0,945 эканлиги ҳисобга олин- ган ҳолда Q= 3,9 d2Z0,5 дан аниқланилиши мумкин. Улар сув ўлчаш урнатмала- ри (СУУ) деб юритилади,
бу ерда D- кувур диаметри, м; d- учликни кириш диаметри, м;

  1. беъфларданги сув сатх фарки, м.

СУУга юпка девори тусикларда урнатилган учликлар хам мисол бўлиб уларда сув сарф киймати урнатилган учлик шаклига караб:
а) айлана шаклидаги учлик урнатмада Q=3.3d2z0,5 м3/с: (D=1,92 d, I = 2d)
Бу ерда D – учлик урнатмани кириш улчами:

d –учлик урнатмани чиқиш улчами:
I – учлик урнатмани узунлиги:
z – бъефлардаги сув сатхлар фарки. б) учлик квадрат шаклида булса.
Q= 4,1 a2Z0,5 м3/с (А=1,92а, I =2а)
Бу ерда А – учлик урнатмани кириш улчами а – учлик урнатмани чиқиш улчами;
в) учлик тўғри турт бурчак шаклида булса Q= 4,1 abz0,5, м3/с (В=2,9а; А=1,9а; в=2а 1= 3а)
Бу ерда а – учлик урнатмани чиқиш баландлиги; b – учлик урнатмани чиқиш эни;
А – учлик урнатмани кириш баландлиги; В – учлик урнатмани кириш эни;
Бошқа турдаги тусик конструкциялари учун сув сарфини аниқлаш фор- мулаларини кўринишлари (2) ларда келтирилган.
Транзит сув сарфини ҳисобга олувчи сув ўлчаш иншоотлари ва қурилма-
лари:
Улар суғориш тизимларида энг куп кулланилиб бунда асосан сув сарфини
ҳисобга олиш, сувни маълум бир белгиланган ва назорат гидропост кесим юза- сидан утишига ва бунда сув ўлчаш иншоотлари ва қурилмалари ёрдамида сув сатхини ўлчашга асосланади, улар асосан қуйидаги турларга фаркланади:

  • турли тўзилишдаги узан гидрометрик постлари (САНИИРИ,Вентури- Паршал):,

сув ўлчаш остоналари (САНИИРИ-(ВПС) Крамп,Вентури –Паршал, ГГИ) сув туширгич (водосливлар) (Томсон, Чипо-летти, Иванов),

  • даражаланган новлар (САНИИРИ,Вертури-Паршал). Бу турдаги сув сарфини ҳисобга олувчи сув ўлчаш иншоотлари ва қурилмалари билан сиз ба- тафсил (2) дан танишишингиз мумкин. Бу турдаги иншоот ва қурилмаларда сув асосан очик тармоқлардан окиб утади ва сув сарфини ўлчаш факат белги- ланган кесимдаги Q= f(H), кўринишида хар бир ҳолат учун алоҳида формула бўйича аниқланади.

Узан гидрометрик постларида (УГП) сув ўлчаш Шези формуласи бўйича
𝑄 = 𝑐𝜔𝑅𝑖 , V1>Vл.ч. ва H>Hкр шартларида амалга оширилиб Q=f (V,H) боғлиқлик орқали сув сарфи киймати аниқланади. Яъни уларда хам сув тезлиги

  1. ва сув чуқурлик кийматлари аниқланади.

Сув ўлчаш остона (СУО), водослив (сув туширгич (Ст)), даражаланган нов (ДН) ларида сув сарфи Q=f(H), боғлиқликдан аниқланади. Бунда факат бел- гиланган кесимда сув чуқурлиги киймати (Н) улчаниши кифоя.
Масалан ВПС типидаги САНИИРИ сув ўлчаш остонасида (СУО) сув сарф киймати қуйидаги формуласидан аниқланади.

Q=(0,37+0,04 Hо/R) (Bо+mHо) Hо
бу ерда R – остона баландлиги, м; Во – остона эни, м;
= f(Hо)

Но – остона устидаги сувни баландлик киймати, м;
Вентури – Паршал даражаланган нов (ДН) дан суви эркин окиб утишда сув сарф киймати қуйидаги формуладан аниқланади.
Q= 0,372 Bо (H11,549 Bо0.026/ 0.305) = f(Hо)
Бу ерда Н1 – новни бош қисмидан 2/3 Л узунликдаги сув чуқурлик кийма- ти, м;
Во – новни эни, м;
САНИИРИни ДН конструкциясида сувни эркин окиб утишида сув сарф кийма- ти қуйидаги формуладан аниқлади
𝑄 = 2.14 ∗ 𝐵0 ∗ 𝐻1.15 = 𝑓(𝐻)
Бу ерда Н – новни кириш остонасидаги сув чуқурлик киймати, м; Во – новни эни, м;
ДН да сувни тиралган окиб утишида формулаларга тиралганлик коэффициенти (К=Нкю) киритилиши орқали аниқланади.

Парабола шаклидаги ДН учун сув сарфи киймати қуйидаги формула ёр- дамида аниқланади.
𝑄 = 𝑘 ∗ 𝑣 ∗ 2 ∗ √2𝑃𝐻
Бу ерда k – нов коэффициенти (ЛР-40,60,80 учун k= 0,565 ЛР-100 учун k=0,59);
Р – парабола кўрсатгичи (Р= 0,20: Р=0,35);
𝑣 – бир нуктадаги новдаги сув тезлиги, м/с:
Бунда ДН ни узунлиги Л > 30 H бўлишлиги ва сув чуқурлиги ҳамда тез- лиги Л/2 масофада улчаниши керак.
Сув тезлиги вертушка (паррак)да улчанганда

ЛР – 40,60,80 учун Q=0,75 H ЛР - 100 учун Q=0,99 H



В0,6
В0,6

Сув тезлиги пукак усулида улчанганда
ЛР – 40,60,80 учун Q=0,51 H Ви ЛР - 100 учун Q=0,71 H Ви
формулалар куланилишини САНИИРИ таклиф этади.

Сув туширгичлар (водослив) жуда оддий ва сув сарф миқдорини
бошқармайдиган сув ўлчаш қурилмалари ҳисобланиб улар (1 . 200) л/с орали-
.
гидаги сув сарфларини улча шга мулжаллангандир.
Учбурчаксимон Томсон сув туширгичи сув туширгич бурчаги 900 бўлганда (СТт - 90) сув сарф миқдори Q= 1,4 H2,5, м3/с формуласидан аниқлана- ди. Трапеция шаклидаги туширгичлар м = 0,25 да Чиполетти, м = 0,5 да СА- НИИРИ м =1 да Иванов А.И. номлари билан аталиб, Чиполетти сув тушўргиси- ни сув сарфи Q = 1,86 в Н1,5 м3/с формуласидан аниқланилади. Бу ерда в – сув туширгини остона эни киймати.
Тарировка қилинган иншоотлар ёрдамида сув сарф миқдорини аниқлашда ушбу иншоотда окиб утаётган сув миқдорини аниқлаш формуласидаги сув сарф коэффициенти аниқлашга асосланган, чунки бу иншоотда окиб утаётган сувни жонли юзаси (w) ва унга таъсир этувчи босим (Нёки З) улчаниб факат сув сарф коэффициентига аниқланилади.
Бунинг учун бундай иншоотларни юкори ва куйи беъфларида сув сатхини кўрсатувчи рейкалар куйилиб сув окиб кетувчи тармоқ гидрометрик пост билан жихозланади.
Гидрометрик пост ёрдамида иншоотда утаётган сув сарф миқдори турли босим (Н ёки З) да аниқланилади. Бу билан бир каторда сув чиқиш юзаси (w) хам ҳисобга олинади.
Иншоотни сув сарф коэффициенти киймати
М = Q/w формуладан аниқланилади.
Аниқланилган кийматлар бўйича жадваллар тўзилиб, ушбу жадваллар сув сарф кийматини аниқлашда кулланилади.
Бу турдаги иншоотлар асосан 3 кўринишда ва 2 ҳолатда ишлашлари мум-

кин.

Сувни иншоот тусик (шит) таъсирисиз окиб утишида;



Download 4,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish