Тошкент ирригация ва



Download 4,29 Mb.
bet19/113
Sana21.06.2022
Hajmi4,29 Mb.
#689275
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   113
Bog'liq
3524KFKa9pfNqg7HUMfJD89VZ5p1mmwmVcxtdbvQ (1)

НИЗОМ



      1. Умумий коидалар.

  1. Сув хўжалиги бош бошкармаси (кейинги уринлардаматнда “Бош бош- карма” деб аталади).Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазир- лигининг таркибийбулинмаси хисобланади. Бош бошкармасга ер усти сувларидан фойдаланишни тартибга солиш хамда республика иктисодиёти ва ахолисини сув билан таъминлашга доир зарур тадбирларни амалга ошириш юкланади.

  2. Бош бошкарма уз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси конунларига, Олий Мажлис карорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорлари ва Фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги хайъати карорларига ва Вазирлик буйрукларига,ушбу Низомга хамда конун хужжатларига амал килади.

Бош бошкарма Ирригация тизимлари хавза бошкармаларида хамда сув хўжалиги тизимининг бошка корхоналари ва бирлашмаларида сув тугрисидаги конун хужжатларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди, уларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чикаради ва уларни куриб чикиш учун белгиланган тартибда киритади.

      1. Бош бошкарманинг вазифалари ва функциялари.

Куйидагилар Бош бошкарманинг асосий вазифалари хисобланади:
Сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини ва механизмларини жо- рий этиш асосида Сув ресурсларидан максадли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;
сув хўжалигида иктисодий ислохатларни чукурлаштириш, мулкчилик- нинг турли шакилларини ривожлантириш ишларини мувофиклаштириш ва улар амалга оширилишининг мониторингини олиб бориш;
«Сувдан фойдаланиш» бўлими буйича давлат сув кадастирини юритиш. Сув хўжалиги бош бошкармаси узига юкланган вазифаларга мувофик куйидаги функцияларни амалга оширади:
а) сув ресурсларини бошкариш ва улардан комплекс фойдаланиш сохасида: Сувдан фойдаланиш прогнозлари умумлаштиришни, сув ресурслари ба-
ланси ишлаб чикилишини, ер усти сув манбаларидан сув олиш лимитлари ва хавза ирригация тизимлари, иктисодиёт тармоклари ва айрим алохида мухим сув хўжалиги объктларининг сув олиш лимитлари белгиланишини таъмин- лайди;
Республика худудида хавза принципи буйича ер усти сув ресурсларини окилона бошкаришни, сувдан фойдаланишда бозор принциплпри ва меха- низмлари жорий этилишини таминлайди;
«Сувдан фойдаланиш» булими буйича давлат сув кадастри юритилишини таъминлайди;
Ўзбекистан Республикаси Давлат табиатни мухофаза килиш кумитаси, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар хокимликлари биланбиргаликда сув хўжалигиобъектларининг киргокбуйи полосалари ва сув- ни мухофаза килиш зоналари аникланишини таъминлайди, дарёлар ва бошка сув объектларининг киргокбуйи плосалари ва сувни мухофаза килиш зоналари- ни белгилашда катнашади;
Сув хакидаги конунларга риоя этилиши устидан назорат килиш ташкил этилишини, шунингдек унинг талаблари бузилишида айбдор булган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишини таъминлайди;
Сув ресурсларидан комплек фойдаланишнинг истикболи схемалари ишлаб чикилишини, мелиорация ва сув хўжалиги ривожлантирилишини таъминлайди;
Сув ресурсларининг мавжудлиги тугрисида хулосалар хамда сув русур- сларидан фойдаланиш ва дренаж – окаво сувларини окизиб юбориш билан боглик янги корхоналар куриш ва ишлаётган корхоналарни реконструкция ки- лиш лойихалари буйича мажбурий кучга булган хулосалар берилишини таъминлайди;
Сувдан махсус фойдаланига рухсатномалар беришни ва сув чикариш Иншоотларини руйхатги олишни хамда, идоравий мансублигидан ва мулкчи- лик шаклларидан катъи назар, барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан барча сув манбаларидаги сув ресурсларидан фойдаланишни хисобга олишни таъминлайди;
Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва уларнинг бошка бирлашмалари- ни ташкил этиш ва ривожлантиришда, Хўжалик ички сув хисобини ташкил этишда методик ва амалий ёрдам курсатади;
Сув ресурсларини тартибга солиш ва улардан фойдаланиш, сув хўжали- гини ва ерларни мелиорациялаш буйича давлатлараро масалаларни мухокама килиш ва хал этишда республика номидан иштирок этиш;
б) сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш сохаларида:
Сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотларибалансидаги сув хўжалиги объектлари комплекси (сув омборлари, ирригация – мелиорация тизимлари ва Иншоотлари, насос станциялари, кудуклар, электр узатиш линиялари, алока линиялари ва ёрдамчи трансформатор станциялари ва бошка объектлар) таъмирланиши, улардан ишончли фойдаланилиши ва такомиллаштирилиши ташкил этилишини, автоматика ва телемеханиканинг янги воситалари ва бошка асбоб – ускуналар ва техналогиялар такомиллаштирилиши ва жорий этилиши, сувни хисобга олиш воситаларини метрологик таъминлаш ишлари амалга оши- рилиши ташкил этилишини таъминлайди;
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш тадбирларини малга оширилишини таъминлайди;
Суғориладиган ерларнинг мелиоративхолати хар йили хисобга олиниши ва мониторинги олиб борилишини, мелиоратив кадастр тузилишини, янги ер- ларни узлаштириш ва илгаридан сугориб келинган ерларни реконструкция ки- лиш, коллектор – дренаж тармокларини курпиш ва кайта барпо этиш самара- дорлиги бахолаб борилишини ташеил этади;
Мелиорация тизимларини паспортлаштириш, давлат сув кадастирини юритиш ва шу асосда мелиорация тизимларининг техник даражасини ошириш- га доир таклифларни ишлаб чикиш ишларини ташкил этиш;
Ирригация – мелиорация тизимлари ва Иншоотларидан фойдаланиши та- комиллаштириш буйича зарур тадбирларнинг ишлаб чикилишини, кишлок хўжалиги ерларининг шўрланиши ва боткокланишининг олдини олиш тадбир- лари бажарилишини ташкил этиш;
Сув, энаргетика ресурслари ва бошка моддий – техника ресурсларини тежаш чоралари курилишини ташкил этиш;
в)капитал курилиш сохасида самарали инвестиция сиёсатини утказади хамда тармокни ишлаб чикариш жихатидан ва ижтимоий ривожлантириш учун марказлаштирилган капитал куйилмалар хамда корхоналарнинг уз маблаглари- ни макбул равишда уйгунлаштиришни таъминлайди;
гидромелиоратив тизимларни реконструкция килиш ва техника билан кайта жихозлаш, илгаридан хайдаб келинган ерлар сифатини яхшилаш хамда янги ерларни ички контур буйича узлаштириш, техник жихатдан мукаммал ме-
лиоратив тизимларни ва Иншоотларни, илгор курилиш техналогияларини, янги курилиш материалларини, асбоб – анжомларини жорий этиш ишларини ташкил этади;
сув хўжалиги, саноат – Хўжалик максадидаги объектлар курилиши, уларни техника билан кайта жихозлаш, реконструкция килиш ва улардан фойдаланиш билан боглик лойиха – кидирув ва илмий – тадкикот ишларини ташкил этади;
республика худидидаги, мансублик ва маблаг билан таьминлаш манбаларидан катьи назар, барча сув хўжалиги обьктларининг лоииха –смета хужжатлар экспертизадан утказилишини, шунингдек мамлакатимизнинг республика чегарасида ташкаридаги сув хўжалиги обьктларнинг лойиха- смета хужжатлари экспертизадан утказилишни ташкил этади;
Сув хўжалиги бош бошкармаси тизимига кирувчи кудрат, лойиха кидирув, саноат хамда бошка корхоналар ва ташкилотлар фаолияти мувофиклаштирилишини таьминлаиди;
Объектлар курилиши норматив муддатларда прогнослаштирилишни ва уларнинг самарадорлиги оширилишини, курилиш кйимати пасаитирилишни, ишлаб чикариш кувватлари ва асоси фондлар уз вактида ишга туширилиши ва узлаштирилишини таьминлайди;
г) ташки иктисодий алокалар сохасида;
Мелиорация ва сув хўжалигини ривожлантиришга, мелиорация, кури- лиш, ер казиш техникаси ва бошка техника, асбоб-ускуналар, буюмлар ва ис- теьмол товарлари ишлаб чикариш буйича кушма корхоналар ташкил этишга чет эл инвестциялари жалб этилиши ташкил этади, вазрлик мутахассислари- нинг чет элда ишлашини ташкил этади;
Шартнома асосида чет элда сув хўжалиги ишлари бажарилишини ташкил этади;
Республикада сув хўжалиги ва мелиорация сохасида хорижи мамла- катлар билан хамкорлик килиш халкаро, битмлари дастурлари дойирасида Ўзбекистон томони мажбуриятларини бажариш билан боглик халкаро тадбирларнинг амалга оширилишини ташкил килади, хорижий шериклар би- лан сув муаммолари буйича музокараларда катнашади;
Д) кадрлар тайерлаш, уларни каита тайерлаш вауларнинг малакасини ошириш сохасида:
Вазрликнинг таркибий ва худидий булинмалари билан биргаликда тасарруффидаги корхоналалар ваташкилотларни малака кадрлар билан му- стахкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чикади ва амалга оширади;
Кадрлар малакасини ошириш, уларни тайерлаш ва каита тайерлашни ташкил этади.


      1. Download 4,29 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish