20.3 Гидротехник иншоотни юкори бьефида сув сатхини ўзгармас холатда саклаб турувчи гидроавтомат.
Нейрпикнинг юқори бъефда сув сатхини бир хил миқдорда ушлаб турувчи гидроавтомати.
Чизма 20.11. 1-шитни бошқариб турувчи таянчлар; 2-дарвоза (шит); 3-балансир; 4-шитни қиялик бурчаги; 5-балансирнинг қиялик бурчаги;
кичик каналга сув олувчи иншоот
20.4. Сув оқими босими ташқи кучлар таъсири натижасида бошқариладиган гидроавтоматлар.
Бундай автоматик затворлар сув оқими босимидан тўғридан тўғри фойдаланмасдан блоклар, трослар, босим камералари, поплавоклар посонғилар ёрдамида ишлайдиган гидроавтоматлардир.
Бундай регуляторларнинг ишлаш параметрлари юқори даражада аниқлиги, узоқдан туриб бошқарилиши мумкинлиги ва мухитга чидамлилиги билан ажралиб туради.
Бундай авторегуляторлар қаторига Э.Э.Маковский томонидан ихтиро этилган секторли гидроавтомат затворни келтириш мумкин.
Чизма 20.12. 1 - Секторли зотвор; 2 - Сув чиқадиган тешик 3 - Менбиронли тиқин; 4 - Герметик камера. (Бўш камера)
- Сув кирадиган тешик;
- Пўкак (Паплавон) турадиган шахта; 7 - Пўкак. 8 – Менбрана; 9 - Эгилувчан трубопровод
10 - Белгилаб қўйиладиган винт. (сув сатхини) 11 - Затворни ёнидаги тешиклар. (Вантуз).
12 - Затворнинг ичи.
Э.Э.Маковский томонидан тавсия этилган авторегуляторлар ёрдамида сув сатхини юқори бъефда хам пастки бъефда хам ўзгармас холатда ушлаб туришга имконият яратилади. Бу секторли авторегуляторларни ишлаш усули қўйидаги- ча:
1. Пастки бъефдаги сув сатхи белгиланган баландликдан пасайган тақдирда шахтадаги сув сатхи хам пасайиб пўпакни пастка тортади. Бунда у турбанинг ичидаги суюқлик орқали тиқинга таъсир этиб уни ўзига тортади, бу- нинг натижасида сегментли затвордаги тешик очилиб унинг ичидаги сувнинг хажми камаяди натижада сегментли зотворнинг оғирлиги хам камаяди. Ва у юқори бъефдаги сувни босими таъсирида очилиб, пастки бъефдаги сув сатхини белгиланган миқдорга олиб келади. Агарда ариқда сув кўп келиб, пастки бъефдаги сувнинг сатхи белгиланган миқдордан ошиб кетса у холда шахтадаги сувнинг сатхи хам кўтарилиб пўпакни юқорига итаради. Бу хол труба ичидаги суюқликни сиқади ва у тиқинни итариб тешикни бекитади. Бунда затворнинг камерасидаги сувни хажми кўпайиб оғирлиги ошади, бу хол эса затворни паст- га босиб сув ўтказувчи дарвозани ёпишга харакат қилади. Ва пастки бъефдаги сув сатхи мулжалланган миқдорда ушлаб турилади.
Секторли регулятор асосида П.И.Каволенко, хам юқори бъефда хам паст- ки бъефда сув сатхини бир хил миқдорда ушлаб турувчи авторегулятор ярата- ди.
Чизма 20.13. Юқори ва пастки бъефлардаги сув сатхлари орасидаги фарқни ўзгармас холатда сақлаб турувчи гидроавтомат.
1 - секторли затвор; 2 - сув чиқадиган тешик; 3 – тиқин; 4 - сув кирадиган тешик;
5 – қудуқ; 6 – 12 – ўзгаришни белгиловчи нуқталар; 7, 8, 10 – пўкаклар (попловоклар);
9 – авария холатини кўрсатувчи тиқин; 11-ўзаткич тиқини; 13 – учлик (тройник).
Цилиндрли авторегулятор, сувнинг тушиш баландлиги катта бўлган жой- ларда қурилиши мумкин. Авторегуляторнинг ўзи вертикал холатдаги цилиндр- дан иборат бўлиб, у тарози шаклидаги устунга осилган бўлади. Устуннинг бир томонида цилиндр, иккинчи томонида эса пасанги осилган бўлади.
Чизма 20.14. Цилиндрик шаклдаги затвор автомат. 1 – иншоотга сув сарфи кирадиган жой;
2 – труба шаклидаги сув ўтказгич; 3 - трубанинг бурилиш қисми;
4 – цилиндр шаклидаги затвор автомат.
Цилиндр ишлаш даврида сув чиқаётган тешик оғзидан у ёки бу томонга сурилиб кетмаслиги учун йўналтирувчи ўқлар билан мустахкамлаб қўйилади. Агарда пастки бъефдаги ариқда сув сатхи камайса, поплавон турган камера- даги сув сатхи пасайиб поплавокни пастга туширади. Бунинг натижасида ци- линдр юқорига кўтарилиб тешикни очади. Агарда пастки бъефда сувнинг
сатхи кўтарилса унинг тескариси бўлади. Шундай қилиб пастки бъефдаги сувнинг сатхи ўзгармас бўлиб қолади. Иншоотни сув сарфини ўтказа олиш қобилияти қўйидаги формула орқали аниқланади:
Q M
2g z , м3/с.
М - Сув сарфи коэффиценти, УкрНИИГИМ ва УкрГИПРАВОДХОЗ олиб борган тадқиқотлари маълумотларига кўра цилиндр 0,2 Д баландликда кўта- рилганда М нинг қиймати 0,46; 0,47 бўлади.
ω - Cув сарфи чиқаётган тешикнинг майдони.
d 2
4
Z - Юқори ва пастки бъефдаги сув сатхларининг гидравлик фарқи.
Do'stlaringiz bilan baham: |