Расмий (функционал) тузилма
жамоадаги меҳнат тақсимотини
акс эттиради, бу тақсимот маъмурий жихатдан буйруқлар, низомлар,
йўриқномалар асосида вазифалар, мажбурият ва маъсулиятни тақсимлаш
билан акс эттирилади. Расмий жамоалар - ишлаб чикариш жараѐнини
ташкил этиш учун рахбарият томонидан ташкил этилади.
Расмий тузилма жамоа аъзоларининг маъмурий равишда раҳбарият
томонидан белгиланган расмий алоқалари асосида шаклланади, у
жамоанинг ҳар бир аъзоси учун вазифаларнинг рўйхати ва уларни бажариш
регламенти мавжудлиги билан тавсифланади. Бунда ходимларнинг ўзаро
ҳамкорлиги белгиланган тартиб ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши
лозим
12
.
Норасмий (ижтимоий-психологик) тузилма
ходимларнингшахсий
қизиқишлари, симпатия ѐки антипатия, манфаатларнинг умумийлиги,
характерларнинг ўхшашлиги, жамоада тан олиниши ва обрў-эътибор
асосида юзага келадиган норасмий муносабатларни ифодалайди. У
ходимларнинг психологик ва ахлоқий жиҳатларини ҳал қилувчи таъсири
остида шаклланади.
Жамоанинг норасмий тузилмалари баъзи адабиѐтларда норасмий
жамоалар (гурухлар) деб аталади. Улар ходимларнинг ўзаро самимияти,
дўстона муносабатлари асосида бирорта муайян мақсадга эришиш учун
уларнинг истаги бўйича ташкил этилади. Айрим ҳолларда бундай гуруҳлар
рахбардан норози шахслар томонидан ҳам ташкил этилиши мумкин.
Норасмий тузилманинг жамоага таъсири кучли бўлиб, муайян шароитларда
у расмий тузилмадаги муносабатлардан устунроқ бўлиб, рахбарият чора-
12
―Shane P. Desselle, David P. Zgarrick. Pharmacy Management Essentials for All Practice Settings. –
Mc Grow Hill Medical.- 2011. – P.652.‖
83
тадбирларига акс таъсир кўрсатиши мумкин. Одатда, норасмий гурухда
ҳамкасбаларга ѐрдам кўрсатиш ѐки улардан ѐрдам олиш имкониятлари
кўпрок бўлади. Янги ходим ўз бошлиғидан кўра ўз ҳамкасбасига тезроқ
маслахат сўраб мурожаат килиши мумкин. Бу ҳол шунга олиб келадики,
янги ходимлар ҳам бундай гуруҳ таркибига киришга ҳаракат қилади.
Бундан ташкари, одамлар кўпинча норасмий гуруҳлардаги ўзларига маъқул
келадиган кишиларга яқинроқ бўлиш учун мурожаат киладилар.
Норасмий етакчи (лидер) - бу расмий рахбар бўлмаган мутахассис
бўлиб, у ўзининг шахсий фазилатлари, касб махорати ѐки бошка хислатлари
билан жамоада обрў-эътибор қозонган бўлади ва жамоага жиддий таъсир
кўрсата олади.
Шу сабабли, хатто яхши ташкил этилган ташкилотда ва жамоанинг
оқилона ишлаб чиқилган расмий тузилмасида ҳам кичик гуруҳларни ва
уларда мавжуд бўлган норасмий етакчиларни ҳисобга олиш зарур. Агар
жамоадаги расмий ва норамий тузилма имкони борича бир-бирига тушса
ѐки бир-бирига яқин бўлса бу айни муддаодир. Амалда раҳбар норасмий
тузилма билан ҳисоблашишга мажбурдир, чунки у расмий хизмат ишлаб-
чиқариш муносабатларига сезиларли даражада таъсир этади.
Рахбар жамоа аъзоларини ўзига қарата олиши, улар билан тил
топишиши бу катта санъатдир. Шу сабабли рахбарнинг асосий максад ва
вазифаси жамоаларда ижтимоий-руҳий иқлимни яхшилашдир. Бунинг учун
эса рахбар психолог бўлиши лозим. Жамоани жипслаш учун раҳбар унинг
аниқ тузилмасини таъминлаши, яъни ундаги аъзоларнинг расмий ва
норасмий муносабатларини эътиборга олган ҳолда маълум ўзаро алоқалари
ва ўзаро муносабатларини белгилаб бериши лозим.
Фармацевтик деонтологияда жамоадаги маънавий муҳит алоҳида
аҳамиятга эга бўлади, у кўп жиҳатдан шахслараро ўзаро муносабатлар,
касбий тайѐргарлик, ташкилотдаги аниқ шароитлар даражасига боғлиқ
бўлиб, сезиларли даражада раҳбарнинг шахсияти, унинг ишлаш услуби ва
усуллари билан белгилаб берилади.
Фармацевтик ташкилотларидаги руҳий муҳитга алоҳида талаблар
қўйилади. Бу ерда беморларга нисбатан ҳам, ҳамкасабаларга нисбатан ҳам
қўполлик, эътиборсизликка йўл қўйиб бўлмайди. Аҳил ва дўстона жамоани
ташкил этиш, унда яхши ишчанлик муҳитини яратиш – раҳбарнинг энг
муҳим вазифаларидан биридир.
Ходимларнинг ѐши, фаолиятининг хусусияти, таълим ва маданий
даражаси, оилавий ҳолати ва бошқа жиҳатларини ҳисобга олиш лозим.
Масалан, ходимларнинг ѐши ҳар ҳил бўлган жамоаларда интизом даражаси
нисбатан юқори бўлади, мураббийлик асосида ѐш ходимларнинг касбий
84
жиҳатдан тез ўсиши кузатилади, маънавий ва руҳий-жисмоний чиқишиб
кетиш муаммолари осонроқ ҳал этилади. Яна шуни ҳисобга олиш керак-ки,
дорихона муассасаларида асосан аѐллар ишлайди, шунинг учун аѐллар
руҳияти хусусиятларини эътиборга олиш керак.
Жамоадаги
бир
маромдаги
ўзаро
муносабатлар
ходимлар
қўнимсизлиги, жанжаллар каби ноҳуш ҳолатларнинг олдини олади,
ходимларнинг саломатлигига яхши таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |