Тошкент фармацевтика институти



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Телефон мулоқотлари
Телефон мулоқотлари — тезкор иш муомаласининг муҳим воситасидир, иш 
вақтининг 4 дан 27 фоизигача бўлган қисми уларга сарфланади. 
Телефон мулоқотининг оқилона тузулмаси 4 та мажбурий элементдан 
таркиб топади: 

ўзаро тақдимот; 

суҳбатдошга ишнинг моҳиятини тушунтириш; 

вазиятни муҳокама қилиш; 

якуний сўз. 
Телефон мулоқотларини самаралиолиб бориш учун телефон 
этикетининг айрим қоидаларига риоя этиш зарур: 
1) гўшакни энг яхшиси биринчи қўнғироқдан кейин, аммо тўрттинчи 
кўнғироқдан кечитирмасдан олган маъқул; 
2) агар айнан ҳозир гаплашиш имконингиз бўлмаса, телефонни ўчириб 
қўйинг ѐки кўрсатилган вақтдан кейин қўнғироқлар қилишларини сўранг, 
аммо гўшакни дарҳол қўйиб қўйиш учун олманг; 
3) суҳбатни тамомламай гўшакни қўйиб қўйманг; 
4) насихатгўй ва ғазабланган оҳангда сўзлашманг; 
5) телефон орқали учрашув ҳақида келишаѐтганингизда, учрашишга 
сабаб бўлаѐтган барча масалаларни телефонда ҳал қилишга уринманг; 


116 
6) биринчи бўлиб гўшакни қўнғироқ қилган одам қўйиши керак. Агар 
алоқа узилиб қолса, ўша одам қайтадан ўзи қўнғироқ қилиши лозим. 
Телефон этикети қоидаларига мувофиқ эркак киши гўшакни, аѐл киши 
қўйганидан сўнг қўйиши керак. Ёши ва лавозими бўйича кичкиналар 
суҳбатни, ѐши катталарга нисбатан олдинроқ тугатишлари лозим. 
Коммуникацион тармоқлар ва услублар
Фармацевтика ташкилотларининг бошқарувида коммуникацияларнинг 
асосий ўзига хос ҳилма-ҳиллигини ажратиб кўрсатиш мумкин: 
ўргатувчи, 
унинг асосий мақсади ахборотнинг (маъруза, чиқиш сўзи, 
бахсдаги иштирок, олинган маълумотлар таҳлилининг) мазмунини 
узатишдан иборат, асосанбу вербал коммуникация муаммоларидир; 
экспрессив, 
ҳиссиѐтлар, баҳолар, қарашларнинг узатилиши билан 
тавсифланади, одатда, новербал усуллар: хатти-харакатлар, имо-ишора, кўз 
қарашлари, 
овоз 
оҳанги, 
ўзини 
тутиши 
ва 
бошқалар 
билан
амалгаоширилади; 
ишонтирувчи, 
суҳбатдошга таъсир этиш зарур бўлганда фойдаланилади, 
бунда вербал ва новербал коммуникация элементларидан кенг 
фойдаланилади. Бироқ улардан қўшиб фойдаланилганда, улар орасидаги 
англаб бўлмайдиган зиддиятларни четлаб ўтиш лозим. 
Шуни назарда тутиш керакки, кундалик ҳаѐтимизда коммуникациялар-
нинг ажратиб кўрсатилган турлари қатъий ифодаланган чегаралар 
бўлмайди. Кенгашда сўзга чиққанда, одам одатда муҳокама этилаѐтган 
нарсага нисбатан ўзининг ҳиссиѐтларини ҳам билдиради. Австралиялик 
олим У. Пизнинг таъкидлашича, сўз орқали ахборотнинг 7 фоизи узатилади, 
имо-ишора, хатти-ҳаракатлар ва одамнинг туриш ҳолати билан эса 
ахборотнинг 55 фоизи узатилади. Шунинг учун нима айтилаѐтгани эмас, 
балки унинг қандай айтиилаѐтгани ҳам аҳамиятга эга бўлади. «Сўзлашув 
орқали мулоқот қилинаѐтганда, — деб қайтарар эди режиссер К. Станислав-
ский, — фақат қулоқ учун гапирилмайди, балки кўз учун ҳам гапирилади, 
чункихатти-ҳаракатлар, ҳудди чақмоқ момақалдироқдан олдин келганидек, 
сўздан олдин келади». Бироқ имо-ишора ва хатти-ҳаракатларни, айниқса 
бошқа маданият ва анъаналар вакиллари билан мулоқотда бўлганда 
суистеъмол қилиш керак эмас. 
Шахслараро коммуникация шу жараѐн иштирокчиларини ахборот 
оқимлари орқали коммуникация тармоғига улайди. Ташкилотларда ахборот 
оқимларининг каналлари қуйидагича бўлиши мумкин: 

бир томонлама, бунда ахборот битта йўналиш бўйича ҳаракатланади; 

икки томонлама — «қайтар алоқа» билан; 


117 

кўп томонлама, бунда ахборот кўп йўналишлар бўйича «қайтар алоқа» 
билан ҳаракатланади. 
Раҳбар ҳам ташкилот ичидаги, ҳам ташкилотдан ташқаридаги турли 
ҳил одамларни ахборот оқимлари билан бирлаштириши керак. У томонидан 
яратилаѐтган тармоқ вертикал, горизонтал ва диагонал алоқалардан таркиб 
топади. Вертикал алоқалар раҳбардан қўл остидаги ходимлар йўналишида 
изланади, горизонтал алоқалар— поғонаси тенг ходимлар (ўринбосарлар, 
бўлинмаларнинг менеджерлари, қўл остидаги ходимлар) ўртасида; диагонал 
алоқалар— бошқа раҳбарлар ѐки бошқа қўл остидаги ходимлар билан 
амалга оширилади. Ушбу алоқалар тармоғи ташкилотнинг амалдаги 
тузулмасини яратади. Расмий ташкилий тузулманинг вазифаси — 
коммуникацион оқимларгатўғри йўналиш беришдан иборат. 
 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish