Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Ишлаб чиқариш кооперативи ва ширкат хўжалиги



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Ишлаб чиқариш кооперативи ва ширкат хўжалиги 
Ишлаб 
чиқариш 
кооперативи 
хўжалик 
ширкати 
каби 
шахсларнинг ҳамда уларнинг мулк билан қўшиладиган пай 
бадалларини ихтиёрий бирлашмаси бўлиб, унда унинг аъзоларини 
кооператив фаолиятида шахсан иштирок этиши талаб этилади. 
1991 
йил 14 июндаги Ўзбекистон Республикаси “Кооперация тўғрисида” 
295-XII-сон Қонунига
мувофиқ у юридик ва жисмоний шахсларга 
кооперативга ихтиёрий равишда кириш ва ундан эркин чиқиш, 
кооперативни 
бошқаришда 
иштирок 
этиш 
ҳуқуқини, 
кооперативларни мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар 
билан тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш, жамоа бўлиб 
хўжалик юритиш мустақиллигини ҳамда уставда белгиланган 
вазифаларни бажариш юзасидан қарорлар қабул қилишда 
кооперативнинг мустақиллигини кафолатлайди. 
Ўзбекистон Республикасида аҳолининг маҳсулотлар, ишлар ва 
хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун, шунингдек фойда 
(даромад) олиш мақсадида тузиладиган матлубот, ишлаб чиқариш ва 
аралаш ишлаб чиқариш матлубот кооперативлари амал қилади. 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
74 
Кооперация, шунингдек ўз аъзоларининг уй-жой-маиший ва 
бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган 
кооперативларни (уй-жой қуриш, уй-жой кооперативларини, гараж 
қуриш, чорбоғ қуриш ва шу каби кооперативларни) ҳам ўз ичига 
олади. 
Ишлаб чиқариш кооперативида аъзоларнинг шахсий меҳнати 
билан иштирок этиши кооперативнинг асосий белгиси бўлиб 
ҳисобланади. Агарда кооперативнинг уставида бошқача тартиб 
белгиланган бўлмаса, даромад ҳам айнан аъзоларнинг қилган 
меҳнатига мувофиқ тақсимланади. Чунки, хўжалик жамиятидан 
фарқли равишда ишлаб чиқариш кооперативида биринчи ўринда 
капитал эмас, балки меҳнат туради. 
Ишлаб 
чиқариш 
ва 
ишлаб 
чиқариш 

матлубот 
кооперативларининг фаолияти ўз аъзоларининг, шунингдек меҳнат 
шартномалари 
(контрактлар, 
битимлар) 
бўйича 
ишлаётган 
кишиларнинг ўз меҳнатлари билан шахсан иштирок этишига 
асосланади. 
Матлубот кооперативлари ҳамда ўз аъзоларининг уй-жой-
маиший ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат 
қиладиган кооперативлар фаолияти ўз меҳнати билан шахсан 
иштирок этиш билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. 
Кооперативлар тармоқ, ҳудудий ва бошқа белгилар бўйича 
хўжалик уюшмаларига ихтиёрийлик асосида бирлашишлари ва 
яккаҳокимликка қарши қонунларнинг талабларини ҳисобга олган 
ҳолда иш олиб боришлари мумкин.
Ишлаб чиқариш кооперативида аъзо сифатида асосан жисмоний 
шахслар иштирок этишади. Бироқ қонунда ва ишлаб чиқариш 
Кооператив
- юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, жамоа мулки 
ҳуқуқи асосида ўзига қарашли мулкка эгалик қиладиган, ундан 
фойдаланадиган ва уни тасарруф этадиган мустақил хўжалик 
юритувчи субъект. 
 
Ўзбекистон Республикасида кооперация жисмоний ва юридик 
шахсларнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий фаолиятнинг турли 
соҳаларида умумий мақсадларга эришиш учун ташкилий жиҳатдан 
расмийлаштирилган, 
мулкнинг 
ширкат 
(жамоа) 
шаклига 
асосланган ихтиёрий бирлашмаларидан (кооперативларидан) 
иборатдир

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish