Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Деҳқон хўжаликлари 
Деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига 
киради, ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра, юридик 
шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга 
оширилиши мумкин. Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятида ёлланма 
меҳнатдан доимий асосда фойдаланиши мумкин эмас.
Деҳқон хўжалиги аъзолари жумласига биргаликда яшаётган ва 
деҳқон хўжалигини биргаликда юритаётган оила бошлиғи, унинг 
хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олинган 
болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга 
қобилиятли ёшга етган бошқа қариндошлари киради.
Деҳқон хўжалиги бошлиғи қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик 
қилиш ҳуқуқи берилган оила бошлиғи ёки оиланинг муомалага 
лаёқатли аъзоларидан биридир.
Деҳқон хўжалигининг бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини 
йўқотган тақдирда ёки узоқ вақт бўлмаганда у ўз мажбуриятларини 
бажариш ваколатини шу хўжалик аъзоларидан бирига беришга 
ҳақлидир. 
Деҳқон хўжалиги ихтиёрийлик асосида тузилади ҳамда фуқарога 
белгиланган тартибда ер участкаси берилганидан ва деҳқон хўжалиги 
давлат рўйхатига олинганидан кейин ташкил этилган ҳисобланади. 
Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва 
дов-дарахтлар билан қопланмаган ўрмон фонди ерларида, шунингдек 
захира ерларда ташкил этилади. 
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасини олишга муҳтож 
бўлган фуқаролар яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимига 
оиласининг таркибини ва ер участкасининг мўлжалланган жойини 
кўрсатган ҳолда ариза беради. 
Деҳқон хўжалиги
- оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила 
аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган 
умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига бериладиган томорқа ер 
участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация 
қилади

[“Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонун 1-модда (1998 йил 30 апрель)]
 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
68 
Туман (шаҳар) ҳокими ер участкаларини бериш (реализация 
қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг хулосаси асосида 
деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш 
тўғрисида қарор қабул қилади ёки аризачига ер участкаси бериш 
бўйича асослантирилган рад жавобини юборади. 
Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси беришни рад этиш 
тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсунув тартибида юқори 
турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин. 
Деҳқон хўжалиги давлат рўйхатига олингач, унга деҳқон 
хўжалиги бошлиғига ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини 
берувчи давлат ҳужжати ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлик 
тўғрисидаги белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. 
Деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун 
давлат божи ундирилмайди.
Томорқа ер участкаси - қишлоқ хўжалик маҳсулотини эркин 
савдо ҳамда оила эҳтиёжлари учун етиштириш, шунингдек якка 
тартибдаги уй-жой қурилиши ҳамда уй-жойни ободонлаштириш 
мақсадида оила аъзоларидан бирига мерос қилиб қолдириладиган 
умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
ва ўлчамларда ажратиб бериладиган ер участкасидир.

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish