Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Акциядорлик жамиятлари 
Акциядорлик жамиятлари ҳақида гап кетганда, авваламбор 
шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда амалда бўлиб келган 
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган 
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш тўғрисида”ги 223-I-сон қонуни 2014 йил 6 майда ЎРҚ-370-
сонли янги таҳрирда қонун қабул қилинди. Ушбу янги таҳрирда 
қабул қилинган қонун, ҳамда бошқа қонун ва қонуности 
ҳужжатларида акциядорлик жамияти тўғрисидаги умумий қоидалар, 
акциядорлик жамиятини ташкил этиш, Устав фонди (устав капитали), 
жамиятнинг акциялари, корпоратив облигациялари ва бошқа 
қимматли қоғозлари, жамиятнинг соф активлари, акциялар ва 
қимматли қоғозларни тарқатиш ҳамда жойлаштириш, акциядорлар 
реестри ва акцияларни сақлаш, дивидендлар, акциядорлик жамиятини 
бошқарувчи органлари, жамиятнинг йирик битимлар тузиши, уни 
қайта ташкил этиш ва тугатиш, ҳисоб-китоб ва жамият фаолиятини 
назорат қилиш масалалари ўз аксини топган. 
Ҳозирги кунда Республикамизда 
1000 га яқин
акциядорлик 
жамиятлари ташкил этилди ва фаолият юритмоқда. Улар 
томонидан 
17,62 трлн сўм
миқдордаги акциялар муомалага 
чиқарилди ва уларнинг умумий устав капитали сўнгги ўн йилда 
5,3 
баробар
ўсди. 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
52 
Акциядорлик жамиятининг асосий устунлиги унинг йирик 
ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги роли ва шу асосдаги 
фаолиятининг барқарорлигидадир. Масалан, тўлиқ ширкатдан тўлиқ 
шерикни чиқиб кетиши ширкатни тугатилишига, масъулияти 
чекланган жамиятдан эса унинг иштирокчисини чиқиб кетиши устав 
капиталининг сезиларли даражада камайишига сабаб бўлади. 
Акциядор эса жамиятдан чиқиб кетаётганда жамиятдан ҳеч қандай 
мол-мулк талаб қилмайди, балки ўзига тегишли бўлган акцияни 
бошқа шаxсга сотиб юбориб, ўз улушини олади. 
Акциядорлик 
жамиятида 
иштирокчиларни 
жамият 
мажбуриятлари бўйича жавобгарлигининг ўзига xос кўриниши 
мавжуд. Агар жамият зарар кўрса, акциядор фақатгина акция сотиб 
олиш учун сарфлаган маблағини йўқотади, xолос. Иштирокчининг 
чекланган жавобгарлиги ҳамда акцияларни сотиб юбориш орқали 
акциядорлик жамиятидан эркин равишда исталган вақтда чиқиб 
кетиши 
акциядорлик 
жамиятига 
капитални 
жалб 
этишни 
осонлаштиради. 
Акциядорнинг мулки акциядорлик жамиятининг мулкидан 
бутунлай ажратилган. Шунинг учун акциядорнинг кредиторлари ва 
унинг мажбуриятлари бўйича талабни жамият мулкига қарата 
олмайдилар, бироқ акциядорнинг акциясига қаратишлари мумкин. 
Акциядорнинг жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлигини 
чекланганлиги масъулияти чекланган жамият каби уларнинг 
кредиторлари манфаатлари ҳимоясини асосий кафолати бўлган устав 
фондининг аҳамиятини оширади. 
Акциядорлик жамиятида акциядорларни жамиятнинг кундалик 
бошқарув фаолиятида иштирок этиши талаб этилмайди. Акциядорлик 
жамиятида xўжалик ширкатидан фарқли равишда мулк билан 
бошқарув бир-биридан ажратилган. Акция эгаси жамиятнинг 
кундалик бошқарувида иштирок этиши учун вақти бўлмаслиги ёки 
етарли даражада малакага эга бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам 
жамият маxсус билим ҳамда малакага эга бўлган шаxслар томонидан 
бошқарилади. 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
53 
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ чиқариладиган акциялар 
давлат рўйxатидан ўтказилиши лозим. Давлат рўйxатидан ўтказилмай 
чиқарилган акциялар уларнинг эгаларидан мажбурий равишда олиб 
қўйилади, қимматли қоғозларни сотишдан тўпланган пул эмитентдан 
олиниб, акция эгаларига қайтарилади ҳамда эмитентга нисбатан 
қонун ҳужжатларида кўрсатилган муайян санкциялар қўлланилади. 
Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган 
жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва 
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. 
Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал 
қиймати бир хил бўлиши керак. 
Жамият устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори 
жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада 
Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг курси бўйича 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish