Кириш. Ушбу тартиб “ISHONCH” дўконлар тармоғи савдо дўконларида “Байрам туҳфаси” номли акцияни ўтказиш бўйича тартиб ва қоидаларини белгилайди.
Ушбу тартиб “ISHONCH” дўконлар тармоғининг ички меъёрий ҳужжати ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг акцияда иштирок этиши, муддатли шартномаларни ўзгартириш ва/ёки бекор қилиш жараёнида акция шартларига таъсир доирасини белгилайди.
Умумий қоидалар. Мазкур тартиб Бошқарув қарорига асосан Маркетинг департаменти Трейд маркетинг бўлими томонидан ишлаб чиқилган.
Акция юзасидан ҳар қандай саволлар бўйича Трейд маркетинг бўлими
Водий худуди трейд менежери Т.Абдужабборовга (тел: 91-681-44-47), Воха ва Тошкент худудлари трейд менежери Э.Хабибуллаев (тел: 90-390-74-44) мурожаат қилиш мумкин. Тартибнинг асосий мақсади ва вазифалари.
3.1 “ISHONCH”дўконлар тармоғи савдо дўконларида акцияни белгиланган тартиб ва қоидалар асосида ўтказилишини таъминлаш. 3.2 Акцияни ўз вақтида, сифатли ва режали ташкил этиш.
Акциядан кўзланган мақсад – 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан таълим сохасидаги мижозларимизни рағбатлантириш хамда уларнинг компаниямизга бўлган садоқатини ошириш.
Акциянинг муддати ва шартлари. Акция 2022-йил 30 сентябрь, 1 ва 2 октябрь кунлари “ISHONCH”дўконлар тармоғининг барча филиаллари кесимида ташкил этилади.
Акция доирасида барча товарларга 10% чегирма тақдим этилади.
Ушбу акция қуйида санаб ўтилган таълим сохасига кирувчи ташкилотлар ходимлари учун жорий этилади:
Мактабгача таълим муассасалари (МТТ, МТМ, МТБ);
Ўрта таълим мактаблари (ХТБ, Спорт ва Мусиқа мактаблари хам шу жумладан);
Лицейлар ва Академик лицейлар;
Техникумлар ва Коллежлар;
Институтлар ва Университетлар;
Ушбу акцияда “ISHONCH”дўконлар тармоғиходимлари иштирок этиши мумкин эмас!
Акция даврида “ISHONCH”дўконлар тармоғи томонидан тақдим этилган чегирмали ва бонусли ваучерлар амал қилмайди.
Акция даврида товарларга чегирма қилиш имконияти АТ департаменти томонидан филиалларга қўшиб берилади. Якуний қоидалар. Мазкур тартиб билан қамраб олинмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилинади.
- бирон-бир шахс пул, моддий кийматликлар ва совға таклиф этганда; - “ISHONCH” дўконлар тармоғи филиаллари бошқа ходимлари томонидан содир этилган таьмагирликга оид қонунбузилиш ҳолатлари маълум бўлиб қолганда; - “ISHONCH” дўконлар тармоғи филиаллари ходимлари таьмагирликга оид қонунбузилиш ҳолатларига шубха туғилган ҳар қандай ҳолатларда. Таьмагирликга оид қонун бузилиш ҳолатлари мавжудлигини била туриб хабар бермаслик, қонунбузилиш ҳолатларини яширганлик деб ҳисобланади ва ички тартиблар ва меҳнат конунчилигиа мувофиқ жавобгарликга сабаб бўлади.
Ушбу тартиб тижорат сирига оид бўлиб ошкор этиш тарқатиш “ISHONCH KREDIT SAVDO” MCHJнизомига мувофиқ таъқиб қилинади.