Чегараланмаган
шерикчилик (unlimited parnership).
Бунда ҳамма зарарлар,
муаммолар ва харажатлар шериклар ўртасида тақсимланади. Албатта
фойда ҳам. Бу асосан тенг шерикчилик деб аталади. Фирманинг
қарзига бўлган қобилияти шериклар маълум ҳақ олиш учун фойда
бўлмаган ҳолда ортиши мумкин. Суднинг қоидаларига кўра, ҳуқуқий
мақоми бўлмаган шериклар ўртасида фойда тақсимланиши шартмас.
Шерикчилик учун асосий нарса бу шартнома ҳисобланади. Бунда
бизнес фаолияти йўналишлари келишилган ҳисобланади. Ёзма
шартнома муҳим эмас, оғзаки шартнома ҳам аҳамият касб
этадверади. Мисол учун А. шахс Б шахс билан шерикчилик
шартномаси тузган бўлса, улар қонун олдида тенг бўлади.
Шерикларнинг масъулияти умумий чегараланмаган. Агар фирма
1
Keenan and Riches’ Вusiness law. – 9th ed. / Sarah Riches and Vida Allen. Printed by Ashford Colour Press Ltd.,
Gosport, 2013, р.75.
II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
40
қарзларини тўлай олмаса тенг ҳуқуқли шерикларда тўлаш
мажбурияти вужудга келади.
Чегараланган шерикчилик (limited
parnership).
Бизнес
техникаси
сифатида
чегараланмаган
шерикчиликни олиш мумкин. Бир шерик тўлиқ масъулиятга эга
бўлганда, фирма қарзини тўлай олмаса, қолган шериклар масъулияти
чеклаб қўйилиши мумкин. Бу шуни англатадики, агар бизнес қийин
вазиятларда қолса, шериклар ўзлари киритгаy сармояни йўқотиши
мумкин.
Лекин,
масъулияти
чекланмаган
шерикнинг
мажбуриятларига аралаша олмайди. Шерикчиликнинг бундай тури,
одатда кўп қўлланмайди. Улар фақатгина коллегиал инвесторлар
учун ишлатилади.
Масъулияти чекланган шерикчилик (limited
liability partnership - LLP).
Бу охирги ташкил қилинган
тадбиркорлик фаолияти турларидан биридир. Рўйхатга ўтказувчи
суб]ект томонидан рўйхатга олинади. Корхона мулкига юридик шахс
эгалик қилади яъни аъзолар. Корхона унинг ҳамма қарзлари учун ўзи
жавобгар бўлади, ҳеч қанақа аъзолар ўртасида шахсий жавобгарлик
бўлмайди. Агарда корхона банкрот бўлса, шериклар қўйган
сармоясидан жудо бўлади, аммо корхона мулки бўйича уларда ҳеч
қанақа мажбурият бўлмайди. Шериклар шерикчилик шартномасида
бу ҳақида келишиб олишади, аммо шундай келишишга қонун
мажбурламайди. Шунга қарамасдан, шерик томонидан икки йил
мобайнида унинг хатоси билан корхона банкрот бўлса, суд унга
нисбатан мажбурият юклаши мумкин. LLPнинг тажрибаси ҳозирги
кунгача шуни кўрсатадики, 2000-йилдаги LLP акти адвокатлар,
бухгалтерлар ва бошқа масъулиятли шахслар томонида кенг
қўлланилган. LLP 2000 Актининг ҳамма боблари ва йўналишлари
ҳамда бошқа қоидалар 1985 йилги Корхоналар тўғрисидаги қонунга
(UK Companies Act 1985) асосланади. 2007 йил ноябрда ҳукумат 2006
йилги Корхоналар тўғрисидаги қонунниг LLP қисмига алоҳида
тўхталиб ўтди. Эътиборлиси шуки, LLP ўрта бизнес қатлами учун
қўлланилади, ваҳоланки у йирик компаниялар томонида ташкил
топилиши лозим. Аниқ бўлишича, ҳозирда LLPнинг 2006 йилги
Корхоналар тўғрисида қонунинг унга боғлиқ қисми янгиланиш
лозим.
II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
41
Қонуннинг бўлимлари эндиликда LLPга аъзо бўлмоқчи бўлган
шахслар ҳамда айни пайтда аъзоларининг ўртасида аниқ мувозанатни
яратиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |