Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

3. Корхоналар (companies) . 
Бизнес фаолияти рўйхатдан ўтган 
корхона шаклида ҳам юритилиши мумкин. Рўйхатдан ўтиш 
қоидалари асосида Кардиффдаги рўйхатдан ўтказувчи ташкилот 
томонидан рўйхатга олинади. 2006-йилдаги қонунга асосан хусусий 
корхоналар корхона котибияти ташкил қилиши шарт эмас, аммо улар 
хоҳласа бунга таъқиқ йўқ. Хусусий корхонада асосий хулосалар 
сармоядорлар ҳамда бизнес маслаҳатлатчилари, яъни махсус 
бухгалтерлар ва адвокатлар томонидан чиқарилиши умумий 
ҳисобланади.
Корхоналар тўғрисидаги қонуннинг ижросидан сўнг, хусусий 
корхоналарда улушлар маълум даражада чекланади, ёки биз аъзо бир 
киши учун жавоб беради. Ёки унинг шериклиги бир киши учун 
ёпилади. Бу қоидалар 2006-йилги Корхоналар тўғрисидаги қонунда 
белгиланган. Агарда бизнес фаолияти анчагина катта бўлса ва 
корхона очиқ турдаги масъулияти чекланган жамият бўлса, у 2006-
йилги қонунга биноан котибиятга эга бўлиши лозим.
2
Якка тартибдаги тадбиркор. 
2012 йил 2 майда қабул 
қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари 
тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунда тадбиркорлик фаолияти 
субъектлари доираси кенгайтирилиб, улар кичик тадбиркорлик 
субъектлари шаклида, жумладан юридик шаxс ташкил этмасдан 
тадбиркорлик билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 
ҳам кичик тадбиркорлик субъекти сифатида мастаҳкамланди. 
Қонунга биноан ҳар қандай фуқаро ҳам тадбиркор шаxс 
ҳисобланмайди, балки фақат белгиланган тартибда давлат 
2
Keenan and Riches’ Вusiness law. – 9th ed. / Sarah Riches and Vida Allen. Printed by Ashford Colour Press Ltd., 
Gosport, 2013, pp.75-78. 
Якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) 
томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга 
оширишдир.
[Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун (янги таҳрир)] 
2012 йил 6-модда]
 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
42 
рўйxатидан ўтиб, тадбиркор мақомини олган фуқароларгина эьтироф 
этилиши мумкин. 
Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор 
томонидан мустақил, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи 
асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-
мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга 
ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади. 
Ҳунармандчилик 
фаолиятини 
амалга 
ошираётган 
якка 
тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, 
хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан беш нафар шогирдни уларга 
тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир. 
Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётганда 
шахсий иш ҳужжатлари бланкаларидан, муҳр, штамплардан 
фойдаланишга ҳақли, уларнинг матнлари мазкур шахс якка 
тартибдаги тадбиркор эканлиги ҳақида далолат бериши лозим. 
Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-
хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан 
фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунда, никоҳ шартномасида ёхуд 
эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган 
бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади. 
Демак, юридик шаxс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик 
фаолияти субъектлари шакллари тўғрисида сўз кетар экан қонун 
уларни қуйидаги тарзда мустаҳкамлаганлигини таъкидлаш жоиз. 

якка тартибдаги тадбиркор томонидан xодимларни ёллаш 
ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк 
негизида, шунингдек, мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан 
фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ туфайли ўзига 
тегишли бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга 
ошириладиган якка тартибдаги тадбиркорлик; 

эр-xотиннинг умумий мол-мулки негизида улар томонидан 
амалга ошириладиган оилавий тадбиркорлик; 

икки ёки ундан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорлар 
томонидан фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга 
эришиш учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва юридик шаxс тузмасдан, 
биргаликда иш қилиш мажбуриятини олган оддий ширкат; 

юридик шаxс ташкил этмаган ҳолда деҳқон xўжалигини 
юритиш. 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
43 
Юридик шаxс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини 
амалга ошириш (давлат рўйxатидан ўтиши) учун шаxс 18 ёшга тўлган 
бўлиши лозим. 
Якка тартибдаги тадбиркорлик ва оилавий тадбиркорлик 
фаолиятининг негизи, мулкнинг шаклланиш ҳолати бир-биридан 
фарқ қилади. Якка тартибдаги тадбиркор мулк ҳуқуқи асосида фақат 
ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка 
эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий 
ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида фаолият 
кўрсатса, оилавий тадбиркорлик мол-мулк негизида умумий 
биргаликдаги мулк асосида амалга оширилади.

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish