Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Тадбиркорлик 
субъектининг 
солиқ 
текшируви 
далолатномасидаги
имзоси 
унинг 
солиқ 
текшируви 
натижаларидан рози эканлигини англатмайди. 
Тадбиркорлик субъекти солиқ текшируви далолатномасини 
олишдан бош тортган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг 
мансабдор шахси бу ҳақда солиқ текшируви далолатномасига 
тегишли ёзув киритади. Мазкур ҳолда солиқ текшируви 
далолатномасининг бир нусхаси тадбиркорлик субъектига почта 
орқали буюртма хат билан юборилади ва шу пайтдан эътиборан 
солиқ текшируви тугалланган ҳисобланади.
Солиқ текшируви далолатномаси тадбиркорлик субъектига 
топширилган кун солиқ текшируви тугалланган кун ҳисобланади. 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
322 
Солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларнинг 
нусхалари, солиқ текшируви доирасида содир этилган ҳаракатлар 
тўғрисидаги 
баённомалар, 
инвентаризация 
далолатномалари, 
экспертларнинг хулосаси, солиқ текшируви ўтказиш пайтида олинган 
материаллар, шунингдек солиқ текшируви доирасида ҳаракатлар 
содир этилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар солиқ 
текшируви далолатномасига қўшиб қўйилиши лозим. 
Солиқ текшируви материаллари Ўзбекистон Республикаси 
Давлат солиқ қўмитаси белгилаган тартибга биноан тадбиркорлик 
субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ 
хизмати органида солиқ текшируви тугалланган кундан эътиборан 
кейинги иш кунидан кечиктирмасдан рўйхатдан ўтказилиши лозим. 
Солиқ текшируви материалларининг давлат солиқ хизмати 
органи томонидан кўриб чиқилиши 
Солиқ текшируви материаллари давлат солиқ хизмати 
органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан солиқ 
текшируви тугаган кундан эътиборан ўн иш куни ўтгач, бироқ ўн беш 
иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади. 
Солиқ 
текшируви 
материаллари 
кўриб 
чиқилаётганда 
ҳисобланган ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий 
тўловлар 
миқдори, 
солиқ 
тўғрисидаги 
қонун 
ҳужжатлари 
бузилганлиги аломатлари мавжудлиги, қўлланилаётган молиявий 
санкцияларнинг миқдори ва хусусияти, содир этилган солиққа оид 
ҳуқуқбузарлик 
учун 
жавобгарликни 
енгиллаштирувчи 
ёки 
оғирлаштирувчи ҳолатлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят 
аломатларининг 
мавжудлиги, 
шунингдек 
солиқ 
текшируви 
материалларини кўриб чиқиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатлар 
аниқланади. 
Солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилаётганда баённома 
юритилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади: 
1) солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш санаси ва 
жойи; 
2) солиқ текшируви материалларини кўриб чиқаётган шахснинг 
фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек лавозими; 
3) солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок 
этувчи шахсларнинг ҳозир бўлганлигига оид маълумотлар; 
4) кўриб чиқилаётган солиқ текшируви материаллари; 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
323 
5) солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок 
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, илтимосномалари ва уларни 
кўриб чиқиш натижалари; 
6) солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда ўрганилган 
ҳужжатлар; 
7) солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёни 
ҳақидаги бошқа маълумотлар. 
Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомаси 
солиқ текшируви материалларини кўриб чиққан мансабдор шахс, 
шунингдек уларни кўриб чиқишда иштирок этган бошқа шахслар 
томонидан имзоланади. 
Тадбиркорлик субъекти солиқ текшируви далолатномаси бўйича 
ўзининг ёзма тушунтиришларини ёки эътирозларини солиқ 
текшируви тугаган кундан эътиборан ўн иш куни ичида тақдим 
этишга ҳақли. Мазкур ҳолда солиқ текшируви материаллари 
тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари иштирокида кўриб 
чиқилади. Давлат солиқ хизмати органи текширув материалларини 
кўриб чиқиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида тадбиркорлик 
субъектини кўриб чиқишдан камида икки иш куни олдин хабардор 
қилади. 
Агар тадбиркорлик субъекти солиқ текшируви материалларини 
кўриб чиқишга узрли сабабларга кўра кела олмаслиги тўғрисида 
давлат солиқ хизмати органини хабардор қилган бўлса, давлат солиқ 
хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви 
материалларини кўриб чиқишни уч иш кунидан кўп бўлмаган 
муддатга кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилади, бу ҳақда 
тадбиркорлик субъекти хабардор қилинади. Агар тадбиркорлик 
субъекти такрорий хабарномага қарамасдан солиқ текшируви 
материалларини кўриб чиқишга келмаса, мазкур материаллар, шу 
жумладан тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган 
тушунтиришлар ва эътирозлар унинг иштирокисиз кўриб чиқилади. 
Солиқ текшируви материаллари тадбиркорлик субъектининг 
иштирокида кўриб чиқилганда баённома солиқ текшируви 
материалларини кўриб чиққан мансабдор шахс, тадбиркорлик 
субъекти, шунингдек уларни кўриб чиқишда иштирок этган бошқа 
шахслар томонидан имзоланади. тадбиркорлик субъекти баённомани 
имзолашдан бош тортганда ёхуд солиқ текшируви материаллари 
унинг иштирокисиз кўриб чиқилганда бу ҳақда баённомага тегишли 
ёзув киритилади. 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
324 
Солиқ текшируви материаллари тадбиркорлик субъектининг 
иштирокида кўриб чиқилганда баённома уч нусхада тузилади, 
улардан 
бир 
нусхаси 
тадбиркорлик 
субъектига 
берилади. 
Тадбиркорлик субъекти баённомани олганда баённоманинг барча 
нусхаларига уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт. 
Тадбиркорлик субъекти баённомани олишдан бош тортган тақдирда 
давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда 
баённомага 
тегишли 
ёзув 
киритади. 
Солиқ 
текшируви 
материалларини кўриб чиқиш баённомасининг давлат солиқ хизмати 
органида қолган барча нусхалари солиқ текшируви материалларига 
қўшиб қўйилади. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish