Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Ҳудудлар ва жойларни кўздан кечириш. Мол-мулкни



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Ҳудудлар ва жойларни кўздан кечириш. Мол-мулкни 
инвентаризациядан ўтказиш 
Солиқ текширувини ўтказаётган давлат солиқ хизмати 
органининг мансабдор шахслари, зарурат бўлганда, тадбиркорлик 
субъекти томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки 
солиқ солиш объектлари билан боғлиқ ҳудудларни, ишлаб чиқариш, 
омборхона, савдо биноларини ҳамда бошқа бинолар, шу жумладан 
жойларни кўздан кечириши, шунингдек тадбиркорлик субъектининг 
мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиши мумкин. Кўздан кечириш 
ўтказилаётганда солиқ текшируви қайси шахсга нисбатан амалга 
оширилаётган бўлса, ўша шахс ёки унинг вакили қатнашишга ҳақли. 
Кўздан кечириш ўтказилаётганда зарур ҳолларда фото ва киносуратга 
олиниши, видеоёзувга туширилиши, ҳужжатлардан кўчирма нусхалар 
олиниши мумкин, бу ҳақда баённомада кўрсатилади.
Солиқ 
текширувларини 
ўтказиш 
вақтида 
мол-мулкни 
инвентаризациядан ўтказиш бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 
Ҳужжатларни талаб қилиб олиш 
Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текширувини 
ўтказаётган мансабдор шахслари текширилаётган тадбиркорлик 
субъектидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб 
чиқариш, тўлаш билан боғлиқ, текширув мақсадларига тегишли ва 
текширилаётган даврга тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олишга 
ҳақли. 
 
Тадбиркорлик субъекти талаб этилган ҳужжатларни тақдим 
этишдан бош тортган тақдирда, солиқ текширувини ўтказаётган 
давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси Ўзбекистон 
Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда зарур 
ҳужжатларни олиб қўйишни амалга оширади. 
Ҳужжатларни ва предметларни олиб қўйиш 
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигидан далолат 
берувчи ҳужжатлар ва ҳуқуқбузарлик предметлари 
солиқ 
текширувини ўтказаётган давлат солиқ хизмати органи мансабдор 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
318 
шахсининг асослантирилган қарори асосида қонунда белгиланган 
тартибда олиб қўйилиши мумкин. 
Тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тўхтатиб қўйишга олиб 
келадиган ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш фақат суд қарори асосида 
амалга оширилади.
Ҳужжатлар ва предметларни тунги вақтда - соат 23-00 дан 6-00 
гача - олиб қўйиш ман этилади. 
Солиқ текширувига тааллуқли бўлмаган ҳужжатлар ва 
предметларни олиб қўйиш ман этилади. 
Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси ҳужжатлар 
ва предметларни олиб қўйиш бошлангунига қадар олиб қўйиш амалга 
оширилаётган шахсга ҳужжатларни ва предметларни олиб қўйиш 
тўғрисидаги қарорни тақдим этади ҳамда иштирок этаётган 
шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради. 
Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси ҳужжатлари 
ва предметлари олиб қўйилаётган шахсга уларни ихтиёрий равишда 
топширишни таклиф этади, у бош тортган тақдирда эса мажбуран 
олиб қўйиш чораларини кўради. 
Ҳужжатларни ва предметларни олиб қўйиш тадбиркорлик 
субъекти иштирокида амалга оширилади. 
Ҳужжатларни ва предметларни мажбуран олиб қўйиш холислар 
ҳамда тадбиркорлик субъекти иштирокида амалга оширилади. Бунда 
олиб қўйилаётган барча ҳужжатлар ва предметлар холисларга ҳамда 
олиб қўйишда иштирок этаётган бошқа шахсларга кўрсатилади. 
Ҳужжатлар асл нусха ёки тадбиркорлик субъектининг имзоси ва 
муҳри билан тасдиқланган кўчирма нусхалар кўринишида олиб 
қўйилади. 
Тадбиркорлик субъекти ҳужжатлари кўчирма нусхаларининг 
олиб қўйилиши солиқ назоратини амалга ошириш учун етарли 
бўлмаган ҳолларда ҳамда давлат солиқ хизмати органларида 
ҳужжатларнинг асл нусхалари йўқ қилиниши, яширилиши, 
тузатилиши ёки алмаштирилишига етарли асослар бўлган ҳолларда 
давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси ҳужжатларнинг 
асл нусхасини олиб қўйишга ҳақли. Ҳужжатларнинг асл нусхалари 
олиб қўйилаётганда улардан кўчирма нусхалар тайёрланади, бу 
нусхалар давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси 
томонидан имзоланади ва кимдан олиб қўйилган бўлса, ўша шахсга 
берилади. Ҳужжатларни олиб қўйиш билан бир вақтнинг ўзида 
улардан кўчирма нусха тайёрлаш ёки тайёрланган кўчирма 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
319 
нусхаларни бериш имконияти бўлмаган тақдирда, давлат солиқ 
хизмати органи уларни ҳужжатлари олиб қўйилган шахсга олиб 
қўйилган кундан эътиборан беш кун ичида беради. Қолган ҳолларда 
тадбиркорлик субъектининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган 
ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари олиб қўйилади. 
Ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш баённома билан 
расмийлаштирилади. Баённомада ёки унга илова қилинадиган 
рўйхатларда ҳужжатлар ва предметларнинг номи, миқдори ҳамда 
алоҳида белгилари, имкони бўлганда эса предметларнинг қиймати 
кўрсатилган ҳолда санаб ўтилиши ва тавсифланиши лозим. 
Ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома 
икки нусхада тузилади, улардан бири ҳужжатлар ва предметлар 
кимдан олиб қўйилган бўлса, ўша шахсга топширилиб, тилхат 
олинади. Баённомани қабул қилишдан бош тортилган тақдирда, 
давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда 
баённомага тегишли ёзув киритади. Бундай ҳолда баённоманинг бир 
нусхаси ҳужжатлари ва предметлари олиб қўйилган шахсга почта 
орқали буюртма хат билан юборилади ҳамда у жўнатилган кундан 
эътиборан уч кун ўтганидан сўнг топширилган ҳисобланади. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish