Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Тадбиркорлик субъекти
томонидан давлат солиқ хизмати 
органининг қарорини бажариш 
Тадбиркорлик субъекти давлат солиқ хизмати органи қарорининг 
кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда 
кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиши ҳамда 
ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини 
тўлаши шарт.
Юқорида кўрсатилган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар 
бартараф этилган ҳамда ҳисобланган солиқлар, мажбурий тўловлар 
ва пеня суммаси тўланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи 
қарорининг тадбиркорлик субъектига нисбатан қўлланиладиган 
жарима қисми бекор қилинган ҳисобланади. Мазкур норма 
товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган 
тушумни яшириш (камайтириш) ва кирим қилинмаган товарларни 
сақлаш, фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг 
қўлланилиш тартибини бузиш, шунингдек лицензиясиз фаолият 
билан шуғулланиш ҳолларига татбиқ этилмайди. 
Аммо белгиланган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик 
бартараф этилмаган ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий 
тўловлар ва пеня суммаси тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати 
органи солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни мажбурий 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
326 
равишда ундириш чораларини кўради, шунингдек тадбиркорлик 
субъектига нисбатан жарима қўллаш тўғрисида даъво аризаси билан 
судга мурожаат қилади. 
Агар давлат солиқ хизмати органининг қарори бюджетга ҳамда 
давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий 
тўловларнинг 
тушмаслигига 
олиб 
келмаган 
солиққа 
оид 
ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун тадбиркорлик субъектига 
нисбатан жарима қўлланилишини назарда тутса, тадбиркорлик 
субъекти қарор нусхасини олган кундан эътиборан беш иш кунидан 
кечиктирмасдан 
давлат 
солиқ 
хизмати 
органига 
мазкур 
ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва ихтиёрий равишда 
жарима тўлаши тўғрисида ёки уни рад этиши тўғрисида ёзма 
билдириш тақдим этиши (юбориши) шарт. 
Тадбиркорлик субъекти солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир 
этганликдаги айбини тан олган тақдирда, белгиланган муддатда 
давлат солиқ хизмати органига жаримани (аниқ муддатни кўрсатган 
ҳолда) ихтиёрий равишда тўлаш учун зарур бўлган муддат бериш 
тўғрисида мурожаат қилади. Жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул 
қилган давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар 
ўринбосари аризани олган кундан эътиборан икки иш кунидан 
кечиктирмасдан тадбиркорлик субъекти томонидан сўралган 
муддатни бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Муддат жаримани 
ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат бериш тўғрисидаги қарор 
қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан, Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ кодекси 54-моддасининг учинчи қисмида 
назарда тутилган ҳолларда эса олти ойдан ошмаслиги керак. Мазкур 
қарорнинг нусхаси тадбиркорлик субъектига тилхат олиш орқали ёки 
тадбиркорлик субъекти қарор нусхасини олган санани тасдиқловчи 
бошқа усул орқали топширилади. Агар тадбиркорлик субъектига 
қарорнинг нусхасини бундай усуллар орқали топшириш имкони 
бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва 
жўнатилганидан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади.
Тадбиркорлик 
субъекти 
содир 
этилган 
солиққа 
оид 
ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани ихтиёрий 
равишда тўлаш тўғрисидаги ёки уни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма 
билдиришни тақдим этмаган ёхуд рад этганлиги тўғрисида ёзма 
билдириш тақдим этган тақдирда, шунингдек берилган муддат ичида 
жарима тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
327 
тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги 
даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси қоидаларига риоя 
этмаганлиги давлат солиқ хизмати органининг қарори давлат солиқ 
хизматининг юқори турувчи органи томонидан бекор қилиниши ёки 
мазкур қарорнинг суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши учун 
асос бўлиши мумкин.
Солиқ 
текшируви 
жараёнида 
аниқланган 
маъмурий 
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий 
жазо чорасини қўллаш 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish