Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

1963 йилдаги Кодекснинг 136-моддасига
мувофиқ, давлат 
(давлат корхоналари, ташкилотлари) билан фуқаро ёхуд кооператив 
ва бошқа жамоат ташкилоти билан фуқаро ўртасида умумий 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
155 
улушли мулкнинг вужудга келишига йўл қўйилмасди. 
Агар мерос олиш, реквизиция ёки мусодара қилиш натижасида 
ёки бошқа асосларга кўра, давлат билан фуқаронинг, ёхуд кооператив 
ва бошқа жамоат ташкилоти билан фуқаронинг умумий мулки 
ташкил бўлиб қолса, у ҳолда бундай умумий мулк пайдо бўлган 
кундан бошлаб бир йил ичида қонунда кўзда тутилган усулларни 
қўллаш йўли билан бекор қилиниши лозим эди. Эндиликда мол-
мулкларни умумлаштириш асосида биргаликда тадбиркорлик 
фаолиятини амалга ошириш учун кенг имконият яратилди. 
Тадбиркорлик ажнабий фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг 
мол-мулкларини турли шаклларда жалб этиш асосида ҳам амалга 
оширилади. Мол-мулкдан фойдаланиш, уни тасарруф этиш, унинг 
асосида тадбиркорлик юритиш ҳақидаги Ўзбекистон фуқароларига 
тегишли қоидалар ажнабий фуқароларга ҳам тааллуқлидир.
Ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, зарур сармояга эга бўлган ажнабий 
давлат фуқаролари ўзаро манфаатдорлик асосида қўшма корхоналар 
ёки фақат ўзларига тегишли бўлган корхоналарни имтиёзли равишда 
ташкил этишларига имкон берилади. Бунда уларнинг мол-мулклари 
ва мулкий ҳуқуқлари, манфаатлари қонун билан қўриқланади ва 
дахлсизлиги тўла кафолатланади. Хорижий фуқаролар республика 
ҳудудида тадбиркорлик натижасида орттирган мол-мулкни ўз 
хоҳишлари билан мерос қилиб қолдиришлари, хайр-эҳсон қилишлари 
ёки ўзларига тегишли даромадларни Ўзбекистондан эркин олиб 
кетишлари қонун билан кафолатланади. 
Тадбиркорлик Ўзбекистон юридик шахслари ва ажнабий юридик 
шахслар иштирокида, уларнинг мол-мулки асосида қўшма 
корхоналар, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тузиш йўли билан 
амалга оширилади. 
Чет эл инвестициялари асосида тадбиркорликни амалга 
ошириш шакллари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
а) Ўзбекистон тадбиркорларнинг ажнабий давлат фуқаролари 
ва юридик шахслари билан биргаликда корхоналар, банклар, 
суғурта компаниялари барпо этиш ва бошқа ташкилотларда улуш 
қўшиб қатнашиш;
б) бутунлай ажнабий давлат фуқаролари ва юридик шахсларига 
қарашли бўлган корхоналар, банклар, суғурта компанияларини ва 
бошқа ташкилотларни барпо этиш;
в) мол-мулк, акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар сотиб 
олиш;


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
156 
г) тадбиркорга мустақил равишда тегишли бўлган ёки 
фуқаролар ва юридик шахслар иштирокидаги мулкий ҳуқуқларни, 
шу жумладан, ердан ва табиий ресурслардан фойдаланиш, 
шунингдек ижара асосида фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш 
йўли билан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мумкин.
Тадбиркор фақат ўзига тегишли бўлган мол-мулк асосидагина 
эмас, балки давлат ва жамоат ташкилотларининг мол-мулки ҳамда 
пул маблағларини жалб этиш асосида ҳам ўз фаолиятини амалга 
оширади. Бундай жалб этиш асосан мол-мулкни ижарага олиш ёки 
пул маблағларини қарзга олиш усулларида амалга оширилади. 
Ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва 
бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий 
комплекслар, 
бинолар, 
иншоотлар, 
ускуналар, 
транспорт 
воситалари 
ва 
фойдаланиш 
жараёнида 
ўзининг 
табиий 
хусусиятларини 
йўқотмайдиган 
бошқа 
ашёлар 
(истеъмол 
қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин.
(ЎзР Фуқаролик кодексининг 537-моддаси)
Ижарага олувчилар фуқаролардан, юридик шахслардан, 
жумладан, қўшма корхоналар, халқаро ташкилотлар ва бирлашмалар, 
Ўзбекистон ва чет эл юридик шахсларининг мулклари асосида 
ташкил топган корхона ва ташкилотлардан иборат бўлиши мумкин. 
Шундай экан, мол-мулкни ижарага берувчи ва ижарага олувчини 
тадбиркорлар, деса бўлади. Улар фойда олиш мақсадида барча 
иқтисодий имкониятларни жалб қиладилар, унумли натижаларга 
эришиш учун фаол ташаббус кўрсатиб, ҳаракат қиладилар.
Давлат 
ва 
жамоат 
ташкилотларининг 
мол-мулкидан 
фойдаланиш асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш қарз 
(кредит) бериш шаклида ҳам рўй беради. Тадбиркор ўз фаолиятини 
бошлаш даврида ёки амалга ошириш жараёнида қўшимча пул 
маблағларига муҳтож бўлиб қолиши мумкин. Бундай муҳтожликдан 
қутулиш учун у тегишли банклардан ўз вақтида қайтариб бериш 
шарти билан қарз (кредит) олади. 
Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти 
тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланувчи ҳар бир фуқаро, жамоа (ширкат), ташкилот, яъни 
тадбиркорлар пул маблағларига бўлган эҳтиёжни тегишли 
банклардан 
олинадиган 
қарзлар 
(кредитлар) 
ҳисобига 
қаноатлантиришлари мумкин.


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
157 
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун иқтисодий асос 
мулк ҳисобланади. Тадбиркор ўз фаолиятини мол-мулкка нисбатан 
ҳуқуқ субъекти сифатида амалга ошириши, шунингдек бундай ҳуқуқ 
субъекти 
бўлмасдан, 
бошқалар, 
яъни 
давлат 
ва 
жамоат 
ташкилотларига тегишли бўлган мол-мулк асосида фаолият юритиши 
мумкин. Тадбиркор мулк ҳуқуқи субъекти бўлмаган тақдирда, 
бошқаларнинг мулкига нисбатан хўжалик юритиш ва оператив 
бошқариш ҳуқуқига асосан фаолият юритади. Хўжалик юритиш ва 
оператив бошқариш ҳуқуқининг мазмуни 
Фуқаролик кодексининг 
71,72, 276-178, 181-моддаларида
акс эттирилади. 
Хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқига эга бўлган 
тадбиркор ўз фаолиятини мулкдор томонидан белгиланган доирада 
амалга ошириши лозим. Шундай экан, тадбиркор унга берилган 
ҳуқуқларни амалга оширишда фақат ўзининг эрки ва манфаати эмас, 
балки мулкдорнинг эрки ва манфаатларини ҳам ҳисобга олган ҳолда 
ҳаракат қилади. Мулкка нисбатан хўжалик юритиш ёки оператив 
бошқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркор фойда олиш мақсадида 
турли хўжалик фаолияти билан шуғулланади, бу борада эркин 
ташаббус кўрсатиб ҳаракат қилади, ўз фаолиятининг натижалари ва 
мажбуриятлари бўйича шахсан ўзи жавобгар бўлади. 
Ҳар қандай шаклдаги тадбиркорлик, биринчидан, мулк 
эгасининг ишлаб чиқариш жараёнида шахсан бевосита иштирок 
этиши, иккинчидан, бошқа фуқароларнинг меҳнатини қўллаш, яъни 
ундан фойдаланишга асосланган бўлиши мумкин. Тадбиркорлик 
шахсан мулк эгасининг ўзининг меҳнатда қатнашишига ёки ёлланма 
меҳнат қўллашга, шунингдек, ўзининг ҳамда ёлланма меҳнатнинг 
биргаликда қўшиб амалга оширилишига асосланган бўлиши мумкин. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish