Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари 
Мулк ҳуқуқи тадбиркорлик фаолиятининг асоси сифатида. 
Хусусий мулк асосида тадбиркорлик фаолиятини юритиш. Хўжалик 
юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тадбиркорлик 
фаолиятини 
юритишнинг 
хусусиятлари. 
Тадбиркорлик 
субъектларининг мол-мулки объектлари: асосий воситалар, пул 
маблағлари, қимматли қоғозлар, номоддий неъматлар. 
Ҳиндистоннинг “МанСин” корпорацияси ижро органи раҳбари 
Манжид Сингх корпорациянинг юридик департаменти бошлиғи 
Ранжит Сингхга Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланиш учун қандай мулкий асослар 
мавжудлиги, Ўзбекистонда хусусий мулкни ҳуқуқий таъминлаш 
билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари, хусусий мулкни ҳимоя қилиш 
билан боғлиқ давлат органи ва унинг ушбу соҳасидаги ваколатлари 
каби мавзуларда маълумот тайёрлаб беришни сўради. 
 
Мулк ҳуқуқи тадбиркорлик фаолиятининг асоси сифатида 
Тадбиркорликнинг иқтисодий манбалари хусусий мулк ва 
оммавий (давлат) мулк шаклларидан ташкил топади. 
Фуқаролик кодексининг 167-моддасига биноан Ўзбекистон 
иқтисодиёти негизини хусусий ва оммавий мулк шакллари ташкил 
этади. 
Бозор 
муносабатларини 
ривожлантиришга 
қаратилган 
Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги 
мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи 
устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва 
меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг 
ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза 
этилишини кафолатлайди.Хусусий мулк бошқа мулк шакллари 
каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда 
назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум 
этилиши мумкин.
 
(
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси
)


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
151 
Ўтмишда жамиятнинг иқтисодий негизини асосан социалистик 
мулкнинг икки хил шакли, яъни давлат ва колхоз-кооператив мулки 
ташкил этар эди.
Фуқароларнинг мулки “шахсий” мулк шаклдан иборат дейилса-
да, лекин ушбу мулк давлат корхоналарида, жамоат ташкилотларида 
меҳнат қилиш натижасида олинган даромадлар ҳисобига ташкил 
топиши, истеъмол характерига эга бўлиши ва фуқаронинг шахсий 
моддий ва маданий эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган бўлиши 
лозим эди.
Шахсий мулк асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш 
учун иқтисодий жиҳатдан етарли бўлмаса, ҳуқуқий жиҳатдан мумкин 
эмас эди. 
Асосий ишлаб чиқариш қурол-воситаларининг фақат давлатга 
тегишли бўлиши, улар умумхалқ мулки деб ҳисобланган бўлсада, 
аслида мулкнинг эгаси шахсан ким эканлиги, ким унга жавобгар 
бўлиши ноаниқ бўлиши мулкка нисбатан хўжасизлик, бепарворлик, 
жамиятда умумий дангасалик ва беғамлик кайфиятларининг вужудга 
келишига сабаб бўлди. Бу ҳолат эса фуқароларда меҳнатга нисбатан 
қизиқиш, тадбиркорлик фаолияти учун керак бўлган ташаббускорлик 
ҳиссиётларини тарбиялашга имкон бермади. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish