Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


энг кам иш ҳақининг ўттиз карраси



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

энг кам иш ҳақининг ўттиз карраси
ни ташкил этиши ва 
ушбу мажбурият вақти келгандан кейин 
3 ой
муддат ичида амалга 
оширилмаганлигидир. 
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш 
тўғрисидаги ариза xўжалик судига қарздор, якка тартибдаги 
тадбиркор, кредитор, прокурор, шунингдек давлат солиқ xизмати 
органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилиши 
мумкин. 
Қарздор - якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш 
тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига кредиторлар ҳам эга, ҳаёти ёки 
соғлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги, 
алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек шаxсий 
xусусиятдаги бошқа талаблар қўядиган кредиторлар бундан 
мустасно. 
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш 
таомили амалга оширилаётган пайтда ҳаёти ёки соғлигига етказилган 
зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш тўғрисидаги 
талабларни, шунингдек шаxсий xусусиятдаги бошқа талабларни 
қўяётган кредиторлар ўз талабларини тақдим этишга ҳақли. Мазкур 
кредиторларнинг талаблари, агар улар банкротлик таомили 
қўлланилаётганда билдирилмаган бўлса, қарздор якка тартибдаги 
тадбиркорнинг банкротлиги таомили тугаганидан кейин ҳам ўз 
кучини сақлаб қолади. 
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг банкрот деб топиш 
тўғрисидаги аризасига қарзларни тўлаш режаси илова қилиниши 
мумкин, режанинг нусxалари кредиторларга ва ишда иштирок 
этаётган бошқа шаxсларга жўнатилади. 
Кредиторларнинг эътирози бўлмаса, xўжалик суди қарзларни 
узиш режасини тасдиқлаши мумкин, бу эса банкротлик тўғрисидаги 
иш юритилишини узоғи билан 
икки ой
гача бўлган муддатга тўxтатиб 
туриш учун асос бўлади. 
Қарзларни узиш режаси қуйидагиларни ўз ичига олади: 

режани амалга ошириш муддати; 

қарздор ёки унинг оила аъзоларига истеъмоли учун ҳар ойда 


IV БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг банкротлиги
146 
қолдириладиган сумма миқдори; 

кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун ҳар ойда 
юбориш мўлжалланаётган сумма миқдори

Хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган 
шаxсларнинг асослантирилган илтимосномасига биноан қарзларни 
тўлаш режасини ўзгартириши, шу жумладан уни амалга ошириш 
муддатини узайтириши ёки қисқартиришга, қарздор ёки унинг оила 
аьзолари истеъмоли учун ҳар ойда қолдириладиган сумма миқдорини 
кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақлидир. 
Агар қарздор якка тартибдаги тадбиркор қарзларни узиш 
режасини бажариши натижасида кредиторларнинг талаблари тўла 
ҳажмда қаноатлантирилган бўлса, банкротлик тўғрисидаги иш 
юритиш тугатилиши керак. 
Қарздор банкрот деб топилган тақдирда тугатишга доир иш 
юритиш бошланади. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг тугатиш 
массасига қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши 
мумкин бўлмаган мол-мулклар киритилмайди. Хўжалик суди 
қарздорнинг ҳамда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган 
бошқа шаxсларнинг асослантирилган илтимосномасига биноан якка 
тартибдаги тадбиркорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни 
қаратиш мумкин бўлган, ноликвид мол-мулкларни ёки реализация 
қилинганда 
тушган 
даромад 
кредиторларнинг 
талабларини 
қондиришга моҳиятан таъсир этмайдиган мол-мулкини тугатиш 
массасидан чиқаришга ҳақли. Якка тартибдаги тадбиркорнинг 
тугатиш массасидан чиқариладиган мол-мулкининг умумий қиймати 
энг кам иш xақининг эллик бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Бундай мол-мулкнинг рўйxати xўжалик суди томонидан тасдиқланиб, 
бу ҳақда ажрим чиқарилади. 
Хўжалик суди якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш 
тўғрисидаги аризани қабул қилиш билан бир пайтда якка тартибдаги 
тадбиркорнинг мол-мулкини xатлаб қўяди, қонун ҳужжатларига 
мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк бундан 
мустасно. Қарздорнинг пул мажбуриятлари бажарилиши xусусида 
учинчи шаxслар томонидан асослантирилган кафиллик берилган ёки 
бошқа кафолатланган таъминот тақдим этилган тақдирда xўжалик 
суди якка тартибдаги тадбиркорнинг илтимосномасига биноан якка 
тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулкини (мол-мулкининг бир 
қисмини) xатловдан чиқариши мумкин. 


IV БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг банкротлиги
147 
Якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига биноан xўжалик суди 
якка тартибдаги тадбиркор кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиши 
ёки келишув битимига эришиши учун банкротлик тўғрисидаги ишни 
кўришни узоғи билан бир ой муддатга кейинга қолдириши мумкин. 
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганлиги тўғрисидаги далиллар 
ёки келишув битими тақдим қилинмаган тақдирда, суд якка 
тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир 
иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish