Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Хўжалик 
жамиятлари 
Акциядорли
к жамияти 
Масъулияти 
чекланган 
жамият 
Қўшимча 
масъулиятл
и жамият 
Хўжалик 
ширкатлари 
Тўлиқ 
ширкат 
Коммандит 
ширкат 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
159 
қийматини олиш ва қонун ҳужжатларида, шунингдек ширкат ёки 
жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа 
ҳуқуқларга эга бўлишлари мумкин. 
Хўжалик ширкатлари ва жамиятларига иккита асосий 
малакалаш белгиларини ажратиш мумкин. 
Биринчидан,
улар 
тижорат 
ташкилотлари, 
яъни 
ўз 
фаолиятининг асосий мақсади сифатида иштирокчилар ўртасида 
тақсимланиши мумкин бўлган фойдани олишни кўзловчи шахслар 
бўлади. 
Иккинчидан,
улар иштирокчиларининг улушларига ёки 
таъсисчиларнинг акцияларига бўлинган устав фондига ёки устав 
капиталига эга бўлади.
Умуман олганда, ширкат ва жамият иштирокчилари хўжалик 
соҳасида ўз олдиларига қўйган ягона мақсадга эришиш учун мол-
мулкларини қўшиб, биргаликда ҳаракат қиладилар. Лекин улар бир-
бирларидан қисман фарқ ҳам қиладилар. Масалан, шериклик фақат 
натижага эришиш учун эмас, балки иштирокчиларнинг бир-бирларига 
яқин шахсий муносабатларига асосланади. Бунда иштирокчиларнинг ким 
эканлигига аҳамият берилади. Жамиятда эса унинг иштирокчилари 
кимлардан иборат бўлиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас, у биринчи 
навбатда мақсадга эришиш нуқтаи назаридан ташкил этилади. 
Хўжалик 
ширкатлари 
ва 
жамиятларнинг 
муассислари 
(иштирокчилари) фуқаролардан ва юридик шахслардан иборат 
бўлиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти сифатида хўжалик ширкатлари 
ва жамиятлари ташкил этилаётганда шакллантирилган устав фонди, 
капитали ёки унинг балансидаги ўзига тегишли бўлган мол-мулкларига 
нисбатан хусусий мулк ҳуқуқига эга.
Хўжалик ширкатининг ёки жамиятининг мулкига қўшиладиган 
ҳисса ҳар хил мулкдан, жумладан мулкий ҳуқуқдан ва шунинг билан 
бирга пул билан баҳоланиши мумкин бўлган бошқа ҳуқуқлардан иборат 
бўлиши мумкин. Ҳиссанинг асосий белгиси унинг пул билан 
баҳоланиши мумкинлигидадир. Масалан, муаллифнинг мулкий ҳуқуқи, 
ихтирога бўлган ҳуқуқ, ноу-хау, саноат намуналари, товар белгиси ва 
шунга ўхшашлар ҳам ширкат ёки жамият мулкига қўшилган ҳисса 
бўлиши мумкин. Кредиторнинг шахси билан боғлиқ бўлмаган, 
мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқи ҳам ҳисса сифатида тан 
олиниши 
мумкин. 
Муассислар 
(иштирокчилар) 
томонидан 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
160 
қўшиладиган ҳиссани пул билан баҳолашда вужудга келган низони 
экспертлар хулосасига кўра суд томонидан белгиланган тартибда ҳал 
қилинади. 
Хўжалик ширкатининг ёки жамиятининг ҳар бир иштирокчиси 
унинг фаолиятини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқига эга. Ширкат ва 
жамиятнинг қайси турдан иборат бўлишига қараб, унинг иштирокчилари 
ширкат ёки жамият фаолиятини бошқаришга оид қарорларни қабул 
қилишда ёки бошқарув ва текширув органларини тузишда 
қатнашишлари мумкин. Коммандит ширкатнинг иштирокчиси унинг 
фаолиятини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас 
(ФКнинг 61-
моддаси).
Хўжалик 
ширкати 
ва 
жамияти 
иштирокчиларининг 
мажбуриятлари таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, 
миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишдан, махфий 
ахборотни ошкор қилмасликдан, ширкат ва жамиятнинг таъсис 
ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлардан иборат 
бўлиши мумкин. Ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятлар барча шаклдаги жамият ва 
ширкат қатнашчиларига тааллуқлидир. Шунинг билан бирга ҳар бир 
шаклдаги ширкат ва жамият иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
ўзларига хос хусусиятлари билан ифодаланади. Масалан, “тўлиқ ширкат” 
иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадилар. Улар ўз ширкат 
мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб 
берадилар. Шахс фақат битта тўлиқ ширкатнинг иштирокчиси бўлиши 
мумкин 
(ФКнинг 60-моддаси).
Коммандит ширкати -
 
ширкатнинг 
қарзлари бўйича ўзининг ширкат фондига қўшган ҳиссаси миқёсида 
жавоб берадиган иштирокчилардан (коммандитлардан) иборат 
(ФКнинг 61-модда).
Коммандит ширкати ибораси француз 
ҳуқуқидан олинган бўлиб, савдо соҳасидаги ширкатлардан бири 
ҳисобланади. Коммандит ширкати “ишончга асосланган ширкат”

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish