Тошкент Давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиал Коррупцияга қарши курашиш модули



Download 165,5 Kb.
bet2/12
Sana01.06.2022
Hajmi165,5 Kb.
#625272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-Мавзу

1-савол: Коррупция тушунчаси.
Жамиятнинг бугунги ривожланиш жараёни инсониятнинг янги тараққиётга тобора эришаётганини кўрсатмоқда. Инсоният бу жараёнда кўплаб ютуқларни қўлга киритиш билан бирга, ўзида айрим ижтимоий салбий иллатларни ҳам ташиб юрибди. Инсоният ривожланиши билан ўша иллатлар ҳам ривожланиб, ўзининг янги қирраларини намойиш қилмоқда. Шундай ижтимоий салбий иллатлар сирасига коррупцияни ҳам киритамиз. Коррупция билан боғлиқ жиноятлар хавфлилик даражасига кўра фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни эмас, балки давлат раҳбарларини ҳам ташвишга солмоқда. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов коррупциянинг моҳиятини қуйидагича изоҳлаган: «Коррупция мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади. Бундан ташқари, янги иқтисодий муносабатларга эндигина асос солинаётган ва сифат жиҳатидан бошқа сиёсий тизим шакллантирилаётган ўтиш даврида корруп¬ция ўз хатти-ҳаракати билан бу жараённинг йўлини тўсиб қўйиш имконига эга».
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари, биринчи навбатда: ҳуқуқий тартиботни сақлашлари; иккинчидан: қонунни бузганларга нисбатан чора кўришлари лозим. Агар жиноятчиликка қарши кураш асосий вазифаси бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари қонунни бузиб турсалар, жиноятчи шахслар билан ноқонуний алоқада бўлсалар, бошқалардан қонунларни бузмасликни талаб қилишга бундай ходимларнинг ҳақлари йўқ.
Коррупциянинг халқаро хусусиятга эгалиги бутун дунёда эътироф этилган. Бу коррупциянинг универсаллигида ҳам, унинг халқаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар самарадорлигини кескин пасайтирувчи трансмиллий турлари пайдо бўлганида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Коррупция ҳодисасини исталган давлатда кўриш мумкин. Ушбу иллатга қарши курашиш масалалари борган сари муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Чунки коррупция ижтимоий хавфли ҳодиса сифатида бевосита давлат институтлари ва ижтимоий ҳаёт барқарорлигига таҳдид солади.
2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида – “...давлат хизмати институтини ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши таъсирчан кураш механизмларини жорий этиш керак. Бугун ҳаётнинг ўзи биздан профессионал, тезкор ва самарали давлат хизмати тизимини шакллантириш, янгича фикрлайдиган, ташаббускор, эл-юртга садоқатли кадрларга кенг йўл очиш бўйича самарали тизим ишлаб чиқишни талаб этмоқда. Юқорида зикр этилган вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини оғишмай амалга оширишимиз даркор. Маълумки, мамлакатимизда коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида ушбу йўналишда алоҳида қонун қабул қилинди. Шу асосда аниқ мақсадларга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган давлат дастури изчиллик билан амалга оширилмоқда. Ана шундай ишларимиз натижасида шу йилнинг 9 ойида коррупция билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилга нисбатан 33 фоизга камайди. Биз бундай натижаларни коррупцияга қарши кураш борасидаги узоқ ва давомли фаолиятимизнинг дастлабки самараси, деб қабул қилишимиз, бу йўлда янада қатъий иш олиб боришимиз шарт” деб биз ички ишлар органлари ходимларининг олдига маъсулиятли вазифаларни белгилаб бердилар.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 июлдаги «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Қонуни коррупцион ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш соҳасида янги бир босқичга кўтарилиш учун асос бўлди.
Дарҳақиқат, ҳозирги кунда коррупцион алоқаларга эга бўлган уюшган жиноий тузилмалар, айниқса унинг халқаро алоқаларга эга бўлган ҳамда халқаро миқёсда фаолият кўрсатаётган тузилмалари Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигига тажовуз қилувчи энг хавфли ва жамият ижтимоий ҳаётининг барча соҳалари билан узвий бўлган ниҳоятда хавфли ва мураккаб ҳодисалардир .
Шуни ҳам унутмаслик керакки, тамагирлик, тўрачилик, порахўрлик, кибр-ҳаво, коррупция ниҳоятда юқумли ва хавфли касалликдир. Ўз вақтида унинг олди олинмаса, бу мараз бутун жамият танасига ёйилиши ва уни ҳалок қилиши мумкин. Бу иллат, аввало, шу касалга мубтало бўлган одамнинг ўзини еб ишдан чиқаради. Унинг иймонини, охиратини хонавайрон қилади. Сўнгра, бошқа инсонларни, аста-секин бутун жамиятни емиришга ўтади .
Келтириб ўтилганидек, коррупцион ҳуқуқбузарликларнинг мавжуд ижтимоий хавфи унга қарши курашни янада долзарблаштиради.
Халқаро Валюта Фонди ижрочи директори Кристиан Лагарт ўзининг «Коррупция ҳақида очиқ гап» эссесида маьлумот беришича, Халқаро Валюта Фонди 2015 йил якунлари бўйича коррупциянинг умумий ҳажмини 1,5-2 трлн АҚШ долларига баҳолаган ва дунёда яратилаётган ЯИМнинг 2 фоизини пора ташкил қилар экан. К.Лагартнинг фикрича, коррупцияга қарши курашиш учун давлат хизматини профессионал ва етарлича мустақил кадрлар билан жамлаш керак бўлади. Ўтказилган глобал сўровлар натижасида коррупция жамоатчилик томонидан камбағаллик ва ишсизликдан кўра кўпроқ муҳокама қилинадиган мавзу эканлиги маълум бўлган.

Download 165,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish