Тошкент Давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиал Коррупцияга қарши курашиш модули



Download 165,5 Kb.
bet1/12
Sana01.06.2022
Hajmi165,5 Kb.
#625272
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-Мавзу



Тошкент Давлат юридик университети
Ихтисослаштирилган филиал

Коррупцияга қарши курашиш модули

« Коррупция тушунчаси ва коррупцияга қарши курашиш тизимининг ривожланиши» номли 1-мавзуси бўйича

Ф О Н Д М А Ъ Р У З А

Тошкент – 2022


«Коррупция тушунчаси ва коррупцияга қарши курашиш тизимининг ривожланиши»
Маъруза машғулотининг мақсади:
Методик мақсади: Замонавий ўқув техника воситалари ёрдамида тингловчилар ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш модулининг тизими, мақсади, вазифалари ва функциялари, коррупцияга қарши курашишга доир таълимотларнинг вужудга келиш ва ривожланиш тарихи, ички ишлар органларида коррупциянинг олдини олиш ва ходимларда коррупцияга қарши хулқ-атворни шакллантиришга бўлган эҳтиёж, ички ишлар органларида коррупциянинг олдини олиш муаммолари ҳамда ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланган ҳолда ушбу жараёнларда амалий кўникмаларни пухта эгаллашларига эришиш.
Тарбиявий мақсади: Тингловчиларни қонунга риоя қилиш руҳида тарбиялаш, келгуси амалий фаолиятларида ички ишлар органларида коррупциянинг олдини олиш ва ходимларда коррупцияга қарши хулқ-атворни шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини қўллаш учун замин яратиш.
Мавзу батафсил кўриб чиқилиши учун машғулотида қуйидаги саволлар атрофлича муҳокама қилиниши мақсадга мувофиқ.


Маъруза машғулотини ўтказиш режаси:
1-савол: Коррупция тушунчаси.
2-савол: Коррупцияга қарши курашиш тизимининг ривожланиши.
Кириш:
Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак.

Барчамизга маълумки, коррупция жамиятни ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамият ва давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни чуқурлаштиришга сабаб бўладиган омил сифатида баҳоланади.


Ҳар бир давлат коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционерга эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларни бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларида намоён бўлади.
Ҳозирги глаболлашув даврида коррупция муаммоси жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида мавжудлигини кўриш мумкин. Аммо бу - барча давлатларда ҳам коррупция бир ҳил деган маънони англатмайди.
Коррупциянинг вужудга келиш сабаблари турли мамлакатларда турли хил бўлиб, тарихий ривожланиш босқичи ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг мавжудлиги ҳамда тараққиёт даражаси билан белгиланади.
Давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф – коррупция хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги ишлар Республикамизда ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Ушбу масалада, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномасида “... афсуски, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди. Тадбиркорлар ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, лицензия, божхона, банк, давлат харидлари каби соҳаларда коррупцияга дуч келаётгани, Президент номига келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар ҳам, матбуот ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар ҳам яққол кўрсатиб турибди. Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак” деб таъкидладилар.
Ҳақиқатдан ҳам, коррупцияга қарши курашиш ва унга барҳам бериш юзасидан давлат органлари томонидан турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва қабул қилинган.
Шу билан бирга, иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини тақозо қилмоқда.
Коррупция ва жиноий фаолият билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳлар ўзларининг жамият, давлат ва фуқароларга катта моддий зарар ва иқтисодиётга путур етказиши, фуқароларда давлатга ишончсизлик руҳини уйғотиши билан хавфли саналади.
Жиноят ҳуқуқида коррупция ва манфаатлар тўқнашуви иборалари давлат идораларида ишлайдиган мансабдор шахсларнинг ёки давлат хизматчиларининг уюшган гуруҳ, шунингдек, бошқа жиноятчи шахслар билан ўзаро тил бириктириб жиноят содир этиши ёки уларни жиноят содир этиш учун шароит яратиб беришини англатади.
Шу сабабли коррупция, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ жиноятларни ўрганиш учун бир қатор мансабдорлик жиноятларини ҳамда мансабдор шахсларнинг хизмат соҳаларини таҳлил қилиш лозим.
Жиноятлар орасида коррупция ва унинг кўриниши сифатида манфаатлар тўқнашуви ўта хавфли ҳисобланиб, инсоннинг ҳаётига, соғлиғига, мулкка, давлат барқарорлигига, шуниндек, бир қанча муҳим объектларга зарар етказиши билан жамиятимизга катта хавф туғдиради.



Download 165,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish