ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГ ВА РАҲБАР КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОШ ИЛМИЙ - МЕТОДИК МАРКАЗИ
|
“Тасдиқлайман”
Директор ўринбосари
___________ И.Исомов
“______”__________2021 йил
|
|
|
“ТАЪЛИМ БОШҚАРУВИДА ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛ” МОДУЛИНИНГ
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси йўналиши:
“Таълим тизими менежменти” ва “Таълим сифати менежменти”
Тингловчилар контингенти:
Олий таълим муассасалари раҳбар кадрлари
Тошкент – 2021
Модулнинг ишчи дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 декабрдаги 648-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Тузувчи:
|
В.Каримова - техника фанлари номзоди, доцент
|
Тақризчи:
|
М.Якубов - ТАТУ “Ахборот технологиялари” кафедраси профессори, т.ф.д., профессор
|
Ишчи ўқув дастури Бош илмий-методик марказ Илмий методик Кенгашининг қарори билан нашрга тавсия қилинган
(2020 йил “30” декбардаги 5/4-сонли баённома)
Кириш
Битирувчиларни тайёрлаш сифатига бўлган юқори талаблар, мураккаб муаммоларни ҳал қилишга тизимли ёндошиш, уларни ҳал қилиш учун ажратилган вақт ва маблағлар чекланган ҳолда муаммоларнинг чуқурлиги ва кўламининг ошиб бориши - бу барча муҳим омиллар тизимий таҳлилни ўрганиш заруратига олиб келади.
Тизимий таҳлилнинг асосий мазмуни мураккаб тизимларни ва қарорлар қабул қилишни бошқариш муаммосидир. Бошқариш объекти - тизимни ва мақсадни тўғри белгилашни ўрганмасдан муаммони ҳал қилиш мумкин эмас.
Ҳозирги пайтда юқори даражадаги профессионал фаолиятнинг бирортасини ҳам тизимий ёндошувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Тизимий ёндашув барча билим соҳаларида қўлланилади, гарчи унинг турли соҳаларида у турли йўллар билан намоён бўлса ҳам.
Ишчи дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонлари, шунингдек, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарорида белгиланган устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган.
Ушбу ишчи дастур тизим тахлилининг асосий тамойиллари, шунингдек олий ўқув юртларида тизимий ёндашув методологияси кўриб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |