Тошкент Давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиал Коррупцияга қарши курашиш модули



Download 165,5 Kb.
bet3/12
Sana01.06.2022
Hajmi165,5 Kb.
#625272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-Мавзу

Коррупция – ер юзидаги ҳар қандай мамлакат тараққиётига салбий таъсир этадиган иллатлардан биридир. Коррупция ва пораxўрлик давлатни ич-чидан емириши ривожланган давлатлар тажрибасидан яхши маълум. Коррупция муаммолари билан шуғулланувчи «Transparency International» ташкилотининг маълумотларига кўра, айни дамда дунёда кўплаб жиноятларга сабаб бўлаётган нафс балоси, яъни коррупция ва пораxўрлик натижасида йилига бир триллион доллардан ортиқ маблағ ўзлаштирилади.
Ҳозирги кунда коррупцион алоқаларга эга бўлган уюшган жиноий тузилмалар, айниқса унинг халқаро алоқаларга эга бўлган ҳамда халқаро миқёсда фаолият кўрсатаётган тузилмалари Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигига тажовуз қилувчи энг хавфли ва жамият ижтимоий ҳаётининг барча соҳалари билан узвий бўлган ниҳоятда хавфли ва мураккаб ҳодисалардир.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, тамагирлик, тўрачилик, порахўрлик, кибр-ҳаво, коррупция ниҳоятда юқумли ва хавфли касалликдир. Ўз вақтида унинг олди олинмаса, бу ёвуз иллат бутун жамият танасига ёйилиши ва уни ҳалок қилиши мумкин. У, энг аввало, шу касалга мубтало бўлган одамнинг ўзини еб ишдан чиқаради. Унинг иймонини, охиратини хонавайрон қилади. Сўнгра, бошқа инсонларни, аста-секин бутун жамиятни емиришга ўтади.
«Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар» тушунчасини ёритишимиздан олдин биз албатта коррупция ва ҳуқуқбузарлик тушунчаларини ёритиб кейин иккаласини бирикмасидан ташкил топган «Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар» тушунчасини ёритиш мақсадга мувофиқ бўлади.
«Коррупция» атамасининг этимологик жиҳати хусусида тур­ли фикрлар мавжуд. Кенг оммалашган биринчи фикр тарафдор­ларига кўра, этимологик жиҳатдан «коррупция» атамаси лотинча «corruptio» сўзидан келиб чиққан бўлиб «пора эвазига оғдириш» деган маънони англатади.
Кейинги қарашга кўра, «коррупция» атамаси лотинча «corrumpere» сўзидан келиб чиққан бўлиб “бузилиш, айниш, таназзул» деган маънони англатади.
Учинчи фикрга кўра, «коррупция» лотинча «cor ruptum» сўзидан келиб чиққан бўлиб «синган, бузилган» маънони билди­ради ва шахсий ҳаёт ҳамда корпоратив фойда йўлида жамоат манфаатларига путур етказишни англатади.
Баъзи славян тилларида «коррупция» пора маъносида тушу­нилади: масалан, «коррумпирати» кесими серб-хорватлар тилида «пора бериб ўз томонига оғдириш, пора бериш» деб таржима қилинади, «коррупенеску» сифати эса, чехларнинг тилида «соти­лувчи, сотқин» маъносини англатади, рус тилидаги коррупция - бу пора эвазига сотиб олиш, мансабдор шахсларнинг, сиёсий арбобларнинг сотқинлигидир.
Коррупция сўзи адабиётларда турлича талқин қилинади. Унинг ягона тушунчаси йўқ. Ҳатто, халқаро ташкилотларнинг тавсияларида ҳам унга турлича таърифлар берилган.
Халқаро ҳужжатларда биринчи бор «коррупция» тушунчасига БМТ Бош ассамблеясининг Резолюцияси билан 1979 йил 17 декабрда қабул қилинган «Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор кодекси”да тўхталинган бўлиб, унда коррупция деганда «... мансабдор шахснинг ҳар қандай шаклдаги мукофот эвазига ўз мансаб ваколатлари доирасида мазкур мукофотни берувчи шахс манфаатларини кўзлаб, лавозим йўриқномаси қоидаларини бузган ҳолда ёки бузмасдан муайян ҳаракатларни бажариши ёки ҳаракатсизлиги» тушунилади дейилган.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1990 йил Гаванада «коррупция» муаммоларига бағишлаб ўтказилган минтақалараро семинарида қабул қилинган Давлат хизматчилари учун халқаро хулқ-атвор кодексида «коррупция бу мансабдор шахсларнинг шахсий ёки гуруҳ манфаатини кўзлаб мансабини суиистеъмол қилиш, шу­нингдек давлат хизматчилари томонидан ўзлари эгаллаб турган хизмат вазифаларидан ғайриқонуний фойдаланиш кўринишлари­дир», дейилади.
Европа Кенгаши гуруҳининг коррупция муаммолари бўйича 1995 йил 22-24 февралда Страсбургда ўтказилган биринчи сессиясида «коррупция давлат ёки хусусий тизим мансабдор шахсларини уларнинг мансаб ваколатлари доирасида ўзларининг вазифаларини бузиб бажаришлари учун уларни пора эвазига оғдириб олинишидир», деб таъриф берилган.
БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясида коррупцияга энг қисқа, лекин кенг қамровли таъриф қуйидагича берилган: «Коррупция – бу шахсий наф кўриш мақсадида давлат ҳоки­миятини суиистеъмол қилишдир».
Бугунги кунда, криминалист олимлар ўртасидаги баҳсларда, жиноят, фуқаролик, маъмурий, меҳнат, хўжалик ҳуқуқи соҳаси­даги мутахассисларнинг илмий ишларида, оммавий ахборот воситаларида «коррупция» ибораси турли маъноларда қўлланил­моқда, бу эса коррупция ижтимоий-ҳуқуқий ҳодиса бўлиб, жи­ноятчиликнинг ўта салбий кўринишидир, деб хулоса қилиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннида «коррупция»га — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш, деб таъриф берилган.
Ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида тобора кўп қўлла­ни­лаётган атамалардан бири – бу коррупциядир. Коррупция, албатта, бугун пайдо бўлган иллат эмас. Қадимги юнон файласуфи Аристотель бу ҳақда шундай деган: «Ҳар қандай давлат тизимида қонунлар ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай ташкил қилиш керакки, унда мансабдор шахсларнинг ноқонуний йўл билан бойишига йўл қўй­мас­лик лозим». Француз мутафаккири Шарль Луи Монтескье эса, «...ҳар қандай ҳокимият ваколатига эга бўлган шахс, уни суиистеъмол қилишга мойил бўлади ва у маълум бир мақсадга эришмагунча шу йўна­лишда юради» деган фикрни билдирган.
Коррупциянинг келиб чиқиши тарихи ва ривожланиши масала­ларини ўрганган Николо Макиавелли уни йўталга қиёслаб шундай деган эди: «Коррупцияни ҳам йўталга ўхшаб олдин аниқлаш қийин, аммо даволаш осон, лекин бу касални ўтказиб юборсангиз, уни аниқлаш осон, аммо даволаш қийин».
Америкалик тадқиқотчи олимлар коррупцияни «сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий ҳавфли кўриниш» деб таъриф беришади. Уларнинг фикрича, коррупция давлат ҳокимияти вакиллари томонидан ўзининг хизмат мавқеини қасддан мулкий ва номулкий манфаат ва фойда олишнинг ҳар қандай шаклида, шунингдек ушбу ҳокимият вакилларининг тўлиқ сотиб олинишида намоён бўлади.
Коррупцияга қарши кураш Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган маъмурий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг муҳим аҳамиятга эга йўналишларидан бири ҳисобланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг деярли барча маъруза ва чиқишларида коррупцияга қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, унинг ислоҳотлар йўлидаги тўсиқ ва давлатимизнинг хавфсизлигига жиддий таҳдид экан­лиги уқтирилади.
Коррупцияга нисбатан юқорида келтирилган таърифларнинг умумийлигини коррупция – ўз эҳтиёж ва манфаатларини бошқалар ҳисобига қондириш учун ҳуқуқий ва ахлоқий нормаларнинг бузиш ҳолатларида акс этади.
Бошқача қилиб айтганда, коррупция – бу пора сифатида пул, турли мол-мулк, хизмат кўрсатиш турлари, умуман олганда шахсий манфаат учун турли кўринишдаги нарсаларни олиш тушунилади. Коррупция мамлакат иқтисодиётига таҳдид соладиган ижтимоий ҳодисадир. Бу порахўрликда намоён бўлади. Бироқ, «коррупция» «порахўрлик»дан кенгроқ тушунча бўлиб, порахўрлик унинг негизини ташкил этади.
Юқоридагилардан келиб чиқадиган бўлсак: Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик деганда, давлат органи ваколатини бажарувчи ёки унга тенглаштирилган шахс ўз хизмат лавозимидан ёки давлат органи мақомидан фойдаланиб моддий манфаат ва устунлик олиш учун содир этган ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракат тушунилади. Масалан, берилган давлат ва муниципиал мулк ҳуқуқини хизмат манфаатидан ташқари, хусусан давлат функциясини бажариш учун берилган хона, транспорт, алоқа воситаси, электрон ҳисоблаш техникаси, шунингдек хизмат маълумотларидан фойдаланиш учун бериш билан боғлиқ ҳолда учинчи шахслардан ноқонуний мулкий бойлик ва имтиёзлар олиш агарда бундай фойдаланиш амалдаги қонунларда кўрсатилмаган бўлса; давлат органи учун ўрнатилган қарор қабул қилиш, фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини бузиш (агар бу бузишлар қарор қабул қилишда бундай шахсларга афзалликлар олиб келса); ўз хизмат мақоми ёки тегишли давлат органи мақомидан учинчи шахслар манфаатлари йўлида фойдаланиш ва ҳ.к.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасида «коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик»га — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш, деб таъриф берилганлигини кўришимиз мумкин.

Download 165,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish