Назорат учун саволлар:
1. Селекция ютуқларининг ихтиролардан фарқи нимада?
2. Селекция ютуқларининг ҳуқуқий муҳофазага лаёқатлилик шартлари?
3. Фуқаро Хамидов тадқиқот ишлари натижасида ғалланинг эрта пишар ва сувсизликка чидамли навини яратди. Ўзи яратган янги навга нисбатан гувоҳнома олиш мақсадида Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилди. Бироқ, Агентлик янги нав сифатида сўралаётган объектга ўхшаш объектга нисбатан фуқаро Салимовга гувоҳнома берилганлигини маълум қилди.
Мазкур ҳолатни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида таҳлил қилинг.
64-БОБ. ОШКОР ЭТИЛМАГАН АХБОРОТНИ НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
1 §. Ошкор этилмаган ахборотни муҳофаза қилиш шартлари
Ошкор этилмаган ахборот деганда учинчи шахслар учун маълум бўлмаган, махфий, сир бўлиб ҳисобланувчи маълумотлар тушилади.
Техникавий ахборот деганда машина, механизмлар, қурилмалар, ускуналар, технологик жараёнларни яратиш, тайёрлаш, улардан фойдаланиш, қўллашга оид бўлган маълумотлар ҳисобладади.
Ташкилий ахборот деганда юридик шахснинг ташкилий стуктураси, хўжалик субъектларининг ўзаро муносабатлари ташкилий механизмига, меҳнат (иш) жараёнларини ташкил этиш, уларга таъсир қилиш, бошқаришга оид маълумотлар тушунилади.
Тижорат ахбороти ёки корхонанинг (хўжалик юритувчи субъктнинг) тижорат сири деганда корхонанинг (субъектнинг) ишлаб чиқариши, технология ахбороти, бошқаруви, режалаштириши, молия ва бошқа фаолият билан боғлиқ бўлган ҳамда эълон қилиш ( топшириш, очилиб қолиши) унинг манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган, давлат сири бўлиб ҳисобланмайдиган маълумотлар тушунилади.
Тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар таркиби, ҳажми, уларни ҳимоя қилиш тартиби корхона раҳбари томонидан белгиланади.
Ноу-хау деганда фуқаро ёки юридик шахсга фактик монополия асосида тегишли бўлган, фойдали техникавий, ташкилий ёки бошқа маълумотлар тушилади.
Ошкор этилмаган ахборотларга қунуний эгалик қўйидаги асосларда вужудга келади:
- бундай ахборотларни ўзи яратган, ишлаб чиққан бўлса;
- бундай ахборотлар эгалик қилувчининг топшириғи, буюртмаси асосида яратилган, ишлаб чиқилган бўлса;
- бундай ахборотлар ҳуҳуқий ворислик тартибда ўтган бўлса;
- бундай ахборотлар бошқа шахсларни инсофли асосларда олинган бўлса ( сотиб олиш, лицензия олиш, текин фойдаланишга бериш ва ҳоказо).
Ҳар қандай маълумот ошкор этилмаган ахборот сифатида тан олиниши учун;
а) бу ахборот учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ҳақиқий ёки нисбий тижорат қийматига эга бўлиши ( яъни ахборот эгаси ушбу ахборотга эгалиги сабабли ўзи ёки ишлаб чиқарган маҳсулоти, кўрсатадиган иши, бажарадиган иши бошқа рақобатдаги субъектлар ёки уларнинг маҳсулотлари, хизматлари, ишларига нисбатан афзаликка, имтиёзга эга бўлиши) шарт;
б) бошқа учинчи шахсларда қонун йўли билан бундай ахборотлардан эркин баҳраманд бўлиш, танишиб чиқиш, билиб олиш мумкин бўлмаслиги лозим;
в) ахборот эгаси унинг махфийлигини, сирлилигини сақлашга доир чоралар кўрган ( бундай ахборотлардан хабардор шахслар доираси қатъи чекланган, бу шахслар сир сақлаш мажбурияти ҳақида огоҳлантирилган, маълумотлардан фойдаланишнинг ёпиқ тизими ишлаб чиқилган ва ҳоказо) бўлиши шарт.
Юқоридаги учла шарт ФКнинг 98-моддасида мустаҳкамланиб қўйилган бўлиб, ушбу шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган ва уларга риоя қилинган ҳолларда ошкор қилинмаган ахборот эгаси ундан бошқа шахсларнинг ғайриқонуний фойдаланишидан муҳофазаланиш, ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Сир тутиладиган фан-техника. ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, савдога оид ёки бошқа шу каби ахборотни эгасининг розилигисиз ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш мақсадида ҳар қандай усулда тўплаш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 191-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ошкор этилмаган ахборот эгаси бу ахборотга нисбатан мутлақ ҳуқуққа эмас, балки фактик монополия мавқеига эга. Шу сабабли ҳам у фақат бошқаларининг ғайриқонуний фойдаланишидан ҳимояланиш ҳуқуқига эга, айни вақтда, бундай ахборотларни ўзлари мустақил равишда яратган, ишлаб чиққан, инсофли асосларда олган шахсларнинг ундан фойдаланишини тақиқлашга ҳақли эмас.
Ошкор қилинмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш ҳуқуқи ахборот эгасида фактик монополия ҳолати вужудга келиши билан пайдо бўлади ва бунда бу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажариш (уни рўйхатдан ўтказдириш, ререстрга киритиш, патент ёки гувоҳнома олиш, экспертиза қилиш, серфикат олиш ва хказо) талаб этилмайди. Бироқ баъзи ҳолларда Ўзбекистон ҳудудига ноу-хауни лицензия асосида олиб кириш ёки олиб чиқиш ҳақидаги шартномаларни ваколатли давлат идораларида рўйхатдан ўтказдириш шартлиги ҳақида қоида мавжуд. Бироқ бунда давлат идораси зиммасига ноу-хау махфийлигини сақлаш ва таъминлаш мажбурияти юкланади.
ФКнинг 1095-моддасида назарда тутилган қоидалар мазмунига кўра, ошкор этилмаган ахборотни муҳафаза қилиш қоидаси қонунга мувофиқ хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотларга нисбатан татбиқ этилмайди. Ушбу қода ҳужалик юритувчи субъектларнинг хизмат ёки тижорат сири ниқоби остида ҳар хил суиистеъмолликлар, ўзбошимчаликлар ва бошқалар манфаатларига зид ҳаракатлар содир этишнинг олдини олади, унга ҳуқуқий тўсиқлар қўяди.
Хизмат ёки тижорат сири бўлиб ҳисобланмайдиган маълумотларга мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар (банкларда омонатга қўйилган маблағлар ҳақидаги маълумотлардан ташқари) ва мол-мулк ҳусусида тузилиб, давлат рўйхатидан ўтказиладиган келишувлар, битимлар, шартномалар тўғрисидаги маълумотлар, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этиладиган маълумотлар, умуман назорат_ контроль функциясини бажарувчи давлат идораларига даврий равишда тақдим этилиб турадиган (фуқролар ва юридик шахслар томонидан) ҳар қандай маълумотлар, ҳисоботлар киради. Худди шу каби, илгари ошкора-оммавий эълон қилинган маълумотлар, шунингдек, ҳар бир шахс эркин танишиш, билишни талаб қилиш ҳуқуқига ёки имкониятига эга бўлган маълумотлар ҳам хизмат ёки тижорат сирлари бўлиб ҳисобланмаслиги лозим. Хўжалик юритувчи субъект фаолияти ҳақидаги айрим маълумотлар (масалан, теварак-атрофни ифлослантираётганлиги ёки жамиятга зарар келтириши мумкин бўлган бошқа салбий фаолиятларни яширишнинг олдини олиш мақсадида) ошкор қилинмайдиган ахборотлар ҳуқуқий режимига эга бўла олмаслиги қонун ҳужжатларидаалоҳида писанда қилиб қўйилган (масалан, «Корхоналар ҳақида»ги қонуннинг 34-моддаси)
Ошкор қилинмаган ахборотни муҳофаза этиш ҳуқуқи муддат билан чегараланмаган, бироқ ФКнинг 98-моддасида назарда тутилган шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган ва қатъий риоя қилинган пайтга қадар амал қилади. Бу шартларнинг бирортаси мавжуд бўлмаса ёки бузилса, ошкор этилмаган ахборотдан бошқа шахсларнинг фойдаланишидан ҳимояланиш ҳуқуқи ўз-ўзидан бекор бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |