Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Омонат сақловчининг ашёни сақлаш вақтида қилган барча харажатларини қоплашмажбурияти



Download 0,88 Mb.
bet151/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

3. Омонат сақловчининг ашёни сақлаш вақтида қилган барча харажатларини қоплашмажбурияти. Қонунчилик омонат сақловчи томонидан қилинган харажатларни одатдаги ва фавқулодда турларга ажратади. Омонат сақловчининг ашёни нормал шароитда сақлаш жараёнида қилган харажатлари одатий харажатларга киради. Шу сабабли юк топширувчи барча ҳолларда омонат сақловчига қилган барча харажатларни фақатгина қонунчилик ва тарафлар ўртасида тузилган шартномада бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса қоплаши шарт.
Масалан, якка тартибдаги тадбиркор электр энергиясида ишлайдиган махсус музлаткичлар билан жиҳозланган ҳароратни назорат қиладиган омборхонага эга. Барча мижозлар билан тузилган омонат сақлаш шартномаларида омонат сақлаш учун тўланадиган ҳақ тўғрисидаги шартлари киритлган. Бундан ташқари шартномада сақлаш муддати давомида электр энергия ҳақи 10 фоиздан кўпроқ миқдорда ошса, якка тартибдаги тадбиркор омборхонада ажратилган ҳар бир жой учун сақлаш харажатларини элетр энергиясига бўлган харажатларнинг ошганлигини инобатга олиб кўпайтириш ҳуқуқига эга эканлиги киритилган. Якка тартибдаги тадбиркор шартномада харажатларни қоплаш тўғрисидаги тартибни ўрнатмаганида харажатларни қоплаш мақсадида қўшимча суммаларни ҳисоблаши мумкин эмас эди ва бу ҳолатда у одатий сақлаш учун тўловни олиши лозим бўларди.
Омонат сақлаш шартномасини тузиш вақтида тарафлар кўзда тутмаган ва қандайдир бир муҳим ҳолатлар натижасида қилинган харажатлар омонат сақловчининг фавқулодда харажатлари деб аталади. Шунинг учун юк топширувчига фавқулодда харажатларни юклаш учун унинг розилигини олиш лозим. Агар омонат сақловчи юк топширувчидан ушбу харажатлар бўйича розилик сўраганда, у жим турган ва ўзининг қарши эканлиги тўғрисида омонат сақловчи томонидан кўрсатилган муддатда огоҳлантирмаган ёки жавоб бериш учун мақбул бўлган муддатда жавоб бермаганда у фавқулодда харажатларга рози деб ҳисобланади. Бундан ташқари омонат сақловчи фавқулодда харажатларни амалга ошириш тўғрисида сўрашга имкони бўла туриб уни сўрамаган бўлса юк топширувчи фавқулодда харажатларни қоплашни рад этиши мумкин. Бироқ омонат сақловчи фавқулодда харажатларни амалга ошириш заруриятни исботлаб берса, юк топширувчи унга фавқулодда харажатларни агар бу харажатлар омонат сақловчи томонидан амалга оширилмаганда ашёларга етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорида қоплаши шарт.
Мисол учун фуқаро Л.нинг узоқ муддатга қариндошлариникига кетишидан олдин, камёб ва қимматбаҳо ўсимлигини қўшнисига ташлаб кетганлигини эсга оламиз. Бироқ энди гултувакнинг аҳволи бирдан ёмонлашганда қўшниси уни юзага келган вазият тўғрисида хабардор қилганлиги бироқ у қўшни томонидан кўрсатилган муддатда унга рози эканлигини билдирмаганлигини фараз қиламиз. Бундан келиб чиқиб қўшни фуқаро Л. қўшимча янги тувак олиш ва ўсимликни кўчириб ўтқазиш харажатларига рози деб хулосага келди. Кейинчалик фуқаро Л. қўшнисига қўшимча харажатлар қилишга рози эмаслиги тўғрисида ёзганлиги, бироқ у ушбу ўсимликни сақлаб қолиш белгиланган учун муддатда жавоб олмаганлиги аниқланди. Уйга қайтиб келгач у қўшнининг қўшимача харажатларни қоплаш тўғрисидаги талабига ушбу харажатлар сақлаш учун тўланган мукофот пули ичида эканлигини таъкидлаб рад жавобини берган. Бунинг натижасида қўшни тегишли судга мурожаат қилган. Бу даъво ФК 887-моддасига асосан қўшни фуқаро Л.дан агар бу харажатлар қилинмаганида ўсимликка етказилиши мумкин бўлган зарар миқдоридаги фавқулодда харажатларни талаб қилиш ҳуқуқига эгалигидан келиб чиқиб қисман қаноатлантирилади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish