Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Омонат сақловчининг олган мажбуриятини юк топширувчининг розилигисиз фақат ўзи бажариши тўғрисидаги мажбурият



Download 0,88 Mb.
bet147/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

6. Омонат сақловчининг олган мажбуриятини юк топширувчининг розилигисиз фақат ўзи бажариши тўғрисидаги мажбурият. Умумий қоидага кўра омонат сақловчи ашёни сақлаш бўйича ўзининг вазифаларини шахсан бажаради ва ашёни ўзгага сақлаш учун топширишга ҳақли эмас. Бироқ юк топширувчидан розилик олишнинг имкони бўлмаган ҳолларда вазиятдан келиб чиққан ҳолда омонат сақловчи ашёни бошқа шахсга сақлашга топширишга мажбур бўлиши мумкин. Масалан, омонат сақловчи ўзининг тўсатдан бетоб бўлиши ёки бошқа сабаб туфайли мажбуриятини бажара олмаган ҳолларида ашёни бошқа шахсга сақлаш учун топшириши мумкин. Бундай ҳолларда ҳам омонат сақловчи юк топширувчининг манфаатлари йўлида ҳаракат қилиши ва ўзининг вазифалари бошқага ўтказилганлиги тўғрисида тезда хабардор қилиши, омонат сақлаш шартномасининг шартлари ўз кучини сақлаб қолади ва дастлабки омонат сақловчи учинчи шахснинг ҳаракатлари бўйича жавобгар бўлади, юк топширувчидан қабул қилиб олинган ашёни ўзининг мулки сифатида омонат сақловчига топширади.
Мисол тариқасида қуйидаги ҳолатни келтирамиз. Дўкон маъмурияти озиқ-овқат базаси билан сотиш учун олинган озиқ-овқатни сақлаш тўғрисида шартнома тузди. Ер ости сизот сувларининг кўтарилиши натижасида ушбу озиқ-овқатлар сақланаётган иншоотнинг сув билан тўлиш хавфи туғилди. Шунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш мақсадида омонат сақловчи уни учинчи шахсга бердива бу ҳақда дўконни хабардор қилди. ЎзР ФКнинг 884-моддасига асосан база тўғри ҳаракат қилиб, юз берган ҳолатдан чиқиш ва дўкон манфаатида омонат сақлаш шартномаси шартларини бажариш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларини учинчи шахсга сақлаш учун топширди. Агар учинчи шахс омонат сақлаш шартларини бузса, дўкон ва ўзи ўртасидаги омонат сақлаш шартномаси шартлари ўзининг дастлабки ҳолатини сақлаб қолагнлиги учун дастлабки омонат сақловчи (озиқ-овқат базаси) ўзининг мулки сифатида ашёни сақлаш учун топширган учинчи шахснинг хатти-ҳаракатлари учун жавоб беради .
7. Юк топширувчи томонидан топширилган ашёдан унинг розилигисиз фойдаланмаслик ва бошқа шахсларнинг ушбу ашёдан фойдаланишига йўл қўймаслик мажбурияти. Ашёнинг сақланишини таъминлаш билан омонат сақловчининг юк топширувчининг розилигисиз ашёдан фойдаланишдан ўзини тийиб туриш мажбурияти мавжуд. Омонат сақловчи ўзига сақлаш учун топширилган ашёдан юк топширувчининг розилигисиз фойдаланишга, шунингдек учинчи шахсларга ундан фойдаланиш имкониятини беришга ҳақли эмас, сақланаётган ашёдан фойдаланиш унинг тўлиқ сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу мажбуриятнинг мавжудлиги одатда, ашёдан фойдаланиш унинг эскиришига олиб келиши билан боғлиқ ва бу ҳолат омонат сақлаш шартномасининг мақсадларига мос келмайди. Шу сабабли нафақат омонат сақловчининг ўзи юк топширувчининг мулкидан фойдаланмаслиги, балки учинчи шахсларга ҳам бундай имкониятни бермаслиги лозим. Бироқ ашёдан фойдаланишга айрим ҳолларда йўл қўйилади. Биринчидан, юк топширувчи бунга ўз розилигини берган тақдирда ва иккинчидан, ашёни сақланишини таъминлаш учун зарур бўлганда ҳамда учинчидан, омонат сақлаш шартномасига зид бўлмаганда ашёдан фойдаланиш мумкин бўлади. Омонат сақловчининг ушбу мажбурияти сақлашга олинган ашёнинг бут сақланишини таъминлашга қаратилган мажбурияти бўлиб, ашёдан фойдаланиш вақтида омонат сақлаш шартномаси шартларини бузилишига олиб келиши мумкин бўлган даражада ашёнинг емирилиши, бузилиши ёки унинг ўз хусусияти йўқолиши мумкин.
Ушбу ҳолатнинг тушарли бўлиши учун қуйидаги мисолни келтирамиз. Фуқаро Б. узоқ вақт хорижга ишлаш учун кетди. Кетиш олдидан у ўзининг опаси (фуқаро Н.) билан келишиб ўз автомашинасини омонат сақлашга ташлаб кетди. Бир қанча вақт ўтгандан кейин фуқаро Н.нинг қариндоши унга фуқаро Б.нинг автомашинасидан вақтинчалик фойдаланиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилиб, узоқ вақт автомашинадан фойдаланмаслик натижасида учун унинг аккумляторнинг сақланиши бўйича таҳдид борлигини, яъни узоқ вақт фойдаланмаслик натижасида у ишдан чиқишини асос қилиб кўрсатди. Шу билан биргаликда ушбу автомашина акуммлятори ўзининг автомашинасига тўғри келмаслигини унинг автомашинаси маркаси бошқа эканлигини таъкидлади. Фуқаро Н. қариндошининг важларига ишониб ва аккумляторни сақлаб қолиш мақсадида унга автомашинани берди. Хориждан қайтган фуқаро Б. ўзининг автомашинаси фуқаро Н.нинг қариндоши бошқарувидалигини кўриб тезда унга келишувни бузганлиги тўғрисида талаб қўйди. Ушбу ҳолатда фуқаро Б.нинг талаби асослидир, фуқаро Н. автомашина ўзининг жиянига фойдаланишга бермасдан аккумляторини узиб қўйиш ёки уни ўт олдириб туриши мумкин эди, ЎзР ФКнинг 881-моддаси талабларини бузиб фуқаро Б.нинг автомобилидан учинчи шахсларнинг фойдаланиши учун имконият яратиб берди.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish