Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet135/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Тарафларнинг жавобгарлиги. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида тарафларнинг ўз мажбуриятларини бажармаслиги ҳар доим иккинчи тарафга ўзига хос мулкий йўқотиш – зарарнинг вужудга келишига сабаб бўлади.
Бошқарувнинг муассиси мол-мулкни кимга топширишини ўзининг ички иродасидан келиб чиқиб белгилар экан, бунда у ўзига тегишли бўлган мол-мулкни ҳеч қандай ҳақсиз ёки бошқа қўшимча талабларсиз ишончли бошқарувга беради. Бу ҳолатда ишончли бошқарувчидан фақатгина ўзига ишониб топширилган мол-мулкни мулкдор ёки у кўрсатган шахс (фойда олувчи) нинг манфаатларини кўзлаб бошқариш талаб этилади, холос. Ишончли бошқарувчининг бу хизматлари эвазига муайян ҳақ тўланиши (ишончли бошқарув натижасида олинган даромаддан муайян улуш олиш ҳуқуқи) шартномада белгилаб қўйилади. Шу муносабат билан ишончли бошқариш муносабатларини бир томонлама шартномалар жумласига киритиш лозим бўлади. Зеро, ишончли бошқариш муносабатларида фақатгина бир томон – бошқарувчида мажбурият бўлади. Бу эса ўз навбатида мол-мулкни ишончли бошқариш муносабатларида фақат битта томон ишончли бошқарувчининг жавобгар бўлишини ифода этади. Мол-мулкни ишончли бошқаришнинг биринчи тарафи ҳисобланган бошқарувнинг муассисида мажбурият мавжуд бўлмаганлиги ишончли бошқарувга берилган мол-мулк юзасидан олинган мажбуриятлар бўйича ҳам, ишончли бошқарувчи олдида ҳам жавобгар бўлмайди.
Бироқ, ФКнинг 856-моддасида бошқарув муассиси жавобгар бўлиш ҳолати назарда тутилган. Унга кўра, ишончли бошқарувчи шартнома тузилгунга қадар ўзига бошқариш учун топширилаётган мол-мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари борлиги ҳақида хабардор қилиб қўйилиши керак. Ушбу шарт бузилган тақдирда ишончли бошқарувчи шартномани ҳақиқий эмас деб ҳисоблаб, реал зарарни қоплашни ва мутаносиб ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Агар ишончли бошқаришга топширилган мол-мулкка шартнома тузилганидан кейин учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари пайдо бўлса, ишончли бошқарувчи эса бу ҳақда ўн кунлик муддатда хабардор қилинмаган бўлса, у мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини бекор қилиб, ўзига келтирилган ҳақиқий зарарнинг қопланишини ва мутаносиб ҳақ тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу билан бирга, фуқаролик қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқарув муассисининг ишончли бошқарувчи олдидаги жавобгарлигининг бошқа ҳолатлари ҳам кўзда тутилиши мумкин. Масалан, шартномага мувофиқ ишончли бошқарувчига бериладиган мукофот пулларини бошқарув муассасига берилиши кўзда тутилган бўлса, мукофот пулини тўлашни ўтказиб юборганлик учун бошқарув муассисининг неустойка тўлаши ҳам белгиланади.
Ишончли бошқарувчи эса ўзига бошқарувга топширилган мол-мулкни ишончли бошқариш пайтидафойда олувчининг ёки бошқарув муассисининг манфаатлари тўғрисида етарли ғамхўрлик қилмаган ишончли бошқарувчи фойда олувчига мол-мулкни ишончли бошқариш вақтида бой берилган фойдани, бошқарув муассисига эса мол-мулкни йўқотиш ёки унга шикаст етказиш билан келтирилган зарарни, шунингдек бой берилган фойдани тўлайди. Чунки, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномавий-ҳуқуқий муносабатларида ишончли бошқарувчининг манфаати мол-мулни бошқарганлиги учун рағбатланиш эмас, балки мол-мулкни савдо-сотиқ фаолиятида кенг қўллаш ҳисобланади.
Ишончли бошқарувчининг жавобгарлигини белгиловчи биринчи ҳолат сифатида ФКнинг 859-моддасида "ишончли бошқариш пайтидафойда олувчининг ёки бошқарув муассисининг манфаатлари тўғрисида етарли ғамхўрлик қилмаганлиги" назарда тутилган бўлиб, "етарли ғамхўрлик қилмаганлик" иборасини қуйидаги ҳолатлар билан боғлаш мумкин:
- ишончли бошқарувчи ишончли бошқарувчига берилган мол-мулкдан шартномада ёки ишончли бошқаришни вужудга келтирувчи бошқа асосда белгилаб қўйилган миқдордан кам фойда кўрган бўлса;
- мол-мулк ишончли бошқариш топширилишидан олдинги даврларда ундан фойдаланиш натижасида кўпроқ даромад олинган бўлса;
- ишончли бошқарувчининг ҳаракатларида ишончли бошқарув юзасидан нохолис ҳолатлар кузатилган бўлса, у етарли ғамхўрлик қилмаган ҳисобланади.
Шу билан бирга, ишончли бошқарувчи бошқарувнинг муассисига ва фойда олувчига мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси билан белгиланган муддатларда ва тартибда ўз фаолияти тўғрисида тақдим этган ҳисоботидаунинг бошқарув муассиси ва фойда олувчи манфаатларига етарли ғамхўрлик қилмаганлиги ҳам аниқланиши мумкин.
Бошқарувнинг муассисига эса, ишончли бошқарувчи мол-мулкни йўқотиш ёки унга шикаст етказиш билан келтирилган зарарни, шунингдек бой берилган фойдани тўлайди. Бунда мол-мулкни йўқотиш ёки унга шикаст етказилиши мол-мулкнинг ишончли бошқарувга берилиши пайтидаги ҳолати билан унинг нормал эскириши ҳолати ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади. Фикримизча ишончли бошқарувчининг бошқарувнинг муассиси олдидаги жавобгарлигини чекланган жавобгарлик тоифасига киритиш мумкин. Чунки, ФКнинг 859-моддасида бошқарув муассисининг ишончли бошқарувчи мол-мулкни ишончли бошқарган пайтда учинчи шахсларнинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун кетган харажатларини қоплаш хусусида ҳеч қандай қоида белгиланмайди.
Ишончли бошқарувчи жавобгарлигининг асослари унинг тадбиркорлик фаолияти субъекти эканлиги ёки эмаслигидан келиб чиқиб белгиланади. Умумий қоидага кўра, ишончли бошқарувчи тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлса, унинг жавобгарлиги таваккалчиликка асосланади. Ишончли бошқарувчи фуқаро ёки нотижорат ташкилоти бўлса, унинг жавобгарлиги айбга асосланиши эътироф этилади.
Ишончли бошқариш муносабатларидаги яна бир жавобгарлик ҳолати- буучинчи шахслар олдидаги жавобгарликдир. Бунда ишончли бошқарувчи ҳам, бошқарувнинг муассиси ҳам учинчи шахслар олдида жавобгар бўлиши мумкин. Ишончли бошқарувчи ўзига бириктирилган мол-мулкни лозим даражада бошқара олмаган бўлса, мажбуриятлар юзасидан ишончли бошқарувга берилган мол-мулк билан жавоб беради. Агар мажбуриятларни бажариш учун ишончли бошқарувга берилган мол-мулк етарли бўлмаса, мажбуриятнинг қолган қисми ишончли бошқарувчининг мол-мулки ҳисобидан қопланиши лозим. Бу қоида ишончли бошқарувчининг ўзига ишончли бошқаришга берилган мол-мулкни қилинган харажатлар ва олинган мажбуриятларни тўлиқ қоплашга етарли даромад келтирадиган қилиб бошқариши лозимлиги билан асосланади. Агар ишончли бошқарувчи бундай натижага эриша олмаган бўлса, унда ундирув унинг хусусий мулкига қаратилиши ҳам ҳуқуқий, ҳам мантиқий асосга эга ҳисобланади.
ФКнинг 859-моддаси 3-қисмига мувофиқ, ишончли бошқарувчи ўзига берилган ваколатлардан четга чиққан ёки ўзи учун белгилаб қўйилган чеклашларни бузган ҳолда тузган битим бўйича мажбуриятларни ишончли бошқарувчи шахсан ўзи бажаради. Агар битимда қатнашувчи учинчи шахслар ваколатлардан четга чиқилганлигини ёки белгилаб қўйилган чеклашларни билмаган бўлсалар ёки билишлари керак бўлмаган бўлса, вужудга келган мажбуриятлар икки поғанали субсидиар жавобгарлик" тартибида бажарилиши керак. Бу ҳолда бошқарув муассиси ишончли бошқарувчидан у келтирган зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилиши мумкин. Бу ҳолатга нисбатан регресс мажбуриятлар қўлланилади.
Мол-мулкни ишончли бошқариш муносабатларидаги фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни таҳлил этиш натижасида шундай хулосага келиш мумкинки, мазкур муносабатлардаги фуқаролик ҳуқуқи жавобгарлик ишончли бошқариш институтининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб жавобгарликнинг турдош муносабатлардаги жавобгарликдан фарқли жиҳатлари ("икки поғанали субсидиар жавобгарлик") ни белгилаши билан аҳамиятлидир.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish