Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet37/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Масалан, “Андижон Эски шаҳар электр тармоклари” корхонаси (Таъминотчи) ва “Андижон шаҳар Нур” бўлими (Истеъмолчи) ўртасида тузилган “Электр энергия таъминоти” тўғрисидаги шартнома ҳамда қўшимча келишувга асосан Таъминотчи электр энергияси етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабларини бажарилишини назорат қилиш мақсадида даъвогар томонидан 2011 йилнинг 23 ва 25 апрель кунлари жавобгар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган. Текширишда Истеъмолчи томонидан “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 63-банди бузилган ҳолда носоз бўлган 21 та электр ҳисоблагичлардан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ва текшириш юзасидан тегишли далолатнома тузилиб, унда ноқонуний фойдаланилаётган электр энергияси миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланиши, истеъмолчи 3 кун муддат ичида биргаликда ҳисоб-китобни амалга ошириш учун электр таъминоти корхонасига келиши шартлиги, акс ҳолда ноқонуний фойдаланилган электр энергияси ҳажмини ҳисоблаш бир томонлама амалга оширилиб, тўлов учун тақдим қилиниши белгиланган. Ўтказилган текширишда аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда жавобгар томонидан бартараф этилмаган. Шу боис, Андижон вилоят прокуратураси “Андижон Эски шаҳар электр тармоқлари” корхонаси манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Андижон шаҳар Нур” бўлимидан 130 020 116 сўм ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан “Андижон худудий электр тармоқлари” ОАЖ ишга дахлдор даъвогар сифатида алмаштирилган ҳамда Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. Биринчи инстанция судининг ажрими билан текшириш натижаси юзасидан далолатномалардаги “Андижон шаҳар Нур” бўлими ходими З.Нурматов номидан қўйилган имзо юзасидан эътироз билдирилганлиги сабабли, ушбу имзо кимга тегишли эканлигини аниқлаш учун хатшунослик экспертизаси тайинланган. Андижон вилояти ИИБ эксперт-криминалистика бўлимининг хулосасида, далолатномадаги имзо З.Нурматов томонидан имзоланганлиги эҳтимоли борлиги қайд этилган. Фуқаролик кодексининг 468-моддасида энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олиши, абонент эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шаҳобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнининг созлигини таъминлаш мажбуриятини олиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли Қарори билан билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 63-бандида ҳисобга олиш прибори истеъмолчининг айби билан бузилган (пломбаси бузилган, ойнаси синган ва шу кабилар), ҳисобга олиш приборини ишга тушириш схемаси ўзгарган, ҳисобга олиш приборидан ташқари электр қабул қилгичлар уланган ёки электр энергияси бошқача усулда ўғирланган ҳолларда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўйишга ҳақлилиги ва ҳисобга олиш приборлари охирги марта ўзгартирилган ёки уларни улаш схемаси текширилган кундан бошлаб бутун ўтган, аммо даъво муддатидан кўп бўлмаган давр учун электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати ва истеъмолчининг электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ишлаш соатлари бўйича энергия сарфини қайта ҳисоблаб чиқилиши шартлиги, бунда ҳисобга олиш прибори кўрсаткичини ёзиб олиш улаш схемасини текшириш деб ҳисобланмаслиги қайд этилган. Аниқланган қоидабузарлик юзасидан электр энергия сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинганда, унинг қиймати 125 435 028 сўмни (1500419 квт.соат х 83 сўм 60 тийин) ташкил этган. Бундан ташқари, жавобгарнинг 2011 йил 1 июнь ҳолатига истеъмол қилган электр энергиясидан 4 585 088 сўм қарздорлиги мавжуд бўлган. Шу сабабли биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогар фойдасига 130 020 116 сўм ундириш ҳақида хулосага келган.
Жамиятнинг иқтисодий ривожланишида энергетик ресурсларнинг муҳимлиги ва чекланганлиги туфайли энергия билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчилар энергия таъминотининг фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси доирасида энергия таъминотига оид қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиши лозим. Шунинг учун энергия таъминоти жараёни фуқаролик кодекси билан биргаликда соҳага оид бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish