Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet40/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Назорат учун саволллар:
1. Энергия таъминоти шартномасининг ҳуқуқий белгиларини амалий мисоллар билан тушунтиринг.
2. Энергия таъминоти шартномаси шартларини танқидий таҳлил қилинг.
3. Энергия таъминоти шартномасига кўра тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солишни таҳлил этинг.
4. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” ОАЖ (Таъминотчи) ва “Гордорстройремонт” ОАЖ (Истеъмолчи) ўртасида электр энергияси етказиб бериш ва ундан фойдаланиш учун шартнома тузилган ва ўнга кўра Таъминотчи туташтирилган тармоқ орқали Истеъмолчига йил давомида 2 680 000 кВт.с миқдор (ҳажм)да электр энергияси бериб туриш, Истеъмолчи эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага асосан Таъминотчи томонидан электр энергияси етказиб берилган. Бироқ, Истеъмолчи томонидан мажбуриятлар тегишли равишда бажарилмаганлиги сабабли 210 283 698 сўм қарз вужудга келган. Шунингдек, Истеъмолчи томонидан шартномада кўрсатилган миқдорга нисбатан 5 фоиздан ортиқ электр энергияси истеъмол қилинган ва шу боис таъминочи томонидан 847 362 сўм миқдорда жарима ҳисобланган. Истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида тўловни амалга оширилмаганлиги сабабли, Таъминотчи хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Истеъмолчи ҳисобидан 210 283 698 сўм асосий қарз ҳамда 847 362 сўм жаримани ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган электр энергияси етказиб бериш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги шартноманинг 6.4-бандида Истеъмолчи ҳисобот даврида шартномада кўрсатилган миқдорга нисбатан 5 фоиздан кўп электр энергияси истеъмол қилинганда, ҳисоб-китоб даврида шартномада кўрсатилгандан ортиқ истеъмол қилинган жами ҳажм учун белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида Таъминотчи фойдасига жарима тўланиши белгиланган.
Мазкур вазиятда энергия таъминоти шартномасининг шартларини таҳлил этинг. Жавобингизни фуқаролик қонунчилиги нормалари билан асослаб беринг.
5. “Самарқанд электр тармоқлари” ОАЖ билан “Челак пахта тозалаш заводи” ОАЖ ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар электрэнергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол килинган электр энергия ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган.Даъвогар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабларини бажарилишини назорат қилиш мақсадида жавобгар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган. Текширишда жавобгарга қарашли электр ҳисоблагичнинг вектор диаграммаси кўрсаткичлари схемаси нотўғри уланганлиги, ҳисоб бўйича 16 секундда 10 импульс берилиши керак бўлган ҳолда ҳақиқатда 26 секундда 10 импульс берилганлиги аниқланиб, схемалар тўғриланган, яъни А – С; В – А; С – В тартибда жойлари алмаштирилганда вектор диаграммаси ҳисоб бўйича 17 секундда импульс берилганлиги тўғрисида далолатнома тузилган. Даъвогар текширишда аниқланган қоидабузилиш ҳолатлари юзасидан тузилган далолатномага асосан жавобгар томонидан 3 йил муддатда сарф қилинган электр энергия миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиб, Қоидаларнинг 63 ва 76-бандларига асосан 342 866 034 сўм зарарни ихтиёрий равишда тўлаб беришни сўраб, унга талабнома юборган. Жавобгар томонидан ушбу зарар суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилмаганлиги боис, даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 342 866 034 сўм зарарни ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.5-бандига кўра, корхона ҳар ойнинг 25 санасигача истеъмолчи билан биргаликда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиш билан бир вақтда, ҳисоблагичларнинг тартиб рақамларини ҳамда амалда истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳисоботни расмийлаштириши, ҳисобот асосида корхонага тегишли ҳисоб-китобни амалга ошириши ва истеъмолчи ҳисоб-фактурани олиши белгиланган. Биринчи инстанция суди томонидан сайёр суд мажлисида жойига чиқиб кўрилганида, жавобгарга тегишли бўлган 2 дона завод рақами 044558791 бўлган “Меркурий-230” ва завод рақами 0056540 бўлган “Меркурий-230” русумли электр ҳисоблагич приборлари “Челак” нимстанциясида ўрнатилганлиги, ушбу нимстанция “Самарқанд электр тармоқлари” ОАЖ балансида эканлиги, нимстанция сим тўсиқ билан ўраб қўйилганлиги, унинг ҳудудига фақат жамият ходимлари билан биргаликда кириш мумкинлиги аниқланган.
Мазкур вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Жавобингизни фуқаролик қонунчилиги нормалари билан асослаб беринг.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish