Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Асоссиз бойлик орттириш оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятларни вужудга келиш асослари



Download 0,88 Mb.
bet191/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2. Асоссиз бойлик орттириш оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятларни вужудга келиш асослари

Ушбу мажбуриятнинг номланиши гўёки, мажбурият ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмасдан вужудга келадигандек бўлиб кўринади. Аслида эса, албатта бундай эмас. Аслида эса, бу ўринда бойлик орттириш, тежаш натижасида бошқа шахсга тегишли бўлган (мулкий) ҳуқуқлар, пул маблағлари бошқа шахснинг тасарруфига асосга эга бўлмаган ҳолда ўтиб қолади.


Юқорида асоссиз бойлик орттириш оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар юридик фактлар асосида вужудга келиши таъкидланган эди. Бу ўринда юридик фактлар турли кўринишда: ҳодисалар ва ҳаракатлар; ҳуқуқий ҳаракат ва ҳуқуқбузарликлар ва ҳ.к. Истисно ҳолат сифатида фақат шартнома сингари юридик факт кўрилиши мумкин. Зеро, асоссиз бойлик орттириш оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар шартномадан ташқари мажбурият саналади.
Асоссиз бойлик орттириш оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар енгиб бўлмас куч, шу жумладан инсон назорат қила олмайдиган табиий офатлар, вазиятнинг тасодифий кечиши, асоссиз бойлик орттирган шахснинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуққа хилоф ҳаракатлари натижасида вужудга келиши мумкин.
Амалиётда шундай ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинки, асоссиз орттирилган ёки тежалган бойлик дастлаб ҳуқуқий асосланган бўлади ва кейинчалик ушбу асос барҳам топади. Асоссиз бойлик орттириш оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар умумий қоида бўйича ушбу асос бекор бўлганда вужудга келади. Бунинг акси ҳам кузатилиши мумкин: олинган ёки тежалган бойлик дастлаб ҳуқуқий асосга эга бўлмайди, бироқ кейинчалик бундай асос вужудга келади. Бундай ҳолатда эса, ушбу вақтдан бошлаб олинган ёки тежалган бойлик асосли бўлиб қолади.
Асоссиз орттирилган бойликдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг таркиби қуйидаги элементлардан ташкил топади:
а) бир шахс бошқа шахснинг ҳисобидан мол-мулкка эга бўлади;
б) мол-мулк асоссиз равишда қонунда, бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шартномада кўзда тутилмаган йўллар билан қўлга қиритилади ёки тежаб қолинади;
в) одатда, асоссиз равишда бойлик орттириш хатоликлар, янглишишлар натижасида рўй беради.
Асоссиз бойлик орттириш оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятларга мисоллар келтириб ўтамиз.
Масалан, тўлов контракт асосида таълим олувчи университет талабаси Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ғазначилиги (ғазначилик бошқармаси) ҳисобварағига университетнинг шахсий ҳисобварағини кўрсатмаган ҳолда пул маблағларини ўтказади. Натижада ўтказилган пул маблағи молия вазирлиги ғазначилигида (ғазначилик бошқармасида) қолиб кетади. Бунинг оқибатида талаба кредитор сифатида, ғазначилик эса қарздор сифатида кўрилади. Яна бошқа бир вазиятда талабанинг отаси ўғли Бабаджанов Ислом учун пул маблағларини ўтказиш учун банкка топшириқ беради. Банк ушбу топшириқни бажараётганда тўлов мақсадини кўрсатганда бошқа курсда ўқувчи Бобожонов Исломнинг номини кўрсатади. Натижада Бобожонов Исломнинг асоссиз бойлик орттириши рўй беради.
Халқаро телефон тармоғидан фойдаланганлик учун абонентнинг манзили ва рақами кўрсатган ҳолда тўловни амалга ошириш ҳақида хабарнома хатолик натижасида бошқа хонадонга тақдим қилинади. Хабарнома кимга берилганига эътибор қаратмаган ҳолда фуқаро телефон ўчириб қўйилмаслиги учун дарҳол тўловни амалга ошириб юборади. Натижада телефон хизмати ҳақини тўлаган фуқаро ва аслида тўлаши лозим бўлган фуқаро ўртасида асоссиз бойлик орттириш оқибатида мажбурият вужудга келади.
Фуқаро А. фуқаро Б.га бир йил муддатга қарзга пул беради. Қарздор ўз вақтида пулни қайтармайди. Ушбу маблағларни қайтариш ҳақидаги даъвони шартномавий даъво сифатида кўрсатиш мумкин. Бироқ, муддати ўтиб кетганидан сўнг ушбу даъвони шартномадан ташқари мажбурият яъни, асоссиз бойлик орттириш оқибатида келиб чиқадиган мажбурият сифатида баҳолаш мумкин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган мисоллар асоссиз бойлик орттириш оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар турли хил асослар яъни, ҳодисалар, қонуний ва ноқонуний ҳаракатлар ва ҳ.к. натижасида вужудга келиши мумкинлиги кўрсатади. Таъкидлаш лозимки, бир шахснинг бошқа шахс ҳисобидан мол-мулкка эгалик қилиш натижасида мулк ҳажмининг ошишига ва иккинчи тарафнинг мулкини камайишига олиб келади. Қўлга киритилган мулк, унинг миқдорининг кўпайиши, қўлга киритувчининг қўшимча харажатларисиз унинг қийматини ошишига, масалан, бир шахс бошқа шахснинг илтимосига кўра, ишониб топширган қарзини бошқа шахсга топширса; ташкилот унинг номига олинган товарларга қайтадан пул тўласа ва ҳоказо.
Мулкни тежаш деганда, шахс ўз маблағларини сарф қилиши лозимлиги, лекин сарф қилмаганлиги ёки бошқа шахснинг харажатлари қопланмаганлиги, ёки бошқа шахсга мукофот тўланмаслиги тушунилади. Масалан, ширкатнинг тўлов шартномасига кўра, банк адашиб бошқа ширкат ҳисобидан маблағни чиқариб ташласа, битта ширкатнинг маблағи ошиши, бошқасиникининг камайишига олиб келади. Агар шахс, мулкдорнинг розилигисиз унга мукофот тўламасдан мулк­дан фойдаланса, мукофот тўланмаслиги эвазига тежаш келиб чиқади. Асоссиз бойишнинг энг кўп тарқалган тури қўлга киритувчининг ўзига тегишли бўлмаган мулкка эга бўлиши тушунилади. Бу шаклнинг асосий тури – жабрланувчининг қўлга киритувчига мулкий фойданинг берилишидир. Чунки тақдим этиш асосида ётувчи битим ёки бошқа ҳуқуқий асос бўлмаган, ёки эътироф этилмаган. Ривожланган товар муомаласи шароитида муаллифлик, патент ва бошқа ҳуқуқларга дахл қилишлар кузатилмоқда. Бундай хатоликларга йўл қўйилганда ноқонуний фойдаланувчида ихтиролардан фойдаланиш, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, ўзганинг хизмат ва тижорат сири, муаллифлик ва мутлоқ ҳуқуқларга мукофот тўламаслик учун лицензия тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида асоссиз тежаш пайдо бўлиш ҳолатлари ҳам учрайди.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish