Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet188/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

4-§. Маънавий зарарни қоплаш

Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситилиши, жисмоний оғриқ, хўрланиш, ноқулайлик ва ш.к.) азоблар тушунилади (Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги” 7-сонли Қарори).


Жисмоний оғриқ – бу тиббий юридик категория ҳисобланади. Жисмоний уқубатлар, жисмоний оғриқ, азобланиш, қийналиш кўринишларида намоён бўлиб, жабрланувчига қилинган зарар етказиш оқибатларини натижаси ҳисобланади.
Маънавий азоблар эса кишини ички руҳий-психик дунёсига тааллуқли қийноқлар бўлиб ҳисобланади. Юқорида жисмоний оғриқлар тиббий-юридик категория эканлиги таъкидланган эди, хозирги замон фани унинг характер ва даражасини аниқлашни объектив воситаларига эга. Маънавий азоблар эса руҳий-юридик категория бўлиб, инсонни фақат мутахассис бахолай оладиган “хаяжон”, “алам”, “хўрлик”, “уят” каби субъектив ҳиссий ҳолати таркибий қисмларига асосланади.
Маънавий зарар мавжуд деб ҳисоблаш учун унинг таркибий қисмларидан бири – ё жисмоний оғриқ ёки руҳий изтироблар бўлиши кифоя. Агар уларнинг ҳар иккаласи бир вақтда мавжуд бўлса маънавий зарар даражасини юқори эканлигидан далолат ва жавобгарлик даражасини кучайтиришга хизмат қилади. Бироқ уларнинг фақат бирининг мавжудлиги жавобгарликни қўлламасликка асос бўлмайди.
Умумий қоидага кўра маънавий зарар, зарар етказувчининг айби мавжуд бўлсагина у томонидан қопланади. Маънавий зарарни қўллашда айб умумҳуқуқий мезон вазифасини ўтайди, бироқ ҳуқуқбузарлик характерига қараб бошқа ҳуқуқ тармоқлари, яъни жиноят-ҳуқуқий, маъмурий-ҳуқуқий, меҳнат ҳуқуқий, фуқаролик ҳуқуқий услубий мезонларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъий назар қопланади, агар зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаидан етказилган бўлса (ошиқча хавф манбаи тушунчаси ва турлари тўғрисида батафсил қаранг: ФКнинг 999-моддасига шарх). Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаларининг ўзаро таъсири натижасида зарар етказилган бўлса, зарар уларнинг ҳар бирининг айб даражасини ҳисобга олган ҳолда ФКнинг 985-моддаси қоидалари бўйича қопланади. Ошиқча хавф манба эгаларининг ҳар бирини айби мавжуд бўлган тақдирда уларнинг хар бири айб даражасига мутаносиб равишда жабрланувчи (жабрланувчилар) чеккан жисмоний ва руҳий азоб-уқубатлар даражасига қараб қопланади. Агар соғлиғи шакистланган ошиқча хавф манба эгаси ушбу автохалокатда айбдор бўлса, унга маънавий зарар қопланмайди. Автотранспорт воситалари ўзаро тўқнашганда, учинчи шахслар эмас, фақат манба эгалари соғлиғига шикаст етса, бироқ бунда ҳар иккаласининг айби бўлмаса, уларнинг ҳеч бири маънавий зарар қопланишини талаб қилишга ҳақли эмас.
Одатда зарар ошиқча хавф манбалари томонидан учинчи шахсларга етказилади (масалан, автомобиль билан пиёда йўловчини уриб кетиш). Бунда соғлиққа шикаст етказиш оқибатида жисмоний азобларни жабрланувчи бошидан кечириши табиий. Маънавий зарар оширилган хавф манба эгаси (автомобиль мулкдори ёки ижарачиси) томонидан айбидан қатъий назар қопланади.
Зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда хукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниши ёки муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий қамоқ жазосини қўллаш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш натижасида етказилган бўлса, уларни қўллаган органлар ва мансабдор шахслар айбидан қатъий назар, маънавий зарар ундирилиши лозим (бу хақда батафсил ФКнинг 991-моддасига қаранг). Юқорида кўрсатилган зарар етказиш ҳаракатлари қатъий белгилаб қўйилган ва у кенгайтирилган холда талқин этилиши мумкин эмас. Юқоридаги ҳаракатлар ғайри қонуний тарзда содир этилганда жабрланувчининг руҳий азоблари чуқур ва оғир характер касб этиши табиий. Бунда нафақат унинг ҳуқуқлари чекланади ва бошқалар, жамоатчилик кўзи ўнгида у муайян муддат, яъни хақ жойига қарор топгунча ҳуқуқбузар ва хатто жиноятчи қиёфасида гавдаланади. Жабрланувчи бошдан кечирган оғир ички кечинмалар юмшатилиши, рухан соғломлашиши амалга оширилиши лозим. Маънавий зарарни қоплаш шунга қаратилади.
Суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва фуқарога ёки юридик шахсга етказилган маънавий зарар, зарар етказувчининг айби мавжуд бўлган тақдирда ФКнинг 985-моддасига асосан қопланади.
Маънавий зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини хақоротловчи, бадном қилувчи маълумотларни тарқатиш сабабли етказилган бўлса, ушбу маънавий зарар зарар етказувчининг айбидан қатъий назар ундирилади (Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўси тушунчаси ва ҳуқуқий химоя қилиш хусусиятлари ФКнинг 100-моддасида белгиланган). Бунда бадном қилувчи маълумотларни характери, тарқатиш усули ва доираси жабрланувчи оғир руҳий изтиробларига сабаб бўлади ва жисмоний ёки руҳий касалликни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу нормани қўлашда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун, “Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1992 йил 19 июнда қабул қилинган 92-сонли Қарори ва унга 1998 йил 11 сентябрда 24-сонли қарор билан ўзгартиришлар киритилган “Судлар томонидан фуқароларнинг ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун хужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарори” нормаларини эътиборга олиш лозим.
Қонунларда (қонун хужжатларида эмас) назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъий назар қопланади.
Одатда маънавий зарар пул шаклида ва кўпинча сўмда қопланади. Айни пайтда қонун қоплашни бошқа муқобил шаклларига ҳам йўл қўяди. Масалан, Меҳнат кодексининг 187-моддаси 2-қисмида белгиланишича, маънавий зарар, зарар иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувда, ходим вафот этган холларда эса иш берувчи билан ходим оила аъзолари ўртасидаги келишувга кўра пул ёки бошқа моддий шаклда ва миқдорларда қопланади. Бошқа моддий шакл товарлар бериш, хизмат кўрсатиш ва шу кабилар орқали натура тарзида амалга оширилади.
Қонун маънавий зарарни қопланишини на минимал, на максимал миқдорларини белгиламайди. Маънавий зарарни қоплаш миқдори фақат суд томонидан белгиланади.
Маънавий зарар миқдори қуйидаги мезонлар асосида белгиланади:
а) жабрланувчига етказилган маънавий ва жисмоний азобларнинг хусусияти ва характерига қараб (жисмоний оғриқларни қанча давом этгани, уларнинг даражаси, қисқа муддатли стресс ёки доимий депрессия ҳолати, хўрланиш, барқарор ноқулайлик, сурункали руҳий мажрухлик ва шу кабилар.);
б) айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби (сурбетлик билан, бехаёлик билан, пухта ўйлаб ҳуқуқбузарлик содир этгани ёки енгилтаклик билан ўйламасдан содир этгани ва ш.к.).
Зарар қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Адолатлилик қоплаш миқдори билан ҳуқуқбузарлик характери ўртасида мутаносиблик бўлишини тақозо этади (масалан, сурбетлик ва бехаёлик билан зарар етказилганда ўта катта миқдор, оддий ҳолатда зарар етказганда камроқ миқдор ва х.к.). оқилоналик эса жабрланувчининг ҳам, ҳуқуқбузарнинг ҳам мулкий ҳолатини ҳисобга олишни талаб этади. Товон тўлаш инсонга етказилган маънавий жароҳатларни юмшатиш мақсадини кўзлайди ва у бир кишини бойиши ҳисобига бошқа шахсни қашшоқланишига олиб келмаслиги шарт. Баъзи хорижий давлатлар суд амалиётида учраётган ҳолатларни, яъни даъвогар ўзининг моддий таъминланганлигини таъкидлаш маъносида соф рамзий тўлов (масалан, 1 рубл)ни талаб қилишни ҳам ўринли деб ҳисоблаб бўлмайди. Бу ўринда кенг ёқлама ёндашув лозим. Қоплаш миқдори ҳар доим иш бўйича барча ҳолатлар мажмуини ҳисобга олиши шарт. Ушбу тоифадаги ишлар бўйича судлар қабул қилган ҳал қилув қарорларини мўлжалга ва ҳисобга олиш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Албатта, ҳуқуқбузарлик жиддий ва зарар етказувчининг айб даражаси юқори бўлган ҳолларда қоплаш миқдори у учун моддий жиҳатдан салмоқли таъсир юкига эга бўлиши мақсадга мувофиқ.
Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятлари маънавий зарар етказилган ҳақиқат, реал ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган холда суд томонидан бахоланади.
Жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятлари кўп жихатдан тажовузнинг оғирлигига (хам жисмоний калтаклаш, хам хақорат ёки фақат хақорат), ҳуқуқбузарлик турига (безорилик ёки маиший жанжал), субъектив ҳуқуқларини бузилиш даражасига, шунингдек, оқибатларни бартараф этиш мумкинлиги ёки субъектив ҳуқуқларни қулай шароитларда амалга оширишни ўнглаб бўлмаслиги (айниқса бўлажак келин-куёвлар учун фотиҳани бузилиши, тўйни умуман бекор қилиниши ва х.к.) ва шу каби омилларга боғлиқ. Маънавий азобларни баҳолашга таъсир қиладиган жабрланувчининг шахсий хусусиятлар унинг касалвандлигида, ёши улуғлигида, эрли аёл ёки ёлғиз аёллигида, фотиҳа қилинган қиз эканлиги, касбий ёки жамоатчилик фаолиятининг ўзига хосликлари, шахсий таржимаи холи ва шу кабиларда намоён бўлади. Ҳар бир инсон ўзига хос. Шундан келиб чиқан холда хар бир жабрланувчи ўзига нисбатан ҳуқуққа хилоф қилмишни, тажоввузни ўзига хос қабул қилади. Шу сабабли хам инсон характерининг оғир-босиқлик, кўнгли бўшлиқ, йиғлоқилик, шаллақилик, “териси юпқалик” (ўзига оғир қабул қилиш), ховлиқмалик, шаддодлик, юввошлик ва ш.к. каби белгилари суд томонидан қарор қабул қилишда ҳисобга олиниши лозим.
Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъий назар қопланади. Мулкий зарарни ундирилиши ёки ундирилмаслиги ёки унинг миқдорларига қараб маънавий зарарни қоплаш миқдорини кўпайтириш ёки камайтиришга йўл қўйиб бўлмайди. Маънавий зарарни қоплаш мақсади ва мулкий зарарни қоплаш мақсади бошқа бошқа эканлигини ёдда тутиш лозим.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish