Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Зарар етказувчи айби деликт жавобгарлигининг шарти сифатида



Download 0,88 Mb.
bet177/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Зарар етказувчи айби деликт жавобгарлигининг шарти сифатида. Айб учун жавобгарлик тамойили умумий аҳамиятга эга бў­либ, у «бош деликт» тушунчасининг мажбурий унсури ҳисобланади. Баъзан қонун мазкур тамойилдан истисно ҳолатларни ҳам белгилайди, бироқ бу мазкур тамойилни рад этиш учун асос бўла олмайди. Таъкидлаш лозимки, фуқаролик ҳуқуқида узоқ муддат мобайнида айбни шахснинг ўз ҳатти-ҳаракатларига нисбатан руҳий муносабати сифатида талқин этиш концепцияси амал қилиб келган. Айбни бундай тушуниш деликт жавобгарлиги учун ҳам хос бўлган. Айб тушунчасининг замонавий талқинига кўра, айбни ҳуқуқбузарнинг ўз ҳатти-ҳаракати ва унинг натижасига нисбатан «руҳий муносабати» сифатида талқин этиш амалий жиҳатдан фойдасиздир. Айбдорлик ёки айбсизлик масаласини шахснинг ўз ишлари ва мажбуриятларига нисбатан муносабатини таҳлил қилиш орқали ҳал қилиши мумкин. И.Зокировнинг фикрича, айб деганда шахснинг мажбуриятини бажаришга талаб қилинган тарзда муносабатда бўлмаганлиги, қонун ва ахлоқ талабларига мувофиқ риоя қилмаганлиги тушунилади. Агар шахс муайян вазиятда зарур бўлган масъулият ва кузатувчанликни намоён эта олган бўлса, унда бу шахсни айбсиз деб топиш мумкин. Мазкур ҳолатлар одатда айбнинг эҳтиётсизлик шакли учун хосдир. Қасд шаклидаги айбда эса бир шахснинг бошқа шахсга мулкий зарар етказишга қаратилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги аҳамиятга эга бўлади.
Деликт жавобгарлигининг асоси ҳисобланган айб тўғрисидаги умумий қоида қонунчиликда шундай ифодаланади: зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади (ФКнинг 985-моддаси 4-қисми). Мазкур нормада деликт жавобгарлигининг шарти ҳисобланган айб билан боғлиқ қуйидаги икки масала ўз ечимини топган:
- деликт жавобгарлигининг шартларидан бири сифатида зарар етказувчининг айби ҳисобланади;
- зарар етказувчининг айби тахмин қилинади, яъни қонун унинг айбдорлиги презумпциясини белгилайди ва жабрланувчини зарар етказувчи айбини исботлашдан озод қилади.
Деликт жавобгарлигининг шарти ҳисобланган айбнинг умумий асослари билан бирга ФКнинг 985-моддаси 4-қисми уни истисно этувчи ҳолатни ҳам белгилайди: қонунда зарар етказган шахснинг айби бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда тутилиши мумкин. Бундай истисно махсус деликтлар ҳақидаги қоидаларда белгиланган. Масалан, ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик (ФКнинг 999-моддаси), суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга ҳилоф ҳаракатла­ри туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик (ФКнинг 991-моддаси) да айбсиз жавобгарлик ҳолатлари белгиланган.
Деликт ҳуқуқида айбнинг турли шакллари мавжуд: қасд, эҳтиёт­сизлик, қўпол эҳтиётсизлик ва бошқалар. Бироқ жиноят ҳуқуқидан фарқ қилиб фуқаролик-ҳуқуқида айбнинг даражалари жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилмайди ва айбнинг даражаси зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда аҳамиятга эга бўлмайди.
Деликт муносабатлари иштирокчиларининг айби даражаси етказилган зарарни қоплашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига хос истисно ҳолат фуқаролик қонунчилигида ўз ифодасини топган. Масалан, жабрланувчи ўзининг қўпол эҳтиётсизлиги туфайли зарарнинг юзага келишига ёки ортишига кўмаклашган бўлса, унда жабрланувчининг ва зарар етказувчининг айби даражасига қараб товон миқдори камайтирилиши лозим (ФКнинг 1004-моддаси). Агар мазкур вазиятда жабрланувчининг ҳаракатлари енгил (одатдаги) эҳтиётсизлик бўлганида, етказилган зарар учун тўланадиган товон миқдори камайтирилмайди.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish