Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


Деликт мажбуриятларининг ҳуқуқий табиатини



Download 0,88 Mb.
bet173/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Деликт мажбуриятларининг ҳуқуқий табиатини аниқлашда, мажбуриятнинг мазкур турини фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик ту­шунчаси билан ўзаро нисбатини белгилаш алоҳида аҳамият касб этади. Ҳуқуқий адабиётларда «зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбурият» ва «зарар етказганлик учун жавобгарлик тушунчалари» айний тушунчалар сифатида қўлланилади, ҳамда «жавобгарлик» ту­шунчаси бу ҳолатда асосий ўринни эгаллайди. Мазкур ҳолат ФКнинг 57-бобида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, ушбу боб «зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар» - деб номланса, бобнинг биринчи моддаси (ФКнинг 985-моддаси) зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асосларига бағишланади. Шу билан бирга кейинги моддаларда ҳам асосан «мажбурият» тушунчаси эмас, «жавобгарлик» тушунчаси қўлланилади. Бу эса ушбу тушунчалар ўртасида қарама-қаршилик мавжуд эмаслигини, уларнинг узвий боғлиқлигини англатади.
Фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик деганда, мулкий тусдаги санк­цияларни ҳуқуқбузарга нисбатан татбиқ этиш тушунилади. Фуқаро­лик ҳуқуқининг умумий асосларига мувофиқ, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик мулкий тусга эга бўлиб62, шартномали мажбуриятларга ҳам, шартномадан ташқари вужудга келадиган мажбуриятларга ҳам татбиқ этилади. Бироқ, шартномали мажбуриятларда жавобгарлик иккиламчи тусга эга бўлади. Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик шарт­номали мажбуриятларни «кузатиб боради» ва мажбурият бузилган­дагина қўлланилади. Агар мажбурият лозим даражада бажарилса, жавобгарлик масаласи вужудга келмайди.
Зарар етказишдан вужудга келадиган мажбуриятларда эса, жавобгарлик ҳуқуқбузарлик факти асосида вужудга келади. Яъни, зарар етказишдан вужудга келадиган мажбурият вужудга келиши билан у ўз мазмунида жавобгарликни, ҳуқуқбузарга санкция қўллаш имкониятини мавжудлигини ифодалайди. Албатта бу вазиятда жавобгарлик бошқа бир мажбуриятни тўлдирмайди, «кузатмайди» (шартномали мажбуриятлардаги каби), у зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлардаги ҳуқуқбузар мажбуриятининг мазмунини ташкил этади.
Етказилган зарар учун ҳуқуқбузар қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда етказилган зарар қоплаш шаклидаги жавобгарликка тортилади.
Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг қуйидаги ўзига хос белгилари мавжуд:
а) бу мажбуриятларнинг таъсир доираси зарарни қоплаш моддий хусусиятларга эга бўлишига қарамасдан, мулкий ҳамда шахсий номулкий муносабатларни қамраб олади;
б) улар мутлақ характерга эга бўлган мулкий ҳуқуқлар ( мулк ҳуқуқи, умрбод эгалик қилиш ҳуқуқий, хўжалик юритиш ҳуқуқи, оператив бошқариш ҳуқуқи ва бошқалар) ёки шахсий номулкий манфаатларининг бузилиши натижасида келиб чиқади;
в) гарчи ҳуқуқ жабрланувчи билан шартномавий муносабатларида бўлган шахс томонидан бузилган бўлса-да, мажбуриятлар мутлақ ҳуқуқлар бузилганлиги туфайли шартномасиз характерга эга бўлади;
г) бу мажбуриятлар зарар ким томонидан кимга етказилгани, зарар қай кўринишда етказилгани ва зарарни қоплаш усулларидан қатъи назар, тўлиқ қопланишини назарда тутади;
д) қонунда назарда тутилган ҳолларда зарарни тўлаш мажбурия­ти бошқа шахсларга ҳам юклатилиши мумкин63.
Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар ўзига хос эквивалентлик вазифасини бажаради. Яъни, деликт мажбуриятлари орқали ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолат тикланади. Масалан, фуқаронинг соғлиғига зарар етказилганда, унинг соғлиғини тиклаш учун қилган харажатлари ҳуқуқбузар томонидан қопланиши ҳуқуқни бузилишини бузилишидан олдинги ҳолатини тиклаш ҳисобланади. Шу билан бирга, деликт мажбуриятлари учун жавобгарликнинг белгиланганлиги ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда ҳам аҳамиятли ҳисобланади.
Деликт институтининг аҳамияти, унинг функциялари фуқаро­лик-ҳуқуқий жавобгарликнинг аҳамияти ва функциялари билан бир хилда деб ҳисоблаш мумкин. Зеро, деликт институти ҳам фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик каби ҳуқуқни тикловчи, ҳуқуқбузарликнинг олдини олувчи, тарбиявий вазифаларни бажаради.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish