Тошкент давлат юридик институти



Download 1,48 Mb.
bet3/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Ашёвийлик белгисига кўра, талон-торожнинг предмети моддий борлиқдаги ашё син­гари аниқ хусусиятларга, белгиларга (оғирлиги, сифати, ҳажми ва ҳоказо­ларга) эга бўлиши керак3.
Шу муносабат билан интелектуал мулк, электр энергияси, иссиқлик энергияси, газдан ғайриқонуний фойдаланиш талон-торож жиноятининг предмети бўла олмайди. Бундай ҳаракатлар Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан квалификация қилинади.
Жумладан, агар айбдор интелектуал мулк (ихтиро, фойдали модел, саноат намуналари; селекция ютуқлари; муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар объектлари: фан, адабиёт, санъат асарлари, аудиовизуал асарлар, радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувлар, асарлар ижролари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва ҳ.к) объектларини ўзлаштирган (адабий ўғрилик) бўлса, унинг ҳаракатлари муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш (ЖК 149-моддаси), деб квалификация қилиниши лозим. Интеллектуал фаолият натижалари кейинчалик муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олишни назарда тутмай эгаллаб олинса, қилмиш талон-торож деб квалификация қилиниши керак. Масалан, рассомнинг устахонасидан унинг тайёр санъат асарини ўғрилаш.
Агар айбдор газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёхуд иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига шикаст етказиб электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ўғирласа, айбдорнинг ҳаракатлари етказилган зарарнинг миқдорига қараб, электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик назарда тутилган ЖК 1852-моддасининг тегишли қисмлари билан квалификация қилиниши лозим. Лекин электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувларни маълум бир сиғимдаги идишларда (цистернада, қувурларда, газ балонда, аккумуляторда) сақланган бўлса, улар талон-торожнинг предмети бўлиши мумкин.
Нақд пулнинг ашёвийлик белгига эга эканлиги ҳар қандай шубҳадан холи, лекин нақд бўлмаган пулни талон-торожнинг предмети бўлиши масаласи баҳсли. Банк ва бошқа турдаги кредит муассасаларида ҳисоб рақамларда бўлган нақд бўлмаган пул ҳам талон-торожнинг предмети бўлади. Нақд бўлмаган пул одатда, компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган талон-торожнинг (ЖК 167-моддаси 3-қисми “г” банди, ЖК 168-моддаси 2-қисми “г” банди, ЖК 169-моддаси 3-қисми “б” банди) предмети бўлади. Компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб ёки компьютер тизимига рухсатсиз кириб ўзганинг пул маблағини бундай ҳисобдан ечиб олиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 июлдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 8-сонли қарорининг 7-бандига кўра: “шахс банкдаги пул маблағларини улар унинг банкдаги ҳисоб варақасига келиб тушган (ўтказилган) пайтдан бошлаб реал тасарруф қилиш имкониятига эга бўлганлиги туфайли, жиноят бу маблағлар уларни маблағ эгаси ҳисоб варақасидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан олган шахснинг ёки бошқа шахснинг банкдаги ҳисоб варақасига ўтказилган пайтдан тугалланган деб топиш лозим”4.
Пластик кредит ва ҳисоб-китоб карталари ҳам ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишнинг предмети бўлади. Лекин ушбу ҳолатда ҳам товар-пул муомаласида тўловнинг ҳисоб-китоб воситаси бўлиб ишлатиладиган “ҳисоб китобнинг электрон шакли” тамомланган ўзганинг мулкини талон-торож қилишнинг предметини ташкил этмайди5. Яъни, айбдор ўзганинг пластик картасини талон-торож қилса, унинг қилмиши пластик картадаги пулни эгаллашга нисбатан тайёргарлик кўриш ҳисобланади. Айбдор ўша пластик картадан фойдаланиш имконияти пайдо бўлган пайтдан (масалан, пластик картадан фойдаланиш учун унинг паролини топган пайтдан) бошлаб жиноят тамом бўлган деб ҳисобланади.
Талон-торож предметининг иқтисодий белгисига кўра, предмет муайян иқтисодий қийматга эга бўлиши керак.
Лотерея билетлари, почта маркалари, откриткалар, конвертлар, ёқилғи-мойлаш материаллари олиш ҳуқуқини берадиган талонлар, ойлик йўл чипталари, метрода юриш учун жетонлар иқтисодий қийматга эга эканлиги учун талон-торожнинг предмети бўлиши мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, лотерея билети тираж ўтказилган кунга қадар талон-торож қилинган бўлса, унинг қиймати лотерея сотилган кундаги нархидан келиб чиқади. Агар тираж ўтказилгандан кейин ютуқли лотерея билети ўғирлик, фирибгарлик ёки бошқа йўллар билан талон-торож қилинадиган бўлса, етказилган зарар миқдори лотереяга чиққан ютуқ миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
Расмий ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, акциз солиғи маркалари, қалбакилаштиришдан ҳимояловчи турли хил махсус марка ёки белгилар талон-торожнинг предмети бўлмайди. Улар ЖК 227-моддасида назарда тутилган жиноятнинг предмети ҳисобланади.
Поезд, самолёт чиптасининг ўзи моддий қийматга эга бўлмаганлиги, фақат одам шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (масалан, паспорт, шахсни тасдиқловчи гувоҳнома ва бошқалар) кўрсатилганида моддий қийматга эга бўлиши сабабли улар талон-торожнинг предмети бўла олмайди.
Бундай буюмларни қонунга хилоф равишда эгаллаш ЖК 227-моддасида (ҳужжатлар, муҳрлар, штамплар, бланкаларни эгал­лаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) назарда тутилган жиноят таркибини ташкил этади. Бироқ айбдор шахснинг ушбу ҳужжатлардан ғайриқонуний фойдаланиш мақсадида уларни эгаллаши фирибгарликка тайёргарлик кўриш сифатида ЖК 25-моддасининг 1-қисми орқали ЖК 168-моддаси бўйича квалификация қилинади.
Юк сақлаш хонаси ёки гардероб жетони (номерок) кабиларга талон-торож қилишнинг предмети эмас, балки уни содир этиш воситаси сифатида қаралиши керак. Уларни ғайриқонуний эгаллаш ҳам юқоридаги каби фирибгарликка тайёргарлик кўриш сифатида ЖК 25-моддасининг 1-қисми орқали ЖК 168-моддаси бўйича квалификация қилинади.
Номулкий хусусиятга эга бўлган ёки мулкий фойда кўриш ҳуқуқини бермайдиган ҳужжатлар (масалан: юк-хатлари (накладной)) талон-торожнинг предмети бўла олмайди. Агар айбдор мулкни эгаллаш мақсадида бундай турдаги ҳужжатларни талон-торож қилса, унинг ҳаракатлари фирибгарликка тайёргарлик кўриш (ЖК 25-моддаси 1-қисми орқали ЖК 168-моддаси) сифатида баҳоланади. Лекин бундай ҳужжатлардан мулкни эгаллаш мақсадида фойдаланилса, бунда айбдорнинг ҳаракатлари тамом бўлган фирибгарлик сифатида баҳоланиши мумкин.
Амалиётга оид маълумотлар кўп ҳолларда кўчар мулк, шунингдек пул, валюта бойликлари ва қимматбаҳо қоғозлар талон-торожнинг предмети бўлганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни (3-моддаси)га кўра, чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин валюта бойликлари ҳисобланади.
Чет эл валютасининг қиймати талон-торож содир этилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сўмга нисбатан белгиланган харид нархида ҳисобланилади.
Жиноят кодекси 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш)да валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган, лекин бу жиноят валюта қимматликларини талон-торож қилишни ўз ичига қамраб олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги “Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида”ги 8-сонли қарорида валюта қимматликларини босқинчилик, товламачилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, фирибгарлик, ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш шунингдек валюта қимматикларида пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, хизматчини пора эвазига оғдириш, товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш Жиноят кодексининг фақат ана шундай жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддаси билан тавсифланиши лозим ва Жиноят кодексининг 177-моддаси билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди, дейилган.
Қимматбаҳо металларга: олтин, кумуш, платина ва платин гуруҳига мансуб металлар, қимматбаҳо тошларга эса – табиий олмос, лаъл, зумрад, рубин, сапфир, александрит ва табиий марварид киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 112-сон қарори билан тасдиқланган “Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом”га асосан қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш лицензияланадиган фаолият турларига киритилганлиги сабабли уларни ғайриқонуний қазиб олиш ЖК 190-моддаси (Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноий жавобгарликка тортилади.
Қимматбаҳо қоғозларга, яъни мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларга: облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган жамғарма дафтарчаси, коносамент, акция ҳамда қонун ҳужжатлари билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради (ФК 96-моддаси).
Тақдим этувчига бериладиган қимматли қоғозларни, яъни уларни ушлаб турган ҳар қандай шахс уларда тасдиқланган ҳуқуқни амалга ошириши мумкин бўлган қимматли қоғозлар (облигация, акция, тақдим этувчига бериладиган омонат дафтарчаси ёки қонунга кўра қимматли қоғозлар қаторига киритилган бошқа ҳужжатлар)ни яширин равишда талон-торож қилиш фирибгарлик таркибини ташкил этмайди, Қилмиш бундай ҳолларда ўзганинг мулкини ўғирлаш сифатида квалификация қилиниши лозим6.
Талон-торожнинг предмети кўчар ва кўчмас мулк бўлиши мумкин. Кўчмас мулк (турар-жойлар, квартиралар, бино, иншоотлар кабилар) фақат товламачилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва фирибгарликнинг предмети бўлиши мумкин. Шу ўринда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ЖК 2291-моддаси билан квалификация қилинишини таъкидлаш жоиз. Шунингдек, ҳаво, денгиз, дарё кемалари сингари мулкларни эгаллаш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 264-моддаси билан квалификация қилинади.
Талон-торожнинг предмети фақат инсон меҳнати сингган объектларгина бўлиши мумкин (ижтимоий белги). Айнан шу белгисига кўра, талон-торож жиноятлари бошқа жиноятлардан фарқ қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир, деб белгиланган.
Давлат мулки объектлари – ер, ер ости бойликлари, ўрмонлар талон-торож қилиш предмети бўла олмайди, бироқ ер­дан, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари бузилган ҳолларда ЖК 197-моддаси (ер, ер ости бойликларидан фойдала­ниш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бу­зиш) бўйича жавобгарлик юзага келади.
Агар ўрмонга шикаст етказилган бўлса, ЖК 198-моддаси (экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш) бўйича жавобгарлик вужудга келади.
Овчилик, балиқчилик ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа тур­ларини ушлаш қоидаларини бузиш, ноёб ҳайвонларни тутиш­нинг белгиланган тартиби ёки шартлари ёхуд ўсимликларнинг дори-дармон, озиқ-овқат ва манзарали (декоратив) турларини йиғиш ёки тайёрлаш тартиби бузилган ҳолларда айбдор шахснинг ҳаракатлари ЖК 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ўрмондаги дарахтларни рухсатсиз, яширинча кесиш ва уни олиб кетиш; балиқ тутиш мумкин бўлмаган вақтда дарёдаги балиқларни яширинча ов қилиш кабилар ҳам талон-торож жинояти ҳисобланмайди.
Бу объектларга тажовуз уларга баҳо ёки нарх берилиб, ин­сон меҳнати сарфланган тақдирдагина, талон-торож қилиш деб ҳисобланади. Масалан, тайёрлаб қўйилган ўрмон ёғочини яширинча олиб кетиш, питомникларда парвариш қилинган ҳайвонларни ёхуд махсус тайёрланган сув ҳавзаларида етиштирилган балиқларни овлаш ёки балиқчилик хўжаликларига тегишли балиқларни қонунга хилоф равишда эгаллаб олиш инсон меҳнати сарфлангани учун талон-торож жинояти ҳисобланади. Ёввойи мевалар, ёнғоқ, замбуруғлар, резавор меваларни теришни талон-торож деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки улар териб олингандан кейин мулкка айланади.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жинояти предметининг белгиларидан яна бири – жиноятнинг предмети талон-торож содир этилаётган вақтда фуқароларнинг, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ёки жамоат бирлашмаларининг жамғармасида бўлиши, яъни, мулкдорнинг бевосита эгалигида, тасарруфида бўлиши кераклиги ҳисобланади. Агар айбдор мулкдорни унинг эгалигига келиб тушиши лозим бўлган мулк (бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда (Фуқаролик кодекси 14-моддаси)) дан маҳрум қилса, унинг ҳаракатлари талон-торож жинояти сифатида баҳоланмаслиги лозим.
“Айбдор алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳали келиб тушмаган, лекин шартномавий ёки бошқа мажбуриятга мувофиқ мулк эгасига келиб тушиши лозим бўлган пул маблағлари ёки моддий бойликларни ўзи ёки бошқа шахслар фойдасига олиб, мулкдорга зарар етказиши” етказилган зарарнинг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз баравари миқдоридан ортиқ бўлса, ушбу қилмиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 170-моддасида жавобгарлик белгиланган алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш сифатида квалификация қилиниши лозим. Масалан, проводникнинг чиптасиз юрганлиги учун йўловчи ва юклар учун қўшимча тўловлар олиши.
Агар мулк қандайдир сабабларга кўра мулк эгасининг эгалик ҳуқуқидан чиқиб кетган бўлса (йўқотилган, ахлатга ташлаб юборилган, мулкни олган шахсга совға қилинган бўлса ва бошқалар) бундай нарсалар талон-торож жиноятларини предметини ташкил қилмайди.
Тасодифан топилган буюм (топилма) ва хазина ҳам талон-торож қилиш предмети бўла олмайди.
ФК нинг 193-моддасида топилмага эгалик қилиш ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган, бўлиб унга кўра, топилма тўғрисида милицияга ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан олти ой мобайнида йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс аниқланмаса ҳамда ашёни топган шахсга ёхуд милиция, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ана шу ашёга бўлган ўз ҳуқуқи тўғрисида арз қилмаса, ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.
Топиб олинган ёки тасодифан қўлига тушиб қолган қиймати энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ортиқ бўлган ўзганинг мол-мулкини яшириш МЖтКнинг 62-моддасида белгиланган жавобгарликни вужудга келтиради.
Агарда, йўқолган ашёни топиб олган шахс дастлаб топилма тўғрисида хабар берган ва топилмани белгиланган муддатгача ўзида сақлаш мажбуриятини олган бўлса, кейинчалик муддат тугамасдан ашёни ўзлаштирса ёки растрата қилиб юборса, ЖК 167-моддаси билан жавобгарликка тортилиши керак.
Талон-торож қилишнинг предметига қўйилган талаблардан яна бири – юридик белги – яъни айбдор талон-торож қилаётган мулк ўзганинг мулки бўлиши керак. Хусусий фирма ва корхоналар, деҳқон (фермер) хўжаликлари мулкдорлари ўз мулкларини шахсий мақсадларда тасарруф қилганликлари учун Жиноят кодекси 167-моддаси билан жавобгарликка тортилишлари мумкин эмас.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish