ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ
Амалиётчининг хисоботи
Талаба Бозоров Омонжон Махамаджон ўғли
Таълим йўналиши 5А340203 – “ Инфратузилма обьектларини қуриш (темир йўллар) ” мутахассислиги бўйича
2-курс MIO-1 гуруҳ
Кафедра “Темир йўл мухандислиги ”
Мен MIO-1 гуруҳ талабаси Б.Г. Туронов амалиётни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти йўл хўжалиги бошқармасида 24.01.2022-28.05.2022 муддат давомида ўтадаим. Биз амалиётнинг биринчи кунида йўл хўжалиги бошқармаси бошлиғи Э.Р. Умматов билан учрашиб амалиётни қай тарзда ўтиш кераклиги хақида кўрсатмалар ва тушунтиришлар олдик.Бизларни харбир бўлимларда белгиланган муддатда бўлишимизни таьминлайдиган график ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Амалиётда биринчи бўлиб йўл хўжалиги бошқармаси таркибий тузилиши, бошқарув органлари,ички тартиб қоидалари ва бошқармага қарашли ташкилот корхоналар хақида маьлумотга эга бўлдим.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти йўл хўжалиги бошқармасининг низоми билан танишдик ва керакли маьлумот олдик.
Ўзбекистон темир йўллари АЖнинг
2020 йилдаги “ 18 ” сентябр
655-Н -сонли буйруғига
илова
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти йўл хўжалиги бошқармасининг
НИЗОМИ
Умумий қоидалар
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти йўл хўжалиги бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг 2015 йил 4 августдаги 308-Н - сонли “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ни қайта ташкил этиш тўғрисида”ги буруғи асосида қўлланилади.
Бошқарма юридик шахс мақомига эга эмас, жорий ҳисоб билан тугалланмаган қолдиғи бўлган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Бошқарма фаолиятини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг бош менежер - бош муҳандиси назорат қилади.
Бошқарманинг ташкилий тузилмасига юридик шахс мақомига эга бўлмаган, жорий ҳисоб билан тугалланмаган қолдиғи бўлган қуйидаги бўлинмалар киради:
17 - сонли Бухоро Йўл машина станцияси;
164 - сонли Кўкон Йўл машина станцияси;
203 - сонли Тошкент Тажрибий йўл машина станцияси;
214 - сонли Карши Йўл машина станцияси;
166 - сонли Хайробод Йўл машина станцияси;
279 - сонли Кўнғирот Йўл машина станцияси;
Бухоро - 1 станциясида йўл хўжалиги устахонаси;
Бухоро Кўприкқурилиш поезди;
Иҳота дарахтзорларни ҳимоя қилиш Тошкент масофаси;
Иҳота дарахтзорларни ҳимоя қилиш Бухоро масофаси;
Мониторинг ва диагностика маркази;
Йўл хўжалиги бошқармасининг пудрат фаолияти гурухи
Бошқарма қуйидаги таркибий бўлинмалар ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ягона техник сиёсатини олиб боради:
темир йўл ва сунъий иншоотларни хар доим соз холатда сақлаш, шунингдек жорий, ўрта ва кўтарма таъмирлаш, стрелка ўтказгичларни ва брусларни алмаштириш ишларини бажарадиган темир йўл масофалари;
темир йўл тўшамаси, сунъий иншоотлар, йўл ва аэродромлар қуриш, тупроқ ишларини бажариш, бино ва саноат иншоотларни қуриш билан шуғулланадиган юридик шахс мақомига эга бўлмаган, жорий ҳисоб билан тугалланган қолдиғи бўлган Махсус йўл механизациялашган станцияси;
темир йўл рельсларини пайвандлаб, махсус ускуналар ёрдамида жойларига етказиб бериш, темир йўл изларининг нуқсонларини тиклаш, ва бошқа ишларни бажарадиган 14 - сонли Рельс пайвандлаш поезди.
Бошқарма темир йўл транспортида ягона ташиш жараёнининг иштирокчиси ва таркибий бўлинмалар ёрдамида “Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг йўл қурилмаларидан талаб қилинадиган сифат даражасида фойдаланишни таъминлайди.
Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республика Президентининг қарор ва фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек “Ўзбекистон темир йўллари” АЖни Низоми, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари, Ўзбекистон темир йўллари раҳбариятининг буйруқ ва фармойишлари, ички меъёрий ҳужжатлар ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
Низом, ташкилий тузилма ва бошқарма штат жадвали Ўзбекистон темир йўллари АЖ бошқарув раиси томонидан тасдиқланади.
Таркибий ишлаб чиқариш бўлинмалар Низоми ва штат жадвали Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади, тармоқ бўлинмалар таркиби ва штат жадвали Минтақавий темир йўл узели томонидан Бошқарма билан келишилган холда тасдиқланади.
Ушбу Низомни тасдиқлаш даврида бошқарма таркибига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш техник бўлими;
фойдаланиш бўлими;
сунъий иншоотлар бўлими;
темир йўлни тубдан таъмирлаш ва саноат корхоналарини юритиш бўлими;
ҳисобот бўлими;
тезкор бошқарув бўлими;
пудратчилик фаолияти гуруҳи;
ва қуйидаги лавозимлар:
назорат бўйича катта инспектор:
етакчи иқтисодчи;
меҳнатга ҳак тўлаш ва иқтисодий масалалар бўйича муҳандис;
кадрларни танлаш ва қайта тайёрлаш бўйича мутахассис.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг қарорига биноан бошқарма таркиби ўзгариши мумкин.
Бошқарма ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўртасида ишлаб чиқариш, молиявий ва ҳисоб-китоб муносабатлари ушбу Низом билан тартибга солинади.
Бошқарма думалоқ муҳрга, бурчак штамп ва ўз номи билан бўлган бошқа маълумотларга эга.
Бошқарма манзили: 100060 Тошкент шаҳар, Шевченко кўчаси, 7- уй.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходимлари учун ўрнатилган барча ҳуқуқ ва имтиёзлар бошқарма ходимларига ҳам тегишлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |