Назорат саволлари
1. Илашиш муфтасидаги носозликлар, уларни ростлаш ва таъмирлаш жараёнларини тушунтиринг.
2. Ғилдиракли тракторларнинг узатмалар қутисида содир бўладиган носозликлар ва уларни бартараф этиш қандай олиб борилади?
3. Гусеницалик тракторларнинг узатмалар қутисини носозликлари ва уларни таъмирлаш жараёни нималарни ўз ичига олади?
4. Ғилдиракли тракторларнинг орқа кўприклари ва охирги узатмаларидаги носозликлар ва уларни бартарф этиш йўлларини тушунтиринг.
5. Гусеницалик тракторларнинг орқа кўприги қандай носозликлар пайдо бўлади ва улар қандай бартараф этилади?
6. Ғилдирак редукторлари ва тормозидаги носозликларни бартараф этиш йўлларини тушунтиринг.
7- маъруза
Рамаларни ва орқадан осгичларни
таъмирлаш технологияси
7.1.Ғилдакли тракторларнинг рамаларни
ва орқадан осгичлари
Барча ғилдиракли тракторлар кўп таркибли тагликлар ва рамадан иборат. 1,4 тортиш синфигача бўлган тракторларнинг рамаси бир-бирлари билан ўзаро бирлаштирилган трансмиссия агрегатлари корпусларидан ва дизелни ўрнатишга мўлжалланган ярим рамалардан, 3,0 ва 5,0 тортиш синифидаги тракторларда эса, икки ўзаро шарнирли бирлаштирилган ярим рамалардан иборат. Орқа осгич раманинг ўзига ёки трансмиссия корпуси орқали бикир қилиб боғанган.
Носозликлари. Рама ва орқа осгич механизмлари ишлаш жараёнларида қиймати ва йўналиши бўйича доимо ўзгариб турадиган қишлоқ хўжалик ускунасига таъсир этувчи реакция кучи таъсирида бўлади. Тупроққа ишлов беришда уларнинг ҳаракат йўналишига нисбатан тракторни буриб юборишга ҳаракат қилади. Бурилишларда ярим рамаларни бурчак бўйича силжишини, ҳамда уларни горизонтал ўққа нисбатан ўзаро бурилишини таъминлашда вертикал ва горизонтал шарнирларнинг деталларини ейилиши содир бўлади.
Кўп ҳолларда осгичлар деформацияланади, айрим ҳолларда ричагли-шарнирли механизмнинг деталлари трактор агрегатлари бир пайтнинг ўзида бурилиб қийшайганда синиши ҳам мумкин.
Осгич деталларининг ейилиши, уларнинг орасидаги тирқишга доимо кириб қолувчи абразив чангги, лой, намлик, минерал ва органик ўғитларнинг қолдиқлари, химикатлар деталларнинг бирлаштирувчи сиртларини коррозияланишига олиб келади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган омиллар тўпланиб раманинг геометриясини ва осгич механизмининг деталларини ўзаро жойлашишини ўзгариши, лонжеронларда дарзларнинг пайдо бўлиши, пайванд, парчинли ва резбали бирикмаларни бўшаб кетиши, тортқиларни деформацияланиши, тракторнинг ва машина-трактор агрегатининг ишини бузилишига олиб келади.
Одатда ғилдиракли тракторлардан фойдаланишда олдинги ярим рама лонжиронларининг дизел ўрнатиладиган жойлари, олдинги ўқ ёки олдинги етакловчи кўприк ва ложеронларни илашиш муфтаси корпусига лонжеронларни қотириш жойлари, 3,0 ва 5,0 тортиш синфидаги тракторларнинг ярим рамаларни шарнирли бирикмалари пайванлаш ёки кичик дарзларига устқўйма қўйиб пайвандлаш, уларнинг осгичларини ричаги шарнирли механизмни ейилган ёки деформацияланган деталлари алмаштириш йўли билан таъмирланади.
Рама ва осгичларни тиклаш билан боғлиқ бўлган мураккаброқ ишлар капитал таъмирлашда бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |