Тошкент Давлат техника


Гусеницалик тракторларнинг узатмалар қутиси



Download 0,6 Mb.
bet24/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

5.3. Гусеницалик тракторларнинг узатмалар қутиси
Узатмалар қутисига техник хизмат кўрсатиш унинг картерига даврий равишда қўшимча мой қуйишдан ва мойни алмаштиришдан, филтрларни тозалашдан иборат. 2-техник хизмат кўрсатишда корпусга (ДТ-75 ва унинг модификацияларида), гидротансформаторга (Д-175С) узатмалар қутисининг гидравлик тизими картерига ва бакига (Т-150) қўшимча мой қуйишдан иборат. Сўриш филтрлари ювилади.
3-техник хизмат кўрсатишда узатмалар қутисида ва гидротрансформаторда (ДТ-175С) мой алмаштирилади ва филтр, сапунлар ювилади.
Т-150 тракторида диапозонларни қайта улаш блокировкаси текширилади. Тўлиқ босилган илашиш муфтаси тепкисида блокировка валиги ричагининг ўқи узатмалар қутиси қопқоғидаги кўрсатгичнинг орқа қовирғасининг қаршисида туриши лозим.
Трактор узатмалар қутисидаги носозликлар шестерня, тишли муфталарнинг илашмаларини тўғрилигини бузилиши ва механик узатма деталлари (қайта улаш вилкалари, фиксаторлар, подшипниклар, валлар ва бошқа деталлар) нинг нуқсонлари билан боғланган.
Бундай тракторларнинг узатмалар қутисининг мумкин бўлган носозликлар белгиси бўлиб, узатма шестерня ва тишли муфталарни узатмалар алмаштирилганда қийин уланиши ва ажралиши, юқори даражада шовқин ва тақиллашлар, шестерняларнинг ўз-ўзидан илашмадан чиқиб кетиши, қайта улаш ричагларининг катта эркин йўли, зичлагичлардан мойнинг оқиши, дизел ишлаганда сезиларли даражада тебранишни пайдо бўлиши.
Т-150 тракторида носозликлар узатмалар қутисининг ва фрикцион муфтали механизмларнинг гидравлик тизимида содир бўлади.
Т-150 тракторининг узатмалар қутисидаги носозликларнинг белгиси манометрнинг кўрсатиши бўйича узатмалар қутиси гидросистемасидаги мойнинг паст ёки юқори босими, трактор жойидан қўзғолаятган пайтида ёки ҳаракатланаётган пайтида узатмаларга қийин уланиши, узатмаларни алмаштириш пайтида силкинишлар, айрим узатмаларда тракторнинг секин қўзғолиши, кардан валларини орқа кўприкка тепиши, зичловчилардан мойнинг оқиши.
Кўп ҳолларда узатмалар қутисидаги носозликлар, трактордан ечиб олиниб бартараф этилади, агар зарурият туғилса уни капитал таъмирлашга юборилади.
Тракторларнинг узатмалар қутисини ясалишини конструктив ўхшашлиги сабабли, уларнинг илаши жараёнида содир бўладиган носозликлар ҳам бир-бирларига ўхшаш бўлади.
Узатмаларни ўз-ўзидан ажралиши шестерняларининг ва муфталарнинг тишларини ейилиши ва синиб тушиши, фиксаторларни ва улар тагидаги қайта улаш механизми валиклардаги чуқурчаларнинг ейилиши, фиксатор пружиналарининг эластиклигини йўқотилиши, қайта улаш вилкаларининг, кулисаларнинг, сирпанувчи шестернялар ва тишли муфталар ҳалқасимон ариқчаларнинг ишқаланиш сиртларини ейилиши. Узатмаларни қайта улашнинг қийинчилиги ва уларни улашда гижиллаши илашиш муфтасини тўлиқ ажралмаслиги билан бир қаторда, тормозокни (Т-70С тракторида) нотўғри ростлаш, блокировка механизмини нотўғри илаши натижасидир. Юқори даражадаги шовқин ва тақиллаш подшипникларни, уларни корпусга ўтириш жойларини ейилиши, валларнинг ўқдошлигини бузулиши, картерда мойнинг етарли бўлмаслиги, деталларда дарзлар ва синиб тушиши натижасида содир бўлади.
Бундай носозликлар нафақат механизм деталларини толиқишдан ейилиши сабабли, балки нотўғри фойдаланиш, ўз вақтида техник хизмат кўрсатмаслик, таъмирлаш ишларини бажаришда техник шартларга риоя қилмаслик натижаси ҳам бўлиши мумкин.
Подшипникларнинг ва шестерня тишларининг қалинлиги бўйича юқори даражадаги ейилишига узатмалар қутисига қуйилган мойни нозичликлар орқали кирган абразив заррачалар билан ифлосланиши билан боғлиқ. Шестерня тишларининг узатмага улаш томонидан синиб тушиши ва бузилиши, илашиш муфтасини аниқ ростламаслик узатмаларни нотўғри алмаштириш, тормозокни (Т-70С тракторида) ростланиши бузилганда натижасида содир бўлади. Шестерня тишларининг толиқишдан уваланиши шестерня жуфликлари нотўғри илашмага кирганда, улар тўлиқ уланмаганда, етакловчи кўприкнинг конусли шестерня жуфтликларининг ростланиши аниқ бўлмаганда сезиларли даражада тезлашади.
Тракторлардан фойдаланишда қатор носозликларни машинанинг ўзида бартараф этиш мумкин.
Машиналарни фойдаланишда содир бўладиган узатмалар қутисининг носозликларини аниқлаш ва бартараф этишни кўриб чиқамиз. Агар ишлаш даврида узатмаларни алмаштиришда юқори даражадаги шовқин содир бўлса, унда илашиш муфтасини бошқариш механизмини нотўғри ростланганлигини, унинг дискларини ёки тормозокдаги фрикцион дискларини, вилка қайтаргич цапфасининг бирлашган жойини ейилганлигини кўрсатади.
Агар илашиш муфтасини рослангандан ва ундаги носозлик бартараф этилгандан сўнг шестерняларнинг кучли шовқини бартараф этишга эришилмаса, унда тормозокни бошқариш механизми ростланади. Ростлаш шундан иборатки, унда ричаг 7 нинг тортқисининг узунлиги тўғри ўрнатишдан иборат. Агар бундай ростлашдан сўнг ҳам носозлик бартараф этилмаса, унда илашиш муфтаси ва пасайтирувчи редуктор корпусининг юқорги туйнуги қопқоғи олиниб, тормозок дисклари устқўймаларининг қалинлиги ўлчанади. Тормозокнинг етакловчи дискининг қалинлиги 1,5 мм дан кичик, қайтаргич ва қўшиш вилкаси ўртасидаги тирқиш 2,2 мм дан ортиқ бўлса у алмаштирилади. Бунинг учун илашиш муфтаси корпуси узатмалар қутисидан ажратигандан сўнг таглик узилади; пасайтирувчи редукторни бошқариш механизмининг қопқоғи олиниб, технологик болтлар ёрдамида илашиш муфтасининг вали преслаб чиқарилади ва тормозокнинг етакловчи диски алмаштирилади.
Пасайтирувчи редуктор босқичларини алмаштириш ричагининг эркин йўли катта бўлса, бу тишли муфта ариқчасини алмаштириш вилкасининг ейилганлигини кўрсатади. Бунинг учун пасайтирувчи редукторнинг бошқариш механизмини қопқоғи олинади. Вилкани узиб, уни тишли муфтанинг ариқчасига қўйилади ва тирқиш ўлчанади. Агар тирқиш 3 мм дан катта бўлса, унда муфта ва вилка алмаштирилади. Тишли муфтани алмаштириш учун, илашиш муфтаси корпуси узатмалар қутисидан ажратилади.
Узатмаларни алмаштириш ричагининг эркин йўлининг катталиги, шестерняни илашмадан тўлиқ чиқмаслиги, узатмага ўз-ўзидан уланиб қолиши алмаштириш вилкасини, кулисани, сирпаниш кареткаларининг ариқчаларини ишқаланиш сиртларини ейилганлигидан, фиксатор пружиналарнинг эластиклигини йўқотилганлигидан дарак беради.
Қайта улаш механизми олингандан сўнг, узатмаларни алмаштириш ричагининг учида ейилиш мавжудлиги, вилка бўйинларининг қалинлиги, уларнинг қамраш кенглиги; қайта улаш планкалари ўртасидаги тирқиш текширилади.
Агар ричаг учида ейилиш излари кўзга ташланса, у алмаштирилади. Вилкалар бўйнининг қалинлиги 8,2 мм дан кичик бўлса улар алмаштирилади.Қайта улаш планкалари ўртасидаги тирқиш 0,3-1,6 мм чегарасида бўлиши лозим.
Биринчи ва орқага ҳаракат узатмалари уланганда ёки узилганда носозликлар содир бўлган ҳолларда, ёнаки қопқоқ, ундан сўнг эса қайта улаш вилкаси олинади. Ейилиш излари аниқланганда ва ўлчашда вилка жағининг қалинлиги 8 мм дан кам бўлса, биринчи ва орқага ҳаракат узатмаларининг вилкаси алмаштирилади. Шулар қаторида қайта улаш вилкаси сирпанувчи кореткалалари бирикмаларининг техник ҳолати текширилади. Бунинг учун вилкалар чиқарилиб ва уларни сирпанувчи каретканинг мос келувчи ариқчаларига навбатма-навбат қўйиб чиқилади, бунда улар ўртасидаги тирқиш текшириб борилади. Агар тирқиш 1,5 мм дан ортиқ бўлса, у янгисига алмаштирилади.
Шестернялар блоки ариқчасининг кенглиги 10,8 мм дан катта бўлса алмаштирилади.
Узатмалар қутисида бегона шовқинларни пайдо бўлиши, корпуснинг айрим участкаларини ҳаддан ташқари қизиши, узатмалар қутиси валларининг подшипникларни бузилганлигини ёки поналаниб қолганлигини кўрсатади.
Ушбу нуқсонларни аниқлаш ва бартараф этиш учун узатмалар қутисидан мой тўкилиб, узатмалар қутисининг қопқоғи, зарур бўлган ҳолларда ёнаки қопқоқлар ҳам олинади. Бундан сўнг монтаж ломи ёрдамида текширилиши мумкин бўлган валлар буралади, уларга ўқ ва радиус йўналишида таъсир кўрсатилади.
Бунда подшипник ҳалқалари ўз уяларида айланмаслиги, валларда силжиш сезилмаслиги керак. Подшипникларнинг ўтқазиш жойларининг ейилиши, валларнинг унча катта бўлмаган силжиши аниқланган тақдирда узатмалар қутиси трактордан туширилиб, бўлакларга ажратилади. Келтирилган техник талабларга мос равишда ейилган подшипник алмаштирилади.
Агар тирқиш ташқи назоратда қўлда сезилмаса, унда иккиламчи вали подшипнигидаги ўқ бўйича йўналган тирқиш индикаторда текширилади. Бунинг учун индикатор оёқчаси шестерня тишининг четига тақаб, монтаж ломи ёрдамида иккиламчи вал ўқ йўналишида силжитилади. Иккиламчи валнинг конусли подшипниклардаги ўқ бўйича тирқиш 0,3 мм дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Бунда шуни назарда тутиш керакки, катта миқдордаги ўқ бўйича йўналган тирқиш, гайкаларни бўшаб кетишида эмас, балки фақат подшипникларни ейилиши натижасида содир бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам дастлаб гайканинг қотирилишини пухталиги текширилади. Иккиламчи валнинг подшипникларини ўқ бўйича йўналган тирқишини текшириш учун узатмалар қутиси орқа кўприкдан ажратиб олинади, қотириш болтлари бўшатилиб, иккиламчи вал подшипникининг стакани пресслаб чиқарилади. Остқўймаларнинг қалинлигини ўзгартириб, валнинг ўқ бўйича силжиши бартараф этилади.
Конусли подшипникларнинг қотирилиш даражаси узатма ажратилганда динамометрик калит билан текширилади. Иккиламчи вал подшипниклари тўғри ростланганда, у бураладиган момент 7-8 Н·м атрофида бўлиши лозим. Ўқ бўйича тирқиш ростлангандан сўнг бош узатманинг етакловчи шестернясини ўрнатиш баландлиги ростланади, зарурият туғилса ростланади. Бунинг учун унинг четига муайян қалинликка эга бўлган планка қўйилиб штанген чуқурўлчагич ёки штангенциркул билан баландлиги ўлчанади, унинг қиймати 57,85 - 58,15 мм чегарасида бўлиши керак. Агар натижа рухсат этилган қийматлардан фарқ қилса, унда етакловчи шестерня чиқариб олинади ёки ростловчи втулка шлифовкаланади ёки катта қалинликка эга бўлган втулка ўрнатилиб, талаб этилган ўрнатиш баландлигига эришилади. Бошқа узатмага уланганда йўқоладиган узатмалар қутисидаги тақиллашлар, узатмалар қутисининг айрим шестернялари тишларида толиқишдан бузилиш ёки уваланиш мавжудлиги тўғрисида ахборот беради.
Шестерня тишларининг ейилиш даражасини ёки ундаги нуқсонларини узатмалар қутисининг қопқоғи очилгандагина баҳолаш мумкин. Шестерняларнинг нуқсонлари аниқлангандан сўнг, узатмалар қутиси бўлакларга ажратилади, ейилган деталлари эса алмаштирилади.
Тракторининг узатмалар қутиси жорий таъмирланганда кўпроқ фрикцион муфталардаги, гидравлик аккумуляторлардаги, гидравлик насос юритмаларидаги тўхтовлар ва носозликлар бартараф этилади. Редуктор қисмини механик узатма деталларидаги носозликларнинг характери, юқорида ифодалангандагидек.
Носозликларни пайдо бўлишининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат.
Фрикцион муфтадаги босими пасайганда, етакловчи ва етакланувчи дискларни сиқиш кучи трактор дизелидан юриш қисмининг етакловчи ғилдиракларга (юлдузчаларига) буровчи моментни узатиш учун етарли бўлмай қолади. Бунда дисклар шатаксирайди, жадал ейилади, қизийди ва натижада қийшаяди. Алюминий қотишмасидан ясалган поршен дисклари шатаксираганда кўп ҳолларда барабанга поналаниб, муфта доимо уланган бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам кейинги узатма уланганда ҳар бир валдаги иккала муфта ҳам ейилади.
Узатмалар қутисининг дисклари шестернянинг подшипниклари, поршен, тақсимлагичнинг ариқчалари, иккиламчи вал учини ҳалқа таги, вал подшипниклари ейилади. Ўз навбатида, зичловчи ҳалқаларнинг, фрикцион муфталар поршенлари ва иккиламчи валнинг уч томонидаги тақсимлаш ҳалқаларининг зичловчиларини ейилиши айрим узатмалардаги босимнинг пасайишига олиб келади. Биргина муфтада деформацияланган дискларнинг бўлиши, қолган муфталарни каттароқ юклама билан ишлашига олиб келади.
Агар трактор бош илашиш муфтаси нотўғри ростланиш билан ишласа, узатмалар қутисининг гидравлик сиқувчи муфтасини биттаси «илгариласа», узатмалар қутисини редуктор қисмидаги диапозон ва орқага ҳаракат шестерняларини улаш қийинлашган ҳолларда узоқроқ муддат ишласа, шестерня тишлари кенглиги бўйича ейилиши содир бўлади. Тишларнинг ейилиши катта бўлганда тезлик ва орқага ҳаракат режимларини ўз-ўзидан уланиб қолиши содир бўлиши мумкин. Бундай ҳолат фиксаторларнинг ва қаторларни алмаштириш остқўйма валикларидаги фиксатор ости чуқурчаларини ейилиши натижаси ҳам бўлиши мумкин.
Агар тақсимлагич ва узатмалар қутиси корпуси ва тақсимлагич ўртасидаги остқўйма орқали мойнинг оқиши аниқланса, унда тақсимлагични ечиб олиш лозим. Бунинг учун бошқариш тортқиси ажратилади, уни узатмалар қутисини олдинги текислигига қотириш болтлари бўшатилади ва нуқсонли остқўйма алмаштирилади. Тақсимлагични узатмалар қутисига ўрнатишда шу нарсани назардан қочирмаслик керакки, иккиламчи валнинг олдинги подшипниги стаканидаги ариқчага тушсин.
Агар тезликлар қаторини улашни иложи бўлмаса, унда қаторларни қайта улашни блокировкалаш механизми ростланади. Бунинг учун тортқи узунлиги ўзгартирилади, бош илашиш муфтасини бошқариш ричгини блокировка валиги ричаги билан бирлаштирилади. Блокировка валиги ричагидан тотқи узилиб, илашиш муфтасининг тепкиси тўлиқ сиқилади ва блокировка валиги шундай ўрнатиладики, бунда ричагнинг ҳолати корпусдаги махсус кўрсатгичнинг жойлашиши билан устма-уст тушсин. Вилкани очиш ёки ёпиш ҳалатига бураб, тортқи узунлиги ростланади ва вилка ричаг билан туташтирилади.
Узатмалар қутисининг ва осма ускуналарнинг гидравлик тизимидаги мой босимининг йўқлиги, юритма насосларнинг ишида тўхтов борлигини кўрсатади. Бунинг асосий сабаби етакловчи қувват олувчи вал (ҚОВ)нинг шлицаларни узилиши ва буралишидир.
Кўрсатилган носозликни бартараф этиш учун бирлаштирувчи стакан болтларини бўшатиш, ҚОВ вали резбалик тешигига технологик болтини бураб киритиш ва уни чиқариб олиш. ҚОВ вали буралган ҳолларда, унинг учи синган бўлса, валнинг учини чиқариб олиш учун дизелни чиқариб олиш даркор. Агар дизел узилган бўлса, унда вални узатмалар қутисининг олинги қисмидан чиқариб олиш мумкин. Узатмалар қутисининг гидравлик сиқувчи муфталарни тўхтови оқибатларини бартараф этиш учун, уларни дизелдан узиш керак. Иккиламчи валга ўрнатилган фрикцион муфталарни таъмирлашда узатмалар қутисини бўлакларга ажратиш лозим.
Валдан чиқариб олинган ҳар бир муфта бўлакларга ажратилади, унда дисклар пакетининг пружиналарини сиқилиши пневматик цилиндр ёрдамида сиқувчи дискнинг скобаси билан амалга оширилади. Бўлакларга ажратилгандан сўнг ейилган деталлар (подшипниклар, зичловчилар, шестернялар) алмаштирилади.
Йиғишнинг тўғрилиги сиқилган ҳаво билан текширилади, унда сиқилган ҳаво дисклар пакети бўшлиғидаги тешик орқали йўналтирилади. Муфта поршенлари дисклар пакетини 0,2-0,3 МПа босимда сиқиши лозим ва босим туширилган дастлабки ҳолатга қайтиши лозим.
Фрикцион дискларнинг нуқсонли деталлари алмаштирилгандан сўнг узатмалар қутисига ўрнатилади. Узатмалар қутисининг йиғилиши тўғрилигини текшириш учун, у махсус стендда синалади. Бунинг учун ўрта назорат туйнуги сатҳигача мой қуйилади. Стенд юргизилиб, узатмалар қутиси кема-кет, нейтерал ҳолатдан бошлаб барча узатмаларда 2-3 мин дан бирламчи валнинг айланишлар частотаси 2100 мин-1 да синалади. Айланишлар частотасига боғлиқ бўлмаган ҳолда, узатмалар қутисининг гидравлик тизимида стенднинг назорат манометри бўйича 0,9±0,05 МПа бўлиши талаб этилади. Узатмаларни алмаштириш пайтида босимнинг пасайиши 0,5 МПа гача пасайиши рухсат этилади, ундан сўнг эса босим нормал ҳолатгача кўтарилиши лозим.
Шестерня ва валлар текис шовқинсиз айланиши керак.
Орқа кўприк юритмасини алмаштириш ричагининг нейтрал ҳолатида валлар қаторлари 20±5 Н·м момент билан тормозланганда тўхташи лозим. Синалгандан ва аниқланган носозликлар бартараф этилгандан сўнг узатмалар қутиси дизелга уланади ва трактор рамасига куч узатиш агрегатлари йиғилган ҳолда ўрнатилади.



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish