Цилиндрлар ва гилзалар. Цилиндр ва гилзаларнинг тиклаш технологияси унинг конструкциясига боғлиқ. Автотрактор двигателларининг цилиндлари бир-бирларидан конструкциялари билан фарқ қилади. Айрим двигателларнинг қўйилган бўлиб, уларни йўниш блокнинг ўзида олиб борилади, бошқа двигателларнинг цилиндрлари легирланган чўяндан ясалган қисқа гилзалар кўринишида цилиндрларга пресланган. Цилиндрларнинг ва цилиндрлар гилзасининг ейилган ва шикастланганган сиртлари дастлаб йўнилади, сўнг эса таъмир ўлчами бўйича хонингланади.
ГАЗ ва ЗИЛ русумли двигателларининг цилиндрлари гильзалари учунноминал ўлчамдан оралиғи 0,5 мм бўлган катталаштирилган уч таъмир ўлчами назарда тутилган. ЯМЗ, А-01М ва А-41 русумдаги двигателларнинг цилиндрлар гилзаси учун таъмир ўлчамлари кўзда тутилмаган. Бошқа тракторларнинг цилиндрлар гилзаси учун номинал ўлчамга нисбатан 0,7 мм га катталаштирилган биргина таъмир ўлчами мавжуд.
Бир блокнинг барча цилиндрларига ва цилиндрлар гилзасига фақат биргина таъмир ўлчами бўйича 278 Н вертикал йўниш дастгоҳларида ишлов берилади. Барча замоновий автомобил, трактор ва комбайн двигателлари, одатда, олинадиган гизлаик қилиб ишланган.
Трактор двигателларининг гилзалари ишлаш муддатини ошириш мақсадида СЧ 21 легирланган чўяндан ясалади ва улар қаттиқлиги HRC 40 дан кам бўлмаган қаттиқлик олиш учун юза тоблашдан ўтказилади.
Цилиндрлар (цилиндр) гилзасини ейилишини аниқлаш учун уларнинг диаметрини ўлчаш индикаторли нутромерда ўзаро перпендикуляр бўлган текисликларда юқорги қиррасидан 15-30 мм масофада ва ўртасидан ўлчанади ва уни йўниш учун зарур бўлган таъмир ўлчами аниқланади.
Максимал ейилган участкада олинган ўлчамга кескини чиқармасликка қолдирилган икки қўйим қўшилади. Цилиндрнинг энг яқин таъмир ўлчами ҳисобланган ўлчамдан катта ёки тенг бўлиши лозим.
Кескични чиқармасликка қолдирилган қўйим кескични металлда ишлашини таъминлайди. Акс ҳолда кесгичнинг кейинги кескин чуқурлашиши ҳисобига уни сирпаниши содир бўлиши мумкин, бу ишлов бериладиган деталнинг шаклини бузилишига олиб келиши мумкин.
Таъмир ўлчамини бундай аниқлаш усулида, шундай ҳолат юз бериши мумкинки, унда цилиндрнинг айрим участкаларига ишлов берилмасдан қолади, бу унинг нотекис ейилганлигидан дарак беради.
Цилиндрнинг бир томонлама ейилишида ёки ундан 0,05-0,1 мм фарқ қилса, ҳисобланган таъмир ўлчами текширилади.
Саноат томонидан гилзава цилиндрларнинг таъмир ўлчамига тўғри келувчи таъмирловчи поршен ва гилзалар ишлаб чиқаради.
Таъмир ўлчами бўйича йўнишда гилза сиртининг геометрик шакли ва зарур бўлган ғадир-будурлиги махсус 278Н йўниш дастгоҳларида ёки токарлик дастгоҳида кондукторларда тикланади. Кондукторларга гилзалар ўтқазиш жойларидан ва юқорги бўртламасидан қотирилади. Бунинг учун дастлаб қотириш жойлари қурум қолдиқларидан ва қириндилардан тозаланади.
Дастгоҳда гилзалар дастгоҳ шпиндилига қўйилган оправка ёрдамида марказлаштирилади. Оправканинг шарли учи шпиндел ўқидан 3-4 мм га чуқурликда йўниладиган диаметрнинг ярмига тенг бўлган масофада жойлашган бўлиши лозим.
Гилза шпинделни буриб марказлаштирилади. Цилиндларни йўнишда блокдаги ҳар бир цилиндр алоҳида марказлаштирилади, ундан сўнг дастгоҳдаги кондуктор (ёки блок) қотирилади. Бундан сўнг оправка кескичли каллакка алмаштирилади. Кескичнинг миқёси микрометр ёрдамида текширилади.
Хониглаш учун хонинглаш дастгоҳидан фойдаланилади
Брусокларнинг донадорлиги сиртнинг талаб этилган ғадир-будурлиги ва ишлов бериладиган материалнинг қаттиқлигига боғлиқ ҳолда танланади.
Дастлабки хонинглашда айланиш тезлиги 60-85 ни, якуний ониглашда эса 45...60 м/мин ни ташкил қилади. Хонинглаш каллагининг илгариланма-қайтма ҳаракат тезлиги айланма ҳаракат тезлигининг 1/5 қисмига тенг.
Хонинглаш каллагининг ҳаракат узунлиги шундай бўлиши керакки, брусокларнинг цилиндр четидандан чиқиши уларнинг узунлигини 1/3 қисмидан катта бўлмаслиги лозим.
Хонинглаш пайтида сирт сифатини ошириш учун абразив брусокнинг ейилишидан ва метал қиндиларидан ҳосил бўлган майда заррачалар совитувчи суюқлик (керосин ёки керосин ва 15-20% машина мойи) нинг кучли оқими билан тозаланади.